Ўзбекистонда covid-19 вирусининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш учун вазирликнинг техник ва кадрлар
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
Covid 2019 xotin qizlar haida
4.1. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш учун вазирликнинг техник ва кадрлар
ресурсларини яратиш. Бунинг учун янги ташкил этилган Вазирликнинг операцион эҳтиёжларини қондириш, унинг офисларини жиҳозлаш, рақамли инфратузилмани қуриш, ногиронлар, гендер зўравонлигини бошидан кечирганлар, уй-жойсиз қолган одамлар каби турли маргиналлашган гуруҳлар билан самарали ишлашни таъминлаш учун унинг биноларининг инклюзивлигини ошириш орқали амалга оширилади. Вазирлик ходимлари учун халқаро илғор тажриба ва маҳаллий шароитни чуқур англаш асосида ижтимоий ҳимоя қилишнинг замонавий ёндашувлари бўйича салоҳиятни ошириш ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарур. 4.2. COVID-19 пандемиясига қарши ҳукуматнинг алоқа стратегиясини такомиллаштириш, бунда тегишли COVID-19 муолажасини олганлардан хавф йўқлигини стигма ва камситишларга йўл қўймасликка асосий эътиборни қаратиш. Шунингдек, пандемия атрофидаги вазиятни ёритувчи материаллар сабаб-таъсир муносабатларини холис аниқлаш ва тасвирлаш учун танқидий таҳлилга асосланган бўлиши керак. Бу COVID-19 пандемиясига қарши чоралар, унинг таъсир ва оқибатларига жавоб беришда иштирок этадиган жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассисларнинг ваколатларини ва асосий субъектлар (Соғлиғни сақлаш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар) фаолиятини кучайтиришни талаб қилади. 52 4.3. Ижтимоий ҳимояга нисбатан янги ёндашувларни ўрганиш ва улардан фойдаланиш. Маҳаллаларда сони ўсиб бораётган моддий ёрдам тўғрисидаги сўровларни қондириш учун зарар кўрган аҳолига ҳомийлик ва гуманитар ёрдамни жалб қилиш имкониятларини ўрганиш зарур. Шу муносабат билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳомийлик маблағларини тўплаш ва тарқатиш учун халқаро гуманитар ташкилотлар, маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари ва кўнгиллилар жамоалари билан ҳамкорликни кенгайтириши мумкин. Бу эса маҳалланинг кекса аъзолари(оқсоқоллар) билан яқиндан маслаҳатлашиб, маҳаллий аҳолига зарур бўлган ёрдамнинг аниқ турлари ва шаклларини аниқлаш ва миқдорини баҳолаш механизмини яратишни талаб этади. Шаффоликни таъминлаш ва ресурсларни жалб қилиш учун (маблағ йиғиш ёки краудсорсинг орқали) ушбу маълумотлар Интернетда эълон қилиниши керак. Бугунги кунда кўнгиллилар ҳаракати Интернетда, биринчи навбатда Facebook ва Telegram каби ижтимоий тармоқларда жамланган. Жамоят фаолиятини янада самарали сафарбар қилиш, шунингдек, Интернетда юзага келиши мумкин бўлган фирибгарлик ҳолатларнинг олдини олиш бўйича Вазирлик фаолиятини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга. Кўнгиллилар билан янада самарали ҳамкорлик нафақат хайрия ёрдами йўналиши ва назоратини кучайтиради, балки пандемиянинг оғир даврида давлат бюджетига тушадиган юкни камайтиришга ёрдам беради. Умуман олганда, кейинги ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш пакетларининг мақсадли йўналишини яхшилаш учун ҳукумат ва бошқа манфаатдор томонлар минтақавий ҳолатларни аҳоли зичлиги, урбанизация даражаси, йирик саноат корхоналарининг мавжудлиги ва бошқа барқарор даромад манбалари, мигрантларнинг кириб келиши ва чиқиб кетиши каби мезонларга мувофиқ тарзда яхшироқ кўриб чиқишлари керак. Қолаверса, карантин ҳосилни йиғиш ва сотиш мавсумига, айниқса хусусий секторга имкон қадар камроқ таъсир кўрсатиши учун мавсумий омилларни ҳам ҳисобга олиш муҳимдир. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling