(в) Муассасангиздаги ҳамкорлик соҳаларини (таълим, лойиҳалар ёки бошқа илмий фаолият) кўрсатинг ва қандай қилиб кучайтириш керак?
2021 йил июль ойида Россия Федерацияси Меҳнат вазирлигининг Бутун Россия Меҳнат илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик келишуви имзоланди.
2021 йил августда Тожикистон Республикаси Меҳнат, миграция ва бандлик вазирлигининг Илмий тадқиқотлар институти билан ҳамкорлик меморондуми имзоланди.
2021 йил 16-18 октябрь кунлари Қозоғистон Республикаси Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган "Хусусий ва таълим соҳаларининг ўзаро ҳамкорлиги" минтақавий конференсияси; (Ғ.Ражабов)
2022 йил 14-16 июнь кунлари Италиянинг Полленца шаҳрида Европанинг таълим жамҳармаси тмонидан ўтказилаётган "Skills Lab Network of Experts - Live Event" номли конференция; (М.Холмухамедов)
2022 йил 7-10 июнь кунлари Қозоғистон Республикаси Олма-ота шаҳрида Европа иттифоқи томонидан молиялаштириладиган “PROMHOUSE - Профессионализация управление жилищным фондом в Казахстане и Узбекистане” лоийҳаси дорирасида бўлиб ўтадиган конференция; (Х.Саидрасулова)
2022 йил 15-17 июнь кунлари Марокаш қироллигида бўлиб ўтадиган “Катта ёшдагиларни ўқитиш бўйича халқаро анжуман – CONFINTEA 7”; (А.Опаев)
3.2. Ҳамкорликнинг бошқа соҳалари
(1.) Ташкилотингиз билан ҳамкорликни қисқача тавсифлаб беринг:
Бизнес, давлат-хусусий шериклик (3-5 та мисол ва ҳамкорлик моделларини келтиринг). Асосий тўсиқлар ва муваффақият омиллари ҳақида ўйлаб кўринг (сизнинг фикрингизча)
1.Меҳнатни нормалаш масаласида махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминлашнинг 37 та намунавий нормалари ва 90 та меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари унификация қилинди;
2.Қурилиш ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш ва уни бошқариш тизими бўйича Намунавий ҳужжатлар тўплами ишлаб чиқилди;
3.Тўқимачилик соҳасида тахтани етиштиришдан тайёр маҳсулотгача бўлган ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш ва уни бошқариш тизими бўйича Намунавий ҳужжатлар тайёрланди;
4.Мис ишлаб чиқариш корхоналар холдимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа ҳимоя воситаларини бепул бериш нормалари ишлаб чиқилди ва китоб шаклида нашр этилди
5.16 та меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида 570 корхона ва ташкилотда 20118 та иш ўринлари, шундан 124 та ногиронлиги бўлган шахслар иш ўринлари меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилиб, оғир ишларда, ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ишларда банд бўлган ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва компенсациялар белгиланди, хусусан, асосий тармоқлар бўйича таҳлил қилинди.
- миллий ассоциациялар, илмий ва эксперт жамиятлари, фуқаролик жамияти ташкилотлари
Ушбу ташкилотлар билан Институт раҳбарияти ҳамкорлик олиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |