Ушбу ҳаракатларнинг барчаси инсон ҳуқуқлари камситилишининг турли шакллари саналади. Оилавий зўравонлик ва оилавий низо ўртасидаги фарқлар Оилавий низо Низо – мақсадлар, эҳтиёжлар, манфаатлар, истаклар, яъни турли қарама-қаршиликларнинг тўқнашуви. Низосиз оила бўлмайди. Низода ҳар бир томон иккинчи томоннинг манфаатларига қарама-қарши манфаатларни қўяди. Ўзаро мос бўлмаган позициялар, манфаатлар, қарашларга дуч келган муносабатлар – низоли муносабат бўлиб қолади. Мана шу қарама-қаршиликларда иккала томонни ҳам манфаати эътиборга олинган ҳолатда ечими, муносабатларнинг ривожланишига олиб келади, акс ҳолда муносабатлар бузилдаи. Шунинг учун ҳам низолар конструктив ёки деструктив бўлиши мумкин. Оилавий зўравонлик ва оилавий низо ўртасидаги фарқлар Оилавий низо - Икки томон тенг ҳолатда ўз эҳтиёжларини баён этиши ва талаб қилиши мумкин.
- Низода келишмовчилик предмети ҳар доим мавжуд.
- Низо предмети бўйича маълум бир қарор қабул қилингандан сўнг, низо хал бўлади ва такрорланмайди.
- Низонинг ҳар доим боши ва охири мавжуд.
Оилавий зўравонлик - Оила аъзоларининг бири манфаатларини илгари суради, бошқалар бундай имкониятдан чекланган.
- Келишмовчилик предмети мавҳум, кўпроқ баҳона қидирилади.
- Бир инсоннинг иккинчи инсон устидан тўла назорат ва ҳокимиятга эга бўлиш мақсадида унга нисбатан ортиб борувчи тезлик билан мунтазам такрорланадиган ва тугалланмайдиган жисмоний, руҳий, жинсий, оғзаки ва бошқа турдаги хақорат ва босим ЦИКЛИ.
Оилавий зўравонлик турлари Зўравонлик турлари Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида
Do'stlaringiz bilan baham: |