Зўравонликдан жабрланганларга ёрдам беришнинг идоралараро ёндашуви
- Қайта йўналтириш ўзи нима? Қайта йўналтириш тизими ва зўравонликдан жабрланган.
- Ижтимоий шериклик – зўравонликдан жабр кўратган оилалар ва хотин-қизларни комплекс қўллаб˗қувватлаш асоси.
Жабрланувчи
Маҳалла
Ички ишлар органлари
Соғлиқни сақлаш муассасаси
Реабилитация маркази
Қайта йўналтириш тизимининг мақсади:
- зўравонликдан жабрланганларга ғамхўрлик қилиш,
- жабрланганни қўллаб-қувватлаш ва даволаш,
- ижтимоий ва бошқа афзал кўрилган хизматларни олишига имкон яратиш,
- унинг шошилинч ва кўп сонли эҳтиёжларини қондириш бўйича ҳисобот беришнинг энг хавфсиз ва энг самарали усулини таъминлашдан иборатдир.
Қайта йўналтириш хизматларини тақдим этишда келишилган ёндашувга эътибор қаратилиши зарур.
Барча хизмат қилувчи ташкилотлар, жабрланувчи билан биринчи алоқа нуқтаси бўлишларидан қатъий назар, ушбу тизимдан хабардор ҳамда қайта йўналтириш тизимини ташкиллаштириб уни бошқариш қобилиятига эга бўлиши керак.
Жабрланувчи
Маҳалла
Ички ишлар органлари
Соғлиқни сақлаш муассасаси
Реабилитация маркази
Агар муассасалар/ташкилотлар ҳақидаги ахборотлар/маълумотлар ва алоқа маълумотлари тизимлаштирилган ҳолда тегишли муассасаларга ўтказиб берилса, қайта йўналтириш тизими самарали ишлайди.
1. Жабрланувчининг эҳтиёжи ва истакларидан келиб чиқиб, у учун қандай қайта йўналтириш манфаатли бўлиши мумкинлигини аниқлаш зарур.
2. Жабрланувчини у сўраган/ёки лозим деб топилганда бошқа хизматларни етказиб берувчига қайта йўналтириш имкониятлари тўғрисида хабардор қилиш керак.
3. Қайта йўналтириш бўйича кейинги босқич учун жабрланувчининг олдиндан огоҳлантирилган розилигини олинг.
4. Жабрланувчи билан бошқа хизматларни етказиб берувчиларга қандай маълумотларни беришни ва қандай маълумотларни сир сақлашни келишиб олинг. Жабрланувчига зўравонлик ҳолати тўғрисидаги маълумотларга нисбатан ҳар қандай ҳуқуқий чекловларни тушунтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |