2.4. Институтнинг миллий ва халқаро илмий аҳамияти ва илмий ҳамжамият ва умуман жамиятдаги долзарблиги
(1) Ўзбекистонда ва хорижда сизни солиштириш мумкин бўлган шунга ўхшаш илмий ташкилотлар (давлат тадқиқот институтлари) борми? Тадқиқот соҳангизда учта этакчи миллий ва учта (таклиф) халқаро тадқиқот институтларини номланг.
Прогнозлаштириш ва мақроиқтисодий тадқиқотлар институти, Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали.
Хорижда – Россия Федерацияси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Бутунроссия меҳнат илмий-тадқиқот институти; Беларус Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Меҳнат илмий-тадқиқот институти; "Меҳнат ва ижтимоий-меҳнат муносабатлари"илмий-тадқиқот институти (Россия).
(2) Уларнинг аҳамиятини қандай баҳолайсиз? Сиз ўз муассасангизни ушбу тадқиқот муассасалари билан қандай таққослаган бўлардингиз ва бундай таққослаш учун қандай мезонлардан фойдаланасиз? (Таклиф: 1-иловадаги ушбу шаблондан фойдаланган ҳолда шунга ўхшаш таққослаш жадвалини тақдим этинг)
Ушбу кўрсатилган муассасалар билан институтни фарқи қуйидагилардан иборат:
меҳнатни меъёрлаш тизимини такомиллаштири;
меҳнат бозорини мунтазам мониторинг этиш;
касбий стандартларни ишлаб чиқиш
меҳнат шароитларини баҳолаш.
(3) Сизнинг муассасангиз ва бошқа (шунга ўхшаш) Ўзбекистон институти ўртасида ўхшашликлар борми? Агар шундай бўлса, бундай такрорланишни қандай изоҳлайсиз ва бундай такрорлашнинг салбий оқибатларини қандай олдини олиш мумкин?
Ўхшашликлар аҳоли бандлиги, касбга ўқитиш, меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишларида мавжуд.
(4) Сизнингча, ИТИ ишини бошқа миллий тадқиқот институтлари билан мувофиқлаштириш оқилона ёки ҳатто зарур бўладими?
Институт ишини бошқа миллий тадқиқот институтлари билан мувофиқлаштириш оқилона бўлмайди.
2.5. Ташкилотнинг кучли ва заиф томонлари (SWOT таҳлили)
Институтнинг асосий вазифалари қўйидагилардан иборат:
меҳнат бозорининг ривожланиш тенденцияларини, унинг касбий-малака тузилмасини, малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш механизмларини такомиллаштириш;
аҳоли бандлиги, шу жумладан, меҳнат миграцияси жараёнлари, меҳнат муносабатлари ва меҳнатга ҳақ тўлашни такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш;
касбий малака, билим ва кўникмалар миллий тизимида ўрганишлар ўтказиш ва уларнинг натижаларига мувофиқ тизимни такомиллаштириш ишларини ташкил этиш;
меҳнатни меъёрлаш масалалари бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ишларни ташкил этиш;
меҳнат муҳофазаси ва гигиенасини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш.
(I) Институтингиздаги тадқиқотнинг кучли ва заиф томонларини айтинг. Муассаса миллий ва халқаро миқёсда айниқса самарали эканлиги исботланган тадқиқот, хизматлар ва маслаҳатлар соҳасида нима қилди? (Таклиф: кучли ва заиф томонларнинг қисқача рўйхати билан жадвални тақдим этинг ва матнда аниқлик киритинг.)
Do'stlaringiz bilan baham: |