“Ўзбекистонда гендер тенглиги ва гендер масалалари” ткти шаҳрисабз филиали Хотин-қизлар кенгаш раиси,психолог: А. У. Бердиева


“Зўравонлик муаллифи” хулқ-атворининг тавсифи


Download 1.7 Mb.
bet9/14
Sana03.12.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1798027
TuriСеминар
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Гегдер тенглик ва гендер зўравонлик

“Зўравонлик муаллифи” хулқ-атворининг тавсифи

Зўравонлик содир этган шахснинг хулқ-атворига хос психологик хусусиятлар:

  • содир этган қилмишининг оқибатларини англамайди;
  • ҳар қандай танқидни кўтара олмайди ва ўзи содир этган қилмишни ҳуқуқбузарлик эканлигини тан олмайди. Ўзини оқлашга ҳаракат қилади;
  • мулоқот давомида ҳеч кимга меҳр-шафқат кўрсатмайди ва мулоқотдан ўзини олиб қочади;
  • спиртли ичимликлар/гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилиши, унинг тажовузкорлигини янада оширади;
  • бегоналар олдида ўзини яхши томондан кўрсатиб беришга ҳаракат қилади.


Иқтисодий босим
Ишга кириб ишлашга рухсат берилмайди, шахсий маблағлари олиб қўйилади, шахсий пули бўлишига йўл қўйилмайди, пулни ялиниб сўраб олишга мажбурлаш.
Ҳис-туйғуларига босим
Аёл қадр-қиммати, шаънини камситиш,хўрлаш сўз орқали ҳақорат қилиш, қўполлик, аёлнинг ўз хотинлик ёки оналик вазифаларини бажармаётганликда айбланади, танбех берилади ва унинг ёмон хотин ва она эканлигига ишонтиради.
Яккалаб қўйиш
Аёлга қариндошлари, яқинлари билан мулоқот қилиши рухсат этилмайди, унинг атрофдаги инсонлар билан мулоқоти қаттиқ назорат остига олинади.
Шаҳвоний босим
Аёлига фақат жинсий алоқа қилиш воситаси сифатида муносабат билдириш, зўрлаш.
Қўрқитиш
Қаҳр-ғазабни намойиш қилиш, қўлларни пахса қилиб, бақириб чўчитиш/қўрқитиш, таҳдид билан қараш, уй буюмларини синдириш ва ш.к..
Эркаклик “имтиёзлари”ни қўллаш
Аёл кишига паст назар билан қараш, авторитар хулқ, оила учун муҳим қарорларни ўз билганича якка хокимликка асосланиб қабул қилиши.
Дўқ-пўписа, таҳдид
Фарзандларини олиб қўйиш билан қўрқитиш, ўз жонига қасд қилишга мажбурлаш.
Болалар босим ўтказиш воситаси сифатида
Ўз фарзандларига номуносиб она ҳиссини сингдириш, болаларни баҳона қилиб босим ўтказиш ва аёлни ўз хукмига бўйсиндириш.

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling