Ўзбекистонда битум материалларини ишлаб чиқариш саноати
Download 294.13 Kb.
|
Ўзбекистонда битум материаллари
Ўзбекистонда битум материалларини ишлаб чиқариш саноати Битумли ва қатронли боғловчилар органик боғловчи материаллар гурухидан иборат бўлиб, юқори молекуляр углеводородлардан ва уларнинг нометалл ҳосилаларидан ташкил топган. Кўриб ўтилаётган боғловчилар иситганда юмшайди (суюқланади) ва совитганда ўзининг бошланғич қовушқоқлигини тиклайди. Қурилишда табиий органик боғловчи материаллар қадимдан ишлатила бошланган қадимги Миср ва Бобилдаги турли иншоотлардан табиий битумларишлатилган. Улар минора, дон омборлари ва бошқа бинолар қуришда тошларни бириктириш учун қўлланилган. Кейинчалик оҳак пайдо бўлиши биланорганик боғловчилар ишлатилиши камайган. Ўтган асрнинг ўрталаридан бошлаборганик боғловчилар йўл қопламларида ишлатила бошланди. ХХ асрда нефт қазиболиш ва ундан нефт битумлари олиш кескин ортиши туфайли органик боғловчилар ваулар асосида олинадиган материаллар турлари анча кенгайди. Хозирги вақтда битумли ва қатронли боғловчилардан қурилишда асфалтобетон,том ва сувдан ҳимоялаш материаллари, сувдан ҳимоялаш мастикалар тайёрлашда кенгфойдаланилади. Битумлар қуйидаги турларга ажратилади: йўл битумлари — 64%, қурилиш битумлари - 24%, томбоб битумларии - 11%, махсус битумлар - 1%. Шундай қилиб, органик боғловчилар (битумлар) йўл қурилишида қўлланиладиган енг кўп тарқалган богловчилар тури ҳисобланади. Органик богловчиларни ишлаб чиқариш учун хом-ашё бўлиб, органик турдаги махсулотлар: нефт, тошкўмир, торф ва ёғоч ҳисобланади. Бундай хом ашёларга физика - кимёвий ишлов беришда (фраксион) қимматбахо махсулотлар билан бир қаторда смоласимон қолдиқлар олинади. Бундай қолдиқларга қўшимча ишлов бериш натижасида органик моддалар олинади. Органик боғловчиларга қўйиладиган асосий талаблар шундан иборатки, улар: мустаҳкам, сувга чидамли пардани хосил қилиб, тошли материаллар билан енгил бирлашиши лозим; материаллар билан бирлашган вақтда уни яхши ўраб олишга имкон берадиган қовушқоқликка ега бўлиши керак, иш вақтида еса минерал заррачаларни мустаҳкам монолит боғлашга; стабил бўлишга, яъни қопламалардаги хизмати жараёнида ўз хусусиятларини йўқотмаслиги керак. Кимёвий таркиби, хом ашё тури ва хосил қилиш технологиясига боғлиқ равишда органик боғловчи моддаларнинг қуйидаги классификацияси қабул қилинган: Битумлар (табиий, нефтли, сланецли) - битумлар - қурилишда, асосан, йўл қурилишида боғловчи ёки гидроизоляция материали сифатида қўлланиладиган, суюқ, қовушқоқ ёки қаттиқ, сувда еримайдиган материаллардир. Улар таранг-қовушқоқ-пластик ёки қовушқоқ-оқувчан хусусиятларга ега. Қатронлар (тошкўмирли, торфли ва ёгочли) - хушбой хидли углеводородлар аралашмаси ва уларнинг кислородли, азотли ва олтингугуртли хосилаларидан тузилган моддалардир. Нефт битумлари - нефт ва унинг маҳсулотларидан олинадиган махсулот; сланецли битумлар - ёнувчи сланецларни хайдашдан хосил бўлган маҳсулот; тошкўмирли қатронлар – тошкўмирларни(хом смолалар) қуруқ хайдашдан олинадиган махсулотлар; торфли қатронлар - торфни қуруқ хайдашдан олинган махсулот; ёғоч қатронлар - ёғочни қуруқ хайдашдан олинган махсулот. қаттиқ битумлар ва қатронлар, улар 20-25 градус ºС да қовушқоқ- еластиклик хусусиятларга ега. 120-180 градус ºС да улар ҳаракатчанликка ега бўладилар; қовушқоқ битумлар ва қатронлар, улар 20-25 градус ºС да қовушқоқлик ва еластиклик хусусиятига ега. 120-180 градус ºСда улар ҳаракатчанликка ега бўладилар; суюқ битумлар ва қатронлар 20 - 25 градус ºС да оқувчи ҳисобланади, уларнииг таркибида учувчи қуйи молекулали углеводородлар мавжуд. Улар 15 дан 120 градус ºС гача бўлган температурада қўлланилади. Download 294.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling