Ўзбекистонда давлат илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини Ўз-ўзини баҳолаш шакли


г) меҳнатни муҳофаза қилиш ва уни такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш соҳасида


Download 85.38 Kb.
bet9/29
Sana11.03.2023
Hajmi85.38 Kb.
#1258319
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29
Bog'liq
жавоб саволномага (1)

г) меҳнатни муҳофаза қилиш ва уни такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш соҳасида:
меҳнатни муҳофаз қилиш ва гигиенаси соҳасидаги илмни ривожлантириш стратегияси, устувор йўналишлари ҳамда уларни амалга оширишнинг ташкилий-молиявий механизмлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат гигиенаси ва меҳнат шароитларини яхшилаш соҳаларидаги давлат, тармоқ ва мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат гигиенаси соҳасидаги давлат дастурларининг бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш, меҳнат муҳофазаси ва гигиенаси бўйича қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатларни тизимли равишда хатловдан ўтказиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат бошқаруви асосларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда хавфсиз меҳнат стандартлари тизимини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат гигиенаси соҳасидаги тармоқлар норматив ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
иқтисодиёт тармоқларида ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишларнинг сабабларини таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
иш муҳитининг зарарлилик даражасини баҳолаш, меҳнатни муҳофаза қилиш воситаларини синовдан ўтказиш, малакани баҳолаш методикаларини валидация (аттестация) қилиш;
шахсий ва жамоавий ҳимоя воситаларини сертификатлаш бўйича техник регламент соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
шахсий ва жамоавий, шу жумладан хорижда ишлаб чиқарилган ҳимоя воситаларини сертификатлашни амалга ошириш, шунингдек тегишли сифат сертификатларини бериш;
меҳнатни муҳофаза қилиш ва гигиенаси соҳасида даврий равишда кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни амалга ошириш;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда меҳнат муҳофазаси ва гигиенаси соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш режалари ҳамда жадваллари тасдиқланишини таъминлаш;
меҳнатни муҳофаза қилиш ва гигиенаси бўйича ходимларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш учун ўқув-тематик режаларини, ўқув модулларини тайёрлаш ва тасдиқлаш;
меҳнатни муҳофаз қилиш ва гигиенаси соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтган кадрларнинг ягона ахборот-маълумот базасини яратиш ва янгилаб бориш;
бакалавриат ва магистратуранинг тегишли таълим йўналишларида янги ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари яратишга кўмаклашиш орқали ўқув-методик ишларнинг сифати ва даражасини ошириш;
бакалавр ва магистрларни тайёрлашда илмий-методик жиҳатдан кўмаклашади, шунингдек, Институт базасида меҳнат муҳофазаси ва гигиенасининг тегишли соҳаларида олий таълимдан кейинги таълим институтини ташкил этиш йўли билан юқори малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга ошириш;
меҳнат муҳофазаси ва гигиенаси соҳасида мутахассислар тайёрловчи таълим муассасалари учун илмий, ўқув, ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини нашр этишга тайёрлаш ишларида иштирок этиш;

Download 85.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling