“Ўзбекистонда гендер тенглиги ва гендер масалалари” ткти шаҳрисабз филиали Хотин-қизлар кенгаш раиси,психолог: А. У. Бердиева


Download 1.7 Mb.
bet7/14
Sana03.12.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1798027
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
Гегдер тенглик ва гендер зўравонлик

Оилавий низо

Низонинг иккала томони ҳам ўзини ҳақ деб санайди ва ўз манфаати йўлида турли чораларни қўллашга ҳаракат қилади.

Оилавий зўравонлик

  • Ҳокимият ва куч фақат зўравонлик муаллифи томонида. Зўравон бундай куч ва ҳокимиятни суистеъмол қилади. У ўзига ўзи шу ҳуқуқни беради.
  • Жабрланувчи буни тушунган ҳолда ундан қўрқади ва унинг кўнглини олишга ҳаракат қилади.

  • Жабрдийда ўзини камситилган хис қилади, уялади ва мавжуд ҳолат учун иррационал айбни ўз бўйнига олади.

Оилавий зўравонлик ва оилавий низо якуни

Оилавий низо

  • Вазият қандайдир ечим топиши ёки умуман тугатилиши мумкин.
  • Низо оилавий муносабатлари ривожланишининг нормал жиҳати.
  • Узоқ вақт давом этган низодан кейин жуфтлик ажрашса кўп ҳолларда ҳам йўқотиш, ҳам енгил тортиш хиссини уйғотиши мумкин.

Оилавий зўравонлик

Зўравонлик муаллифи жарбланувчини қўйиб юбориш нияти йўқ.

Жабрланувчининг кетиш қарори кўпинча зўравонликнинг авж олишига олиб келади

Зўравонликдан жабрланувчининг тавсифи

  • Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи  деганда ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилиши таҳдиди остида бўлган ёки тазйиқ ва зўравонлик натижасида жабрланган аёл жинсидаги шахс назарда тутилади.
  • Зўравонлик қурбони/зўравонлик жабрланувчиси/зўравонликдан омон қолган шахс — буларнинг барчаси гендер зўравонликка учраган хотин-қизларга нисбатан қўлланилади ва суд жараёнларида, ушбу аёлларнинг зарур хизматларни олишда танлаш эркинлиги ва ҳуқуқларини таъминлашда ишлатиладиган атамалар ҳисобланади.
  • «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 02.09.19й. № ЎРҚ-561.

Зўравонликдан жабрланган шахслар хулқ-атворининг таҳлили натижасида унинг қуйидаги хусусиятларга эга эканлиги аниқланди:

  • Ўз-ўзини паст баҳолайди.
  • Куч ишлатишга, руҳий босимга асосланган зўравонлик муносабатлари тўғрисидаги барча ақидаларга ишонади.
  • Оила, эркак ва аёлнинг оилада ҳамда жамиятдаги роли ҳақида нотўғри тасаввурга эга.
  • Зулмкорнинг ҳаракатларини оқлайди.
  • Айбдорлик ҳиссидан азият чекади ва зўравонга нисбатан ғазаб ҳиссини инкор қилади.
  • Руҳий зўриқиш (стресс)га ва психофизиологик шикоятлардан қаттиқ таъсирланади.
  • Барча муносабатларни жинсий яқинлик мувозанатлаштиришига ишонади.
  • Оиладаги таҳқирли, камситувчи муносабат муаммосини ҳал этишда унга ҳеч ким ёрдам бера олмайди, деб ўйлайди

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling