Ўзбекистонда битум материалларини ишлаб чиқариш саноати


битум емулсиялар ва сузпензиялар


Download 294.13 Kb.
bet2/7
Sana03.12.2023
Hajmi294.13 Kb.
#1800734
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ўзбекистонда битум материаллари

битум емулсиялар ва сузпензиялар - уларнинг барқарорлигини таъминлайдиган емулгатор қўшилган сув мухитида дисперсланган боғловчи материалдан (битум ёки қатрондан) таркиб топган дисперс тизимлардир.
Органик боғловчилар ҳар хил таркибдаги углеводородлар ва уларнинг нометалл хосилалари бирикмалари тизими кўринишида бўлади.

23-расм. Органик боғловчи бирикмалари

Одатда битумдан қуйидаги углеводородлар гуруҳлари ажратилади: мойлар, смолалар(нордон ва нейтраллар) асфалтенлар, камдан кам холатларда асфалтенли кислоталар ва уларнинг ангидридлари, карбенлар ва карбоидлар ҳамда парафинлар.


Битумнинг тахминий гурух таркиби:
Мойлар 40-60 % карбенлар ва карбоидлар 1-3 %
Смолалар 20-40 % асфалтенли кислоталар ва уларнинг ангидридлари 1 %
Асфалтенлар 10-25 %
тошкўмирли йўл қатронлари тахминий гурух таркиби:
қатрон мойлари 60-80 %
қовушқоқ-пластик смолалар 10-15% нафталин7% :
қаттиқ смолалар 5-10% атрацен 10%
еркин углерод 2-25% феноллар5%
Нефт кимёвий таркиби бўйича асфалтенлар, смола, ароматик, нафтенли ва парафинли углеводородларни бирикмалардан иборат. Кўриниши ва хоссаси нефтни таркибига боғлиқ.
Нефт трубопроводлар орқали НҚИЗга келади ва у ерда қайта ишланади.
Ректификационная колонна 30м диаметри 3-4м. Колонна ичида бир қанча горизонтал тарелка мавжуд юқори тарелкадан бензин фраксияси, 120ºС кейингисидан – реактив ёнилғи, ўртасидан – керосинли (120-240 ºС), дизел ёнилги 240-380 ºС.
Колоннани енг пастки қисмида қуюқ оғир қолдиқ ёғилади – гудрон НҚИЗда битум ишлаб чиқариш учун асосий хом ашё гудрон бўлиб хисобланади.
Ишлаб чиқариш технологиясига қараб йўл қовушқоқ битумлар қолдиқли, ачитқи ва кимпаундирланган бўлади.
Масла (мойлар) – юқори молекуляр углеводородларнинг мураккаб аралашмаси оч- сариқ рангли модда, зичлиги 1000кг/м3 дан паст.
Масла таркибила 85-88 углерод, 10-14 водород ва 4% сера кам миқдорда кислород ва азот. Масла боғловчига харакатчанлик, оқувчанлик, буғланишни оширади ва юмшаш хароратини пасайтиради.
Смолалар – тўқ жигарранг рангли модда бўлиб кимёвий таркиби бунга улар юқори молекуляр бирикмаларга киради. Смола таркибда углерод 80-87 водород 18-10, кислород 1-10 ва сера 1-10% ташкил қилади. Смолаларда кмслородли, олтингугуртли ва азотли бирикмалар мавжуд. Бу бирикмалар активлага туфайли минерал материалга яхши ёпишади ва сувга бардош пленка хосил қилади. Смола боғловчига чўзувчанлик ва еластикликни беради.
Асфалтенлар – қаттиқ еримайдиган бирикмалар зичлиги 1000 кг/м3 юқори. Асфалтенлар бензолда ерийди ва боғловчининг асосий қисмини ташкил қилади улар битумнинг структура тузилиш жараёнига таъсир қилади. Асфалтенлар хароратга бардошлиликга, қовушқоқликга, мўртликга боғловчига беради.
Реалогик хусусиятлар. Органик боғловчилар учун уларнинг йўл қопламаларидаги ишлашида таснифларини кўрсатувчи бош кўрсаткичлар қовушқоқлик, еластиклик, мустаҳкамлик ҳисобланади. Температурага боғлиқ равишда органик боғловчилар ўзларининг механик хусусиятларини (мустаҳкамлик) кенг диапазонда ўзгартириади: суюқсимондан (30 дан - 100 градус ºС температурагача) қаттиқ - еластик холатгача (0 дан 20 градусºС температурагача). Қаттиқ материалларнинг механик хусусиятларини таснифлаш учун кучланиш остида пайдо бўладиган нисбий деформация тушунчаси киритилади.
Битумнинг қовушқоқлигини характерлаш учун шартли кўрсаткичлардан фойдаланилади — 100 грамм массали юк билан 5 секунд давомида 25 градус ва 0 градусларда 60 секунд давомида стандарт игнанинг кириш чуқурлиги(пенетрация) аникланади.
Суюқ битумлар ва қатронларнинг қовушқоқлиги стандарт вискозиметрлар билан калибрланган тешиклардан ўтишдаги қовушқоқликнинг вақти бўйича аниқланади.
Битумларнинг чўзилувчанлиги дуктилометр асбоби ёрдамида "саккизсимон" шаклидаги намунанинг бўйнини чўзилиши орқали аниқланади.

Download 294.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling