5.Қурилиш ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш ва уни бошқариш тизими бўйича Намунавий ҳужжатлар тўплами ишлаб чиқилган.
6.Тўқимачилик соҳасида тахтани етиштиришдан тайёр маҳсулотгача бўлган ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш ва уни бошқариш тизими бўйича Намунавий ҳужжатлар тайёрланган.
7.Мис ишлаб чиқариш корхоналар холдимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа ҳимоя воситаларини бепул бериш нормалари ишлаб чиқилди ва китоб шаклида нашр этилган.
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида 570 корхона ва ташкилотда 20118 та иш ўринлари, шундан 124 та ногиронлиги бўлган шахслар иш ўринлари меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилиб, огир ишларда, ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ишларда банд бўлган ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва компенсациялар белгиланди.
9. Ўзбекистон Республикасида меҳнатни меъёрлаш Концепцияси ишлаб чиқилди ва вазирликга тақдим қилинди.
4.1. Тадқиқот самарадорлиги
(I) Ташкилотингизнинг нашриёт қарашларини қисқача тавсифланг (хусусан, сифатни яхшилаш чора-тадбирлари).
Нашриёт мавжуд эмас, лекин нашрга тақдим этилаётган маҳсулотлар Институт илмий кенгашда мухокамадан ўтади.
4.2. Хизматлар, хизмат кўрсатиш маҳсулотлари ва консалтинг хизматлари
(I) Ташкилотингиз томонидан тақдим этилган хизматлар ва маҳсулотларни санаб ўтинг. Хизматлар ва маҳсулотлар сифати қандай таъминланади (5.5.да кўрсатилмаган бўлса)?
Институт томонидан меҳнатни меъёрлаш ва нормативларини ишлаб чиқишга қаратилган ишлар ташкилотлар билан шартномалар асосида бажариладиган:
Гидрометеорология хизмати маркази таркибий бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган хизматларнинг айрим турлари бўйича нархлар ишлаб чиқиш (прейскурант) бўйича тадқиқот ўтказилди ва ҳисобот натижалари тақдим қилинди.
Адлия вазирлигида тузилган ишчи гуруҳи билан биргаликда меҳнатни нормалаштириш ва унга ҳақ тўлаш, меҳнат стандартларини жорий этиш, давлат органлари ва ташкилотлар тузилмаларини такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда қатнашилди ва таклиф, тавсиялар берилди.
Ички ишлар вазирлиги билан шартнома асосида (ИИВ) тизимдаги фуқаролик хизмати ишчи ва ходимлари лавозимларининг амалдаги иш ҳажмини инобатга олган ҳолда ишчи ва ходимлар малака маълумотномаси ва сони нормативларини белгилашнинг янги тартибини ишлаб чиқилмоқда.
“Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамияти , “Навоиазот” АЖ билан шартнома. Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан меҳнатни меъёрлаш бўйича шартномалар имзоланди. .
Do'stlaringiz bilan baham: |