Ўзбекистонда давлат илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини Ўз-ўзини баҳолаш шакли


Натижалар ва жамоатчилик билан алоқалар


Download 85.38 Kb.
bet20/29
Sana11.03.2023
Hajmi85.38 Kb.
#1258319
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29
Bog'liq
жавоб саволномага (1)

4.4. Натижалар ва жамоатчилик билан алоқалар
(I) институтнинг жамоатчилик билан мулоқотини таъминлаш ва илмий натижаларни тарқатиш стратегияси:
а) илмий дунёда;
Институтнинг жамоатчилик билан алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида 2022 йилда интернетдаги веб-сайти яратилди (давом этмоқда). Ушбу сайт ахборот характерига эга бўлиб, меҳнат бозори, иш билан таъминлаш, меҳнат муносабатлари, касбий малака ва билимларни ривожлантириш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меъёрлаш, меҳнат соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича Институт фаолиятини акс эттиради.
б) аниқ мақсадли гуруҳлар (масалан, бизнес, сиёсат ва ҳукумат ва бошқалар) кенг жамоатчилик?
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлган Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича ҳудудий кенгашлар билан қуйидаги йўналишларда хамкорликда фаолият юритади:

меҳнат бозорини, шу жумладан унинг касбий-малакавий тузилмасини мониторинг қилиш, баҳолаш ва стратегик режалаштириш тизимини такомиллаштириш, иқтисодиётни рақамлаштириш ва янги прогрессив технологияларни ривожлантиришни инобатга олган ҳолда, малакали кадрларга бўлган жорий ва истиқболли эҳтиёжни қондириш;


касбий стандартлар, тармоқ малакалар доиралари ва малака талабларининг ишлаб чиқилиши ҳамда янгилаб борилишини ташкил этиш;
малака ва билимларни баҳолаш миллий тизимининг халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш;
касбий малака ва билимларнинг мослашувчан, изчил ва узлуксиз ривожланишини таъминлаш.


(II) Бунинг учун қандай тақдимот ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланилади (масалан, оммавий маърузалар, кўргазмалар, журналлар ва журналлар ва бошқалар)?
Сайтда нафақат ахборот кўринишида балки илмий, илмий-оммобоп, публицистик мақолалар, тадқиқотлар натижалари бўйича турли инфографик материаллар, методик қўлланма ва тавсиялар, очиқ маълумолар бериб борилиши назарда тутилган.
Бугунги кунда сайтнинг креативлигини тъминлаш ва зарур маълумотлар билан бойитиш ишлари олиб борилмоқда.
Ундан ташқари оммавий маърузалар, журналларда илмий мақолаларни чоп этиш ва бошқа институтни ишини таргиб қилувчи ишлар олиб борилади.


4.6. Воқеалар
(I)Институтингизнинг илмий ва эксперт тадбирларини (семинарлар, йиғилишлар, конгресслар, конференциялар ва бошқаларни ўтказиш) ташкил этишдаги ташаббуси ёки иштирокини қисқача тавсифлаб беринг.

Бугунги кунда институт ташаббуси ҳамда бевосита иштирокидаги тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 5 ойи давомида KOICA, YUNESCO, KFW bank (Германия), Швейцария элчихонасининг Таълим дастури бўйича Марказий Осиё координатори, Туркия Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги масъуллари билан ҳамкорлик борасидаги учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди.





Download 85.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling