(III) Қандай мақсадларга эришилмади ва нима учун?
1.Институтдаги мавжуд кадрлар таркибида илмий потенциали юқори мутахассисларнинг камлиги.
2.Институт замонавий инфротузилмаси шаклланмаган.
(IV) Сизнинг муассасангизда ҳал қилиниши керак бўлган асосий муаммо ва муаммолар қандай ва қайси муддатда?
Институтнинг моддий-техник базаси талаб даражасида эмас. Бино капитал таъмирланмаган. Замонавий компьютер ва ахборот техникалари билан тўлиқ жиҳозланмаган.
2.6. Муассасани янада ривожлантириш: муассасанинг илмий-тадқиқот ва бошқа фаолият соҳаларидаги ривожланиш салоҳияти, ривожланиш имкониятлари ва ҳавф ҳатарлари
Узоқ муддатли режаларингизни қисқача тавсифланг ва муассасангизда тадқиқотни ривожлантириш стратегиянгизни тавсифланг. Стратегик режангиз учун вақт оралиғини белгиланг. Унинг бажарилиши мунтазам назорат қилинадими? (Таклиф: ушбу қисмни қисқача тавсифлаши ва ПРИМ ПҲАСЕ ИИ - Модернизация режасини ишлаб чиқиш ҳақида батафсил маълумот бериши керак).
Узоқ муддатли стратегия – бу бандликни таъминлаш ва меҳнат бозори, меҳнат муносабатлари, касбий малака ва билимларни ривожлантириш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меъёрлаш, меҳнат соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича илмий-тадқиқотларни ривожлантиришдир.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида узлуксиз таълимни ривожлантириш мақсади, вазифаси ва принципларини ўз ичига олган Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сон ва 2020 йил
29 октабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонлари, 2020 йил
31 декабрдаги «Малакали баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисда»ги ПҚ-4939-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги «Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 616-сон қарорига мувофиқ “Ҳаёт давомида таълим олиш тизимини
2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси” ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
(II) тадқиқот дастури (тадқиқот стратегияси/тадқиқот режаси) ва муассасангизнинг тадқиқот бюджети асосида кейинги 3-5 йилга мўлжалланган ўрта муддатли режаларни қисқача тавсифлаб беринг.
Институт қўйидаги йўналишларда стратегия/тадқиқотлар режасига эга:
а) меҳнат бозорининг ривожланиш тенденцияларини, унинг касбий-малака тузилмасини, меҳнат бозорининг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш механизмларини такомиллаштириш соҳасида:
бандлик даражаси ва тузилмасига таъсир қилувчи тенденциялар ва омилларни, меҳнат бозоридаги ўзгаришларни ўрганиш;
меҳнат ресурсларининг прогноз балансларини, демографик ривожланишнинг ўрта ва узоқ муддатли прогнозларини тайёрлаш;
иш билан таъминлашнинг ҳудудий ва тармоқ дастурларини ижтимоий-иқтисодий баҳолаш бўйича услубий ёндашувларни ишлаб чиқиш;
меҳнат ва аҳоли бандлиги соҳасидаги социологик тадқиқотларни, шунингдек, маҳаллий ва халқаро ташкилотлар буюртмаси билан бошқа дала тадқиқотларини ўтказиш;
кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш жараёнида иш билан банд аҳолининг таркибидаги миқдор ва сифат ўзгаришларини ҳисобга олиб, кадрларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш ва прогноз қилиш;
инсон капитали, профессионал таълимни ва ходимларнинг малака даражаларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
меҳнат муносабатлари учун ижтимоий стандартлар ва меъёрларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |