“Ўзбекистонда гендер тенглиги ва гендер масалалари” ткти шаҳрисабз филиали Хотин-қизлар кенгаш раиси,психолог: А. У. Бердиева


Зўравонликдан жабрланган шахслар хулқ-атворининг таҳлили натижасида унинг қуйидаги хусусиятларга эга эканлиги аниқланди


Download 1.7 Mb.
bet8/14
Sana03.12.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1798027
TuriСеминар
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
Гегдер тенглик ва гендер зўравонлик

Зўравонликдан жабрланган шахслар хулқ-атворининг таҳлили натижасида унинг қуйидаги хусусиятларга эга эканлиги аниқланди:

  • Жабрланувчига одамовилик, камгаплик хос бўлиб, оила аъзолари ва яқинлари билан мулоқот қилишни истамайди.
  • Шаъни, қадр-қиммати камситилганлиги юзасидан чуқур изтиробга берилган.
  • Қўрқув ва хавотирдалиги сабабли ноиложсизлик ҳиссиётларини намоён этади.
  • Ўзининг ташқи кўриниши, табиий эҳтиёжларига бепарво бўлиб, тез-тез ўз жонига қасд қилиш тўғрисида фикрлайди ёки ўз ҳаётига суиқасд қилишга ҳаракат қилади.
  • Овқат емаслиги ёки ҳаддан зиёд истеъмол қилиши, спиртли ичимликлар, гиёҳванд /заҳарванд моддалар истеъмол қилишни хоҳлайди.
  • Мулоқот пайтида кўзларини олиб қочади, кўз ёш тўкади, одамларга ишончсизлик билан муносабатда бўлади.
  • Ўз фарзандларига нисбатан лоқайд ёки тажовузкор муносабатда бўлади.

“Зўравонлик муаллифи” хулқ-атворининг тавсифи

  • Зўравонлик содир этадиган эркаклар, уларни “зўравонлик муаллифлари” деб ҳам юритилади, куч ишлатишни оқловчи, руҳий босимга асосланган зўравонлик муносабатлари тўғрисидаги барча ақидаларга ишонади. Улар оила, эркак ва аёлнинг оилада ҳамда жамиятдаги роли ҳақида нотўғри тасаввурга эга ва ўзи содир қилган ишларда бошқаларни айблайди.
  • Бундай шахсларга икки юзламачилик хос. У ўзини ишдаги бошлиғи ёки ҳамкасблари билан қўполлик қилиб, тажовузкорлигини намоён қилмайди. Аксинча, бошқалар орасида ўзини ўта тарбияли ва ижобий фазилатларга эга инсон сифатида тутади.
  • Бундай инсонлар ўз-ўзини баҳолашни кўтариш мақсадида жинсий муносабатларда тажовузкор бўлади. Унинг тажовузкор хулқ-атвори жиддий асоратларга олиб келиши мумкинлигини ўзи ҳам тушунмайди.

“Зўравонлик муаллифи” хулқ-атворининг тавсифи

Зўравонлик содир этган шахснинг хулқ-атворига хос психологик хусусиятлар:

  • ўз-ўзини паст баҳолайди.
  • патологик рашкчи, зўравоннинг тажовузкор хулқи дарҳол юзага келиб, ўз талабларини бажаришларини хоҳлайди;
  • ўз жаҳлини бошқара олмайди, психологик зўриқиш пайтида ўзини назорат қилмайди;
  • хавотирлик ва асабийлик ҳолатини бошқара олмаслиги, тажовузкор хулқ-атворинига сабабчи бўлади;
  • ўз айбини тан олмасдан, бошқаларга юклайди ва ўзини “жабрланувчи” деб эътироф этади.

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling