Ўзбекистонда covid-19 вирусининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари


ИЛОВАЛАР Тадқиқот методологияси


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/40
Sana11.03.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1259368
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
Covid 2019 xotin qizlar haida

ИЛОВАЛАР Тадқиқот методологияси 
Мақсад. Тадқиқотнинг асосий мақсади – COVID-19ни тўхтатиш бўйича профилактик чораларнинг 
Ўзбекистон аҳолиси ижтимоий-иқтисодий фаровонлигига таъсирини баҳолашдир. Ушбу тадқиқот 
пандемияни чеклаш бўйича ҳукумат чораларининг тизимли оқибатлари моҳияти ва даражасини, 
уларнинг кўлами, интенсивлиги ва тахминий давомийлигини аниқлаш учун ўтказилган. 
Ўтказилган пайт ва жой. Тадқиқот 2020 йил май ойидан июнь ойигача ўтказилди ва у 
Ўзбекистоннинг барча минтақаларини, хусусан: 12 та вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва 
Тошкент шаҳрини қамраб олди.
Респондентлар. Сўровномада 3 670 респондент иштирок этган бўлиб, улар маҳалла раислари (барча 
респондентларнинг 84,7%), уларнинг ўринбосарлари(12,8%), ва маҳалла фаолларидан (2,5%) таркиб 
топган. Сўров иштирокчиларининг йигирма беш фоизини аёллар ташкил этди. Респондентларнинг 
деярли учдан икки қисми (62,9%) қишлоқ жойлардаги маҳаллалар вакилларидир. Иштирокчилар 
маҳаллаларда олиб бориладиган барча ижтимоий тадбирларда бевосита иштирок этганликлари 
сабабли ўз жамоаларининг энг огоҳ вакиллари сифатида қабул қилинди. Уларнинг фикрлари 
COVID-19 пандемияси даврида содир бўлаётган ўзгаришларни баҳолаш сифатида қаралиши ва 
алоҳида ночор вазиятларда бўлган одамларни қўллаб-қувватлашни ташкил этиш бўйича ҳаракатлар 
режаларини ишлаб чиқиш учун маълумот манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Саволлар. Сўровнома 74 саволдан иборат бўлди. Сўровномага киритилган барча саволлар 
тадқиқотни қизиқтирадиган масалалар, хусусан, вирус билан боғлиқ фавқулодда ҳолатнинг инсон 
фаровонлигига таъсири каналларига жавоб олишга йўналтирилган эди (қуйида, 1-чизма). Барча 


53 
саволлар респондент тушунадиган ва техник жаргонлардан холи бўлган тилда тақдим этилди. Асосий 
атамалар бўлган “ҳукумат чоралари”, “кутилмалар” ва бошқалар оддий одамлар учун тушунарли 
тилда талқин қилинган.
Жавоб вариантлари ва уларнинг тартибида бетарафлик ҳисобга олинган. Шунингдек, жавоб бериш 
фоизини максимал даражага кўтариш мақсадида жавоб вариантлари ва кўрсаткичлар мақсадли аҳоли 
гуруҳлари, уларнинг қобилият ва билимларига мос бўлиши учун синчиклаб танланган. 
Сўровномага назорат саволлари киритилган (респондентнинг бир хил жавобга мойиллигини аниқлаш 
учун бир савол турли усулларда берилган). Тўлиқ жавоблар олиш мақсадида нозик ва алоҳида муҳим 
саволлар сўровноманинг охирига, респондентлар ўзларини кўпроқ маълумотга эга деб ҳис қиладиган 
пайтни ҳисобга олиб қўйилган. Респондентлар эътиборини жалб қилиш учун анкета етарли ҳажмга 
эга бўлиши кўзланиб, ундан унчалик муҳим бўлмаган саволлар чиқариб ташланди. 
Сўровнома бир неча жавоб вариантларига эга саволлардан иборат саккиз қисмдан ташкил топган:
1. COVID-19 тарқалишининг аҳоли умумий фаровонлиги ва биринчи зарурат маҳсулотларини 
олишига таъсири. 
2. COVID-19 тарқалишининг ижтимоий инфратуилма, товарлар ва хизматлар таъминотига 
таъсири. 
3. COVID-19 тарқалишининг маҳалла аҳолисига умумий таъсири.
4. COVID-19 тарқалишининг ижтимоий заиф гуруҳларга таъсири.
5. Хотин-қизлар ва оиладаги зўравонлик. 
6. COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича маҳалланинг фаолияти. 
7. COVID-19га қарши-зарур чоралар ва жамоатчиликни қўллаб-қувватлаш. 
8. Стигматизация (қоралаш). 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling