Ўзбекистонда ишчи ва хизматчиларнинг мехнат жараёнида соғлигини саклаш, яъни касбий касалликлар ва тасодифий жароҳатланиш каби бахтсиз ходисаларни олдини олиш давлат назорати остига олинган
Меҳнат хавфсизлиги меъёрлари ва меъзонлари
Download 23.07 Kb.
|
2-Лекция
1.2.2.Меҳнат хавфсизлиги меъёрлари ва меъзонлари
Ўзбекистон да мехнат мухофазаси масалалари мехнат қонунлари талаблари ва илғор қурувчиларнинг тажрибаларига таянган холда амалга оширилади.Курилишда хавфсиз мехнат шароитини яратишга қаратилган тадбирлар ичида хавфсизликни меъзонлаштириш марказий масалалардан хисобланади. Кейинги вақтларда курилишнинг хамма сохаларида Мехнат Хавфсизлиги Меъзонлари Тизими (МХМТ-ССБТ) ни тузиш ва жорий килишга катта эътибор берилмокда. Бундан кутиладиган мақсад, ишлаб чикарищда содир бўладиган бахтсизликларни олдини олиш ва мехнат мухофазасига тааллукли бўлган меъёрий хужжат - хавфсизлик конунларини тартибга солишдир. Бугунга келиб курилиш сохасидаги мехнат хавфсизлиги меъзонлари 300 дан ортиб кетди ва улар куйидагича меъзонлар тизимининг (0:1:2:3:4:5:) гуруҳларига бўлинади: 0-Мехнат хавфсизлиги сохасида меъзонлаштиришнинг ташкилий ва услубий асосларини (яъни вазифаси, максади, атамалари, хавфли омиллари ва бошкаларни) белгилаб беради: 1-Ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари бўйича талаблар меъзони; 2-Асбоб ва ускуналарга қўйиладиган умумий хавфсизлик талаблари меъзони; 3-Ишлаб чикариш жараёнига нисбатан хавфсизлик талаблари меъзони; 4-Химоя воситаларига кўйиладиган хавфсизлик талаблари меъзони; 5-Бино ва иншоотларга нисбатан кўйиладиган хавфсизлик талаблари меъзони; МХМТ - бу инсон меҳнат фаолияти жараёнида саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлашга каратилган ва бир-бирига ўзаро боғлиқ бўлган хавфсизлик меъзонлари мажмуасидир. Хавфсизлик меъзонлари ишлаб чикаришнинг хавфли омиллари бўйича талаб ва меъёрлар ўрнатади ва шунингдек ишлаб чиқариш жараёнига ва қуролларига, барча ҳимоя воситаларига хамда меҳнат хавфсизлигини аникловчи усулларга талаблар кўяди. МХМТ таркибида тўрт хил хавфсизлик меъзони мажуд: -давлат меъзонлари ( ДМ- ГОСТ), соха меъзонлари (СМ- ОСТ), худудий меъзон -(ҲМ-РСТ) ва корхона меъзонлари (КМ-СТП). Бундай меъзонлар тизими яратилгандан сўнг мехнат муҳофазасига доир талаблар тартибга келтирилди ва уларни халқаро меъзонлар тизими (СТ СЭВ 829-77) билан солиштириш имкони туғилди. Халкаро иктисодий ҳамкорлик – (ХИҲ) доирасида мехнат хавфсизлиги бўйича халқаро меъзонлар тизими ташкил этилди. Ҳозиргача 160 дан ортик, мехнат мухофазаси бўйича ХИҲ меъзонлари ишлаб чикилган. Шу нуқтаи назардан 1974 йилда биринчи марта техника хавфсизлиги бўйича тузилган меъзон ДавМ (ГОСТ) 12.0.001-74 МХМТ бутун дунёда қўлланилаётган халкаро меъзонлар даражасига кутариш максадида 1982 йилда ДавМ 12. 0,001-82 МХМТ( ССБТ) кўринишида кайта тузилиб нашр этилди. Бундай давлат меъзонларини ўқилиши қуйидагича: 12- сони МХМТнинг тартиб рақами, 0 - эса гурухлар раками (Бундай ракамлар хозирча олтита, яъни О,1,2,3,4,5) - 001-раками эса гурух ичидаги тартиб рақами, 82- сони эса унинг тасдикланган йилини билдиради. Мавжуд хавфсизлик меъзонларини ишлаб чикаришга тадбиқ қилиш учун махсус назорат комиссияси тузилиши керак бўлади. Унинг бошқарувида мухандис ва техник ходимларииинг жорий қилинадиган мьзонларни ўрганиш тартиби ва муддати белгиланиши, ташкилотни зарур асбоб ускуналар ва материаллар билан таьминланиши ҳамда техник ҳужжат ва лойихаларни назорат килиш каби ташкилий ишлар олиб борилади. Ташкилий ишлар бажарилиб, меъзон амалда тадбиқ этилгандан кейин комиссия қилинган ишлар натижасидан келиб чиққан ҳолда баённома ёзиб уни қурилиш ташкилоти раҳбаридан тасдиқлатиб олиши лозим бўлади. Меъзонларни жорий қилиш ва бажариш устидан давлат назорати ташкил этилган бўлиб, уни Ўзбекистон меъзонлар назорати Давлат Қумитаси томонидан олиб борилади. Бундай назорат ҳар 5 йилда бир марта ўтказилиб, меъзонларни тўғри ишлаётганлиги текширилади ва камчилиги бўлса тузатилади. Download 23.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling