Қандай шароитлар тўсиқлар ва тадқиқотни ривожлантиришга асосий тўсиқ нима?
Мавжуд контингентда илмий тадқиқот ишларини олиб боришликка етарлича лойҳа, фундамент ва салоҳиятнинг мавжуд эмаслиги бўлса ҳамда юқорида санаб ўтилган институтнинг моддий-техник, институтнинг коммуикация тизими, бинонинг таъмир талаблиги, жиҳозланиши, алоқа воситаларининг мавжуд эмаслиги айрим ҳолларда тўсиқ бўлмоқда.
3. ҲАМКОРЛИК
(1.) Илтимос, фақат муассасангиз учун энг муҳим бўлган жиҳатларни қисқача тавсифлаб беринг.
Айниқса муҳим деб ҳисоблаган мисолларни келтиринг. Агар керак бўлса, қўшимча тушунтиришлар ва фикрлар илова қилиниши мумкин.
Институт меҳнат бозорининг ривожланиш тенденцияларини, унинг касбий-малака тузилмасини, меҳнат бозорининг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш механизмларини такомиллаштириш соҳасида;
касбий малака, билим ва кўникмалар миллий тизимида ўрганишлар ўтказиш ва ўрганиш натижаларига мувофиқ такомиллаштириш ишларини ташкил этиш соҳасида; меҳнатни меъёрлаш масалалари бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ишларни ташкил этиш соҳасида; аҳоли бандлиги, шу жумладан, меҳнат миграцияси жараёнлари, меҳнат муносабатлари ва меҳнатга ҳақ тўлашни такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш соҳасида; меҳнатни муҳофаза қилиш ва уни такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш соҳасида етакчи илмий-тадқиқот муассасасидир.
3.1. Миллий ва халқаро илмий-педагогик ҳамкорлик
(1) Университетлар ва бошқа таълим муассасалари билан ҳамкорлигингизни, хусусан, ходимларингизнинг дарсларни ўтказишдаги иштирокини тавсифланг.
Олий таълим муассасалари таълим жараёнидаги иштирок этаётган илмий-тадқиқот муассасалари илмий ходимлари сони - 9 нафар.
(2) миллий олий таʼлим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан миллий ва халқаро даражадаги илмий ҳамкорлигингиз (тадқиқот лойиҳалари) ҳолатини қисқача тавсифлаб беринг.
Жаҳоннинг етакчи илмий марказларида хизмат сафарларида бўлган муассасанинг ходим (профессор-ўқитувчи)лари сони - 7 нафар.
(3) Ташкилотингизнинг халқаро ташкилотлардаги ҳамкорлиги ва иштирокини тавсифланг (этакчи роллар ва ҳамкорларни кўрсатинг, миллий ва халқаро тармоқлар ва бошқа ташкилотлардаги ҳамкорлик), айниқса халқаро институтлар томонидан молиялаштириладиган лойиҳа ва дастурлардаги ҳар қандай иштироки.
Бугунги кунда институт ташаббуси ҳамда бевосита иштирокидаги тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 5 ойи давомида KOICA, YUNESCO, KFW bank (Германия), Швейцария элчихонасининг Таълим дастури бўйича Марказий Осиё координатори, Туркия Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги масъуллари билан ҳамкорлик борасидаги учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди.
2022 йилда ЮНЕСКО халқаро ташилоти билан хамкорлик лойиҳаси бажариляпти.
(4) Сизнинг муассасангизнинг асосий миссияси (ва тадқиқот соҳаси) билан бундай халқаро лойиҳаларни (агар мавжуд бўлса) мувофиқлаштириш ва мувофиқлаштиришни қисқача тавсифланг.
Институт ҳалқаро лойиҳаларда иштироқ этишда фақат ўз низомий вазифаларидан келиб чиқиб ишлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |