Ўзбекистонда covid-19 вирусининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари


Ушбу жабҳада ҳақ тўланмайдиган рўзғор юмушларининг тенг бўлмаган юкини


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/40
Sana11.03.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1259368
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
Covid 2019 xotin qizlar haida

3.1. Ушбу жабҳада ҳақ тўланмайдиган рўзғор юмушларининг тенг бўлмаган юкини 
енгиллаштириш ва аёлларга ғамхўрлик қилиш бўйича чора-тадбирлар ниҳоятда аҳамиятли 
бўлиши керак. Давлат инвестициялари парваришлаш инфратузилмасига, айниқса, болалар ва 
қарияларга ғамхўрлик қилиш соҳаларига қаратилиши керак, бу эса барча фойдаланиши мумкин 
бўлган (айниқса қишлоқ жойларида) ва юқори сифатли парваришлаш хизматларини тақдим этади.
Ушбу соҳага сармоя киритиш аёлларга тўғридан-тўғри иш билан таъминлаш имкониятини беради
шунингдек, кўпроқ аёлларнинг меҳнат бозорига киришига имкон беради (эҳтимол, қайта кириши 
мумкин), ишчи кучидаги гендер фарқини камайтиради. Шунингдек, рўзғор ва оилавий ҳаётда фаол 
иштирок этиш борасида мувозанатни таъминлашга ва эркакларни ушбу соҳада муҳимроқ рол 
ўйнашга ундашга эътибор қаратиш лозим.  
3.2. Оиладаги зўравонлик ҳақида хабар берувчи кўпроқ каналлар яратиш. Аёлларнинг ўзига хос 
эҳтиёжларини бартараф этиш оилавий зўравонликни бошдан кечирган аёллар ва қизлар маҳалладан 
махфий ёрдам сўраш механизмини жорий этишдан бошланиши мумкин. Бунга нодавлат аёллар 
ташкилотлари ва мутахассисларини ҳамкорликка жалб қилиш орқали эришиш керак. Пандемия 
пайтида уяли алоқа операторлари аёлларга ишонч телефонлари рақамларига ҳатто ҳисобида пул 
қолмаган ҳолатда ҳам (бепул) кириш имкониятини беришлари мумкин. Бу борада рақамли ечимлар 
ҳам (масалан, Telegram ботлари (каналлари) ёки мобил иловалар) маҳаллалар ва ҳуқуқни муҳофаза 
қилиш идораларига аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари тўғрисида хабар бериш учун яратилиши 
ёки ишлатилиши мумкин. 


51 
3.3. Оилалардаги зиддиятларни ва оиладаги зўравонлик ҳолатларини аниқлаш тизимини яратиш
оилавий зўравонликни бошдан кечирган оилалардаги аёлларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ёрдам 
(масалан, бирламчи психологик ва тиббий ёрдам, юридик маслаҳат ёки вақтинчалик бошпана) билан 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling