Ўзбекистонда covid-19 вирусининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари


орқали меҳнатга лаёқатли кишиларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/40
Sana11.03.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1259368
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
Covid 2019 xotin qizlar haida

орқали меҳнатга лаёқатли кишиларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш. Бундай ДХШ 
дорасида Вазирлик меҳнатга лаёқатли одамларни қайта тайёрлаш харажатларини қоплаши мумкин. 
Бу каби ўқув курслари камида уч ой давом этиб, қурилиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, 
молия ва бошқарув ҳисоби, тадбиркорлик ва бошқа иқтисодий фаолият турларини қамраб олиши 
мумкин. Ушбу ёндашувни қўллаш, бир томондан, таълим хизматларига бўлган талабни тиклайди
бошқа томондан, республикада инсон капиталини сезиларли даражада оширади, фуқароларга 
иқтисодий фаолиятда ўзини ўзи англаш учун кўпроқ имкониятлар яратади. Айниқса, таълим, иш ёки 
касбий малакаси йўқ (ТИКЙ) ёшларга таълим олишларига халақит берадиган COVID-19 
пандемиясининг эҳтимолий салбий таъсирини камайтиришга алоҳида эътибор берилиши керак. 
Ёшларни ўқитиш ва уларнинг меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган даражада малакаларини 
ошириш бўйича муайян чоралар кўрилиши керак. Бундан ташқари, аёллар учун СТЕМ (фан, техника, 
муҳандислик ва математика) имкониятларидан тенг фойдаланиш имкониятига эга бўлиш учун 
стипендия ёки тарғибот ва гендер тарафкашликка қарши кураш каби махсус чора-тадбирлар самарали 
бўлиши мумкин. 
2.3. Пандемия таъсирида бўлган ижтимоий гуруҳлар тўғрисидаги маълумотларнинг сифати ва 
улардан фойдаланиш имконияти ошириш. Бунга ижтимоий ёрдам сўраб мурожаат этаётган 
маҳалла аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта 
ишлаш ва таҳлил қилиш бўйича рақамли ечимларни (ахборот тизимлари, оғир вазиятдаги аҳоли 
қатламининг электрон регистрлари) ишлаб чиқиш, шунингдек, маҳалла ишчилари учун рақамли 
кўникмаларни ривожлантириш киради. Ушбу чора-тадбирлар, шунингдек, жамият вакилларининг 
жинси, ёши, даромади, машғулоти ва бошқа омиллар бўйича тақсимланган маълумотларни йиғиш ва 
таҳлил қилиш салоҳиятини ошириш, маҳаллий жамоаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича 
далилларга асосланган қарорларни қабул қилишга ёрдам беради.
3. COVID-19 вирусининг хотин-қизларга таъсирини бартараф қилиш бўйича 
чора-тадбирлар 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling