4.ИШНИНГ НАТИЖАЛАРИ
(I) Илтимос, муассасангизнинг муҳим хулосаларини умумлаштиринг. Бир нечта ғайриоддий мисолларни келтириш керак. Агар керак бўлса, қўшимча тушунтиришлар ва фикрлар илова қилиниши мумкин.
Институт ҳодими бевосита иштирокида амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижалари:
1. Ўзбекистон Республикасининг “Ҳусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонуни ишлаб чиқилган ва 2018 йил сентябрда қабул қилинган. Ушбу Қонун 34 та моддадан иборат бўлиб, унда:
1. Хусусий бандлик агентлиги тушунчаси, уни тузиш, фаолиятининг асосий принциплари ва фаолиятига оид ҳужжатлар белгиланган.
2. Хусусий бандлик агентликларининг хизмат турлари, жумладан, иш қидираётган шахсларга, иш берувчиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлари акс эттирилган.
3. Алоҳида хусусий бандлик агентлигининг, иш қидирувчи шахсларнинг ҳамда иш берувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатиб ўтилган.
4. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг хусусий бандлик агентликлари фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари белгиланган. Жумладан, вазирлик:
хусусий бандлик агентликларининг реестрини юритади;
ицензия беради, уни қайта расмийлаштиради, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туради, қайта тиклайди ва тугатади, лицензияни бекор қилади;
хусусий бандлик агентликлари томонидан қонун ҳужжатлари талабларига, шу жумладан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади.
5. Хусусий бандлик агентлигининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги ҳамда давлат томонидан рағбатлантириш масалалари алоҳида моддаларда белгиланган.
Мазкур қонун қабул қилиниши муносабати билан “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунига, Меҳнат кодексига ҳамда Олий Мажлиснинг «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги
222–II-сонли Қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Ушбу Қонун ишлаб чиқилишида Халқаро меҳнат ташкилотининг “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги 181-сонли Конвенцияси ҳамда Австрия, Австралия, Бельгия, Германия, Малайзия, Польша, Чехия, АҚШ каби мамлакатларининг тажрибаси ўрганилган.
2. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонуни ишлаб чиқилган ва 2020 йил 28 апрелда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, Сенат томонидан 2020 йил 7 августда маъқулланган. Ушбу Қонун 19 боб, 123 та моддадан иборат бўлиб, унда қўйидагилар белгиланган:
аҳоли бандлиги соҳасидаги асосий тушунчалар, принциплар, давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ваколатли органларнинг иштироки;
бандлик мақсадларида субсидиялар, грантлар, кредитларни бериш, иш ўринларини ташкил этиш тартиби;
ишсизларга кўрсатиладиган ҳизматлар турлари (рўйҳатга олиш, ишга жойлаштириш, касбга ўқитиш, ишсизлик нафақаларини тайинлаш ва тўлаш);
касбий малака ва билимларни ривожлантириш миллий тизимининг вазифалари;
аҳоли бандлиги соҳасидаги давлат сиёсати амалга оширилишини молиялаштириш масалалари;
фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги меҳнат фаолияти ва чет эллик фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат фаолиятининг тартиб қоидалари;
меҳнат бозори ва аҳоли бандлиги инфратузилмасини ривожлантиришга доир ахборот технологияларини жорий этиш.
3. Ўзбекистон шароитларида меҳнат муносабатлари ва меҳнатга ҳақ тўлашни ривожлантириш бўйича лойиҳаси доирасида ушбу масалаларни тадқиқ этиш услубиёти ва ҳорижий тажриба ўрганилган ва улар “Ўзбекистон Республикасида 2021-2025 йилларга қаратилган Муносиб меҳнат мамлакат Дастури”да ҳам ўз ифодасини олган.
4. Меҳнатни нормалаш масаласида махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминлашнинг 37 та намунавий нормалари ва 90 та меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари унификация қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |