Гендер ва оилавий-маиший зўравонлик - Зўравонлик ва гендер зўравонлик тушунчалари.
- Зўравонлик ҳақидаги ақидалар ва зўравонлик цикли.
- Гендер зўравонлик сабаблари ва оқибатлари.
Гендер зўравонлик – жинсга асосланган зўравонлик. Кўпроқ аёллар тазйиқ ва зўравонликка учрагани учун биз гендер зўравонлиги деганда хотин-қизларни назарда тутамиз. Гендер зўравонлиги дейилганда нафақат уйда, балки иш жойида, жамоат жойларида аёл хотин-қизларга фақат аёл жинсига мансуб бўлганлиги сабабли ҳақорат, жисмоний ва руҳий босим ва шу каби инсон қадрини паймол қилувчи ҳаракатлар назарда тутилади. Гендер зўравонлиги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул қилинган Сенат томонидан 2019 йил 23 августда маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ Тошкент ш., ЎРҚ-561-сон Зўравонлик — хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали уларнинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайриҳуқуқий ҳаракат (ҳаракатсизлик); Оилавий зўравонлик тушунчаси Оилавий зўравонлик деб, ижтимоий-оилавий муносабатларда, оила аъзоларидан бирининг бошқа оила аъзоларининг ҳаётига, саломатлигига, жинсий дахлсизлигига ва эркинлигига таҳдид қиладиган жисмоний ёки руҳий таъсир кўрсатиши орқали намоён бўладиган зўравонликка айтилади. Оилада учрайдиган: мунтазам калтаклаш, сўз билан хақоратлаш, иқтисодий қўллаб-қувватламаслик, ноҳақ талаблар, таҳқирли муносабат, қўпол ҳаракатлар, нафас йўлларини тўсиш, чимчилаш, руҳий босим ва ҳ.к.ларни – оила зўравонлигининг турли кўринишлари деб айтса бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |