Ўзбекистонда битум материалларини ишлаб чиқариш саноати


Қаттиқ, углекислийлар ва еримайдиган моддалар


Download 294.13 Kb.
bet6/7
Sana03.12.2023
Hajmi294.13 Kb.
#1800734
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ўзбекистонда битум материаллари

Қаттиқ, углекислийлар ва еримайдиган моддалар (органик еритувчиларда еримайдиганлар) еркин углерод деб аталади. Бу моддалар, таркибида анча углерод бўлган ва катта молекуляр массагаега мураккаб органик бирикмалардан таркиб топган. Бу моддалар гуруҳига смола тайёрланаётган вақтда, механик равишда унга тушган кўмир заррачалари ҳам киради.
Ёпишқоқ пластикли ерийдиган қатронли смолалар - улар бензол ва хлороформда ерийди. Улар ҳам мураккаб юқори молекулали кислородли органик бирикмалардан таркиб топган ва нефтли смолаларга ўхшашдир.
Суюққатронли мойлар - қатроннинг бошқа компонентларига қараганда, анча оддий кимёвий тузилишдаги суюқ углеводородлар кўринишида бўлади.
Хом тошкўмирли смолаларни олиш ва уларни қатронга қайта ишлаш.
Тошкўмирга пирогенетик ишлов беришда иккита асосий жараён қўлланилади: 500 - 600 градус ºС да ўтадиган яримкокслаш1000 - 1300 градус ºС да ўтадиган кокслаш. 300 градус ºС гача у сувни йўқотади ва қисман парчаланади, углеводород газлари ва СО2 ни чиқаради.300 - 600 градус ºС температурада углеводородларни ёнбош занжирларининг узиб олиниши содир бўлади, натижада учувчи моддалар ва қаттиқ яримкокс хосил бўлади. Анча юқори тепмпературада (600 градус ºС дан юқори) ярим кокснинг парчаланиши содир бўлади, бунда учувчи моддалар ажралиб чиқади ва кокс хосил бўлади.
Тошкўмирли йўл қатронларининг хусусиятлари. Тошкўмирли қатронларнинг ёпишқоқлиги суюқ ва қаттиқ фазаларнинг тузилиши ва миқдорли нисбатига боғлиқ. Таркибида еркин углеродлар ва қаттиқ смолалар ошган сайин, мойлар миқдори камаяди ва қатронларнинг ёпишқоқлиги ошади. Тошкўмирли қатронларнинг ёпишқоқлиги стандарт вискозиметрда 50 мл қатронни, 30 - 50 градус ºСда диаметри 5 ёки 10 ммли тешик орқали ўтиш вақтининг тугаши билан аникланади.
Йўл копламаларига ишлов бериш усулларига боғлиқ равишда қуйидаги қатрон маркалари кўлланилади: Д-1 - йўлларни чанглансизлантириш ва йўл қопламалари ва асосларига сиртки ишлов бериш учун;
Д-1 ва Д-2 - грунтли-шағалли ва шебенкали материалларни йўлда совуқ холатда аралаштиришда ишлов бериш учун ;
Д-3 ва Д-4 -грунтли-шағалли материалларни аралаштириш қурилмаларида совуқ холатда ишлов бериш учун;
Д-5 ва Д6 - совуқ қатронбетон ва шебенкали аралашмаларни аралаштириш қурилмаларда тайёрлаш ва йўл қопламаларига сиртқи ишлов бериш учун;
Д-6 - шебенкали йўл қопламаларини чуқур шимдириш учун; иссик катрон бетонни тайёрлаш учун.
Қатронларни шаҳар шароитида қўллаш ман қилинган. Неорганик боғловчилар билан грунтларни мустахкамлашдагрунтга сементнинг сувдаги қоришмасини (суспензия) инъектор орқали юборишдан иборат. Грунтга юборилган қоришма секин-аста қотиб, грунт билан биргаликда сувда ювилиб кетмайдиган ва филтрация қобилияти камайган қаттиқ заминга айланади.
Сементлаш ўртача ва йирик донли қумлар учун қўлланилганда яхши самара беради. Сементлаш, айниқса, синиқ тошли грунтлар ва ёрилган қоя массаларини қотиришда жуда қўл келади.
Сементланувчи грунтнинг сув шимувчанлик қобилиятига қараб қоришма 1:10 дан 1:0,4 гача нисбатда семент ва сувдан тайёрланади. Бундай кўрсаткичлар инъектор оралиғи масофасини ҳам белгилайди, амалда улар оралиғи 1 м дан 3 м гача бўлади. Йўл пойига талаб қилинган мустаҳкамлик бериш, грунт сувининг режими ва унинг агрессивлик даражаси ва бошқа ҳолатларга қараб сементнинг сорти ва маркаси танланади.
Талаб етилган қоришманинг ҳажми қотирилувчи грунт ҳажмининг тахминан 15 дан 40% гача қисмини ташкил етади.
Мустахкамланган грунтнинг қаттиқлиги ошади ва сув ўтказувчанлик қобилияти кескин камаяди.
Органик боғловчилар билан грунтларнимустахкамлаш. Грунтни битум билан қотириш технологияси сементлаш технологиясига ўхшашдир. Битумлаш асосан қояларнинг ёриқларини тўлдириш ҳамда қумли грунтларни шиббалаб сув ўтказувчанлик қобилиятини йўқотиш учун ишлатилади.
Битумлашда грунтга еритилган битум ёки суюқ битум емулсияси юборилади. Биринчи усул фақат қоя жинсларининг ёриқларини тўлдириш учун ишлатилса, иккинчи усул қумли грунтларга ишлатилади. Иссиқ битумлаш учун ишлатиладиган қурилма қозон, насос, електр токи билан иситилувчи труба ва инъектордан иборат. Инъекторлар 0,75—2м оралиғида бурғ қудуққа туширилади. Инъектор ташқи (диаметри 100 мм) ва ички (диаметри 40 мм) трубалардан иборат. Ички трубага битум юборишга мўлжалланиб, диаметри 10—16 мм ли тешикчалар қилинган бўлади. Битум 25—30 атм босимида юборилади.
Суюқ битум емулсияси сувда емулсатор ёрдамида майдаланган битумдан иборат бўлиб, 60% ни битум, 40% ни сув ташкил қилади.
Суюқ битум емулсиясиюнг ўтиш қобилияти яхши бўлганлиги учун қумли грунтларни қотиришда ишлатилади. Битум емулсияси босим остида юборилади, грунтнинг ғовакларини тўлдириб, заррачаларини боғлайди ва грунтнинг мустахкамлигини оширади.
Йўлбоп нефт битумларига ГОСТ 22245-90 стандартида келтирилган талаблар қуйидаги 13-жадвалда келтирилган.
13-жадвал


Download 294.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling