Ўзбекистонда битум материалларини ишлаб чиқариш саноати


Download 294.13 Kb.
bet3/7
Sana03.12.2023
Hajmi294.13 Kb.
#1800734
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ўзбекистонда битум материаллари

Юмшатиш температураси "халқа ва шар" приборида аниқланади. Халқа битум билан тўлдирилади, унинг юзасига шариклар қўйилади ва иситилаётган сув банясида аниқланади.
Қовушқоқ битумнинг мўртлиги Фраас асбобида аниқланади. Битумнинг юпқа қатлами латун пластинкага сурилади ва аста-секин совутилади. Пластинкани егишда битумда биринчи ёриқнинг пайдо бўлиши вақтидаги термометр кўрсаткичи синувчанлик температураси хисобланади.
Органик боғловчиларни тош материаллар (адгезия) билан ёпишқоқлиги боғловчиларнинг физик - кимёвий хоссаларига, уларнинг таркибидаги фаол функсионал гурухларга, сиртқи тортишга боглиқ бўлади.Битумнинг тош материалларга ёпишишини аниқлаш учун бир қатор усуллар мавжуд бўлиб, улар тош материалларининг олдиндан битум билан ишлов берилишига, сувда қайнатиш усули билан уни сиқиб чиқаришда битум пленкасини ушлайдиган ёки механик силкитиш ва чайқаш усуллари дан иборат.
Нефт – суюқ ёнучан қазилма, ташқи кўриниши бўйича мойли, тўқ – жигарранг, керосин хидига ега бўлган суюқлик. Нефт – бу мурракаб, хар хил синф углеводородларининг катта миқдорли доимий бўлмаган таркибига ега аралашма хамда уларни кислород, олтин гугурт, азот билан бирикмасидир.
Нефтнинг зичлиги 800-1000 кг/м3 атрофида бўлади.
Нефтнинг асосий кимёвий елементлари: углерод 84-87% , водород 12-14% кислород 2%, олтин гугурт 0.01-7%, азот 0.2% гача бўлади.
Нефтлар қазиб олинадиган жойларига қараб хар хил таркиб ва хоссаларига ега бўлади. Қайта ишлов берилганда асфалтосмолали моддаларни хосил қилувчи, таркибида нафтенли, ароматли гетеросиклли углеводородлар бўлган юқори смолали, кам парафинли нефтлар, битумларни олиш учун енг яроқлиси хисобланади.
Нефт таркибига боғлиқ равишда уларга ишлов беришнинг 2 та варианти мавжуд: Ёқилғили ва мойли.
а) Ёқилғили вариантда енгил ташкил етувчиларга бой нефт ишлатилади, ундан катта миқдори бензин, керосин, лагроин олинади.
б) Мойли вариантда мойли ва смолали компонентлар мавжуд бўлган оғир нефт ишлатилади, бунда мойли махсулотларни олишга имкон беради. Нефтларга қайта ишлов бериш нефтни қайта ишлаш заводларида унинг таркибидан ёқилги, мойлаш материалларини ажратиб олиш ва халқ хўжалиги учун мухим бир қатор бошқа махсулотлар олинади.
12-жадвал

Нефт махсулотини фраксиялаш

фраксиялашни физик хоссаси

оч рангли махсулотлар

қайнаш харорати ºС

Зичлиг, кг/м3

бензин дисталляти

50-200

710-760

лигроин дисталляти

200-230

760-790

керосин дисталляти

230-315

790-870

Мойли махсулотлар

аланга олиш харорати ºС

Зичлиг, кг/м3

салярка дисталляти

130-165

870-890

парафин дисталляти

165-190

890-920

двигател учун мой

190-300

920-950

Қолдиқ махсулотлар







мазут (мойли)

190-250

930-970

гудрон (қолдиқли битум)

200-300

930-1000

Нефтни қайта ишлашининг технологик жараёни 3 хил йўналишда амалга оширилади:


1. Фраксиялаш (дисталляция) Нефтни фраксион хайдашда аста қиздиришда углеводородларнинг алохида бир фраксиялари буғланади. Бу жараён қайнаш т сига боғлиқ, нефтни алохида фраксияларга ажратади.
2. Крекинглаш – нефтни оғир қисмлари молекулаларини кимёвий парчалаш, бунинг натижасида анча енгил углеводородлар хосил бўлади. Қолдиқдан смолали моддалар олинади.
3. Қайта ишлашни махсус турлари – нефтли махсулотларни олиш мақсадида нефтни алохида (фраксиялари)га ишлов беришади. Бу турда дисталлятли мойли хом ашёни фенол, фурфурол аралашмаси билан селектив тозаланади суюқ битум олинади, уларни қўшимча махсулот сифатида қўлланилади яъни гидрони ачитишда қўшиб қовушқоқ битум олинади.
Нефтни қайта ишлашда фраксиялашдан, крекинглаш ва деасфалтизация, нефтни ва нефт махсулотларини смоласизлантиришдан смолали қолдиқлар олинади: гудрон, крекинг – қолдиқ, деасфалтизация асфалти, селектив тозалашнинг екстрактлари ва бошқа.
Модда таркиби, материал структураси ва унинг физика - механик хусусиятлари орасидаги функсионал боғланишни ўрнатиш, олдиндан берилган хусусиятларга ега бўлган материалларни олиш технологиялари билан боғлиқ бўлган структурани шакллантириш жараёнини ўрганиш учун катта аҳамиятга ега. Юқори молекуляр бирикмалар ва органик боғловчи материалларга қўллаш учун материаллар тузилишининг иккита назарияси ривожлантирилган: мицелляр ва макромолекуляр.
Мицелляр назария юқори молекуляр бирикмалар учун ишлаб чиқилганбўлиб, у бирикмани кристаллит тизими сифатида қарайди. Ҳар битта мицелла унча катта бўлмаган маълум сондаги молекуладан тузилган, улар ўзаро ассоциация кучлари билан битта кристаллитга бирикади.
Макромолекуляр назарияси қуйидагиларга асосланади:

  1. Макромолекулалар турли хил тузилишдаги занжирлардан иборат бўлиши мумкин: чизиқли тармоқланган, тўрсимон ва фазовий тузилган.

  2. Макромолекулалар тўхтовсиз ўзининг холати ва конфигурациясини ўзгартиради ва бунинг оқибатидаҳар хилшаклларга ега бўлади.

  3. Юқори молекуляр бирикмаларнинг хусисиятлари молекуляр масса қийматига, шаклига ва унинг егилувчанлигига, кимёвий тузилишига ва ассоциация кучларининг миқдорига боғлиқ.

2 4-расм. Юқори молекулали бирикмани тузилиш схемаси


а- чизиқли; б- тармоқланган; в- тўрсимон.

Нефт битумларини олишда қуйидаги усуллар қўлланилади: нам нефтни атмосфера — вакуумли хайдашда гудрон деб аталадиган қолдиқ, яъни юқори смолали нефтларни қайта ишлашда қолдиқ битум олинади; нефтли қолдиқларни оксидлаш - гудронлар, крекинг — қолдиқларни хаводаги кислород билан оксидлаш, бунда оксидланган битумлар олинади; компаундирланган (компаунд - моддаларнинг кимёвий бирикмалари аралашмаси) битум — оксидланган асосли асфалт қатронли компонентларни кўп қайнайдиган хушбўй углеводородга бой бўлган нефт фраксияси билан, хусусан, танлаб тозаланган екстрактлар билан аралаштиришдан олинган нефтли битумларнииг хили. Юқорида кўрсатилган усуллар ва уларнингаралашгаи турлари ҳам мавжуд.



Download 294.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling