Ўзбекистонда ишчи ва хизматчиларнинг мехнат жараёнида соғлигини саклаш, яъни касбий касалликлар ва тасодифий жароҳатланиш каби бахтсиз ходисаларни олдини олиш давлат назорати остига олинган


Меҳнат шартномалари, меҳнат қилиш ва таътил муддатлари


Download 23.07 Kb.
bet5/5
Sana05.05.2023
Hajmi23.07 Kb.
#1426824
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-Лекция

1.2.4.Меҳнат шартномалари, меҳнат қилиш ва таътил муддатлари.

Ишчи ва хизматчиларни давлатимиз конститутциясида кўрсатилган меҳнат қилиш ҳуқуқи ва вазифалари ўзлари танлаган ташкилот маъмурияти билан тузган шартномалари орқали белгиланади. Мехнат шартномалари икки хил, яъни жамоа ва шахсий шартномаларга бўлинади.


Жамоа шартномаси деб, бир гурух ишчи ва хизматчидарни бирга ишлаш истагини билдириб, бирор ташкилот маъмурияти билан аник, бир муддатга келишиб тузилган ахдномасига айтилади. Бу шартноманинг ўзи икки кўринишда бўлади, яъни биринчиси бир гуруҳ ишчиларнинг уюшган ҳолда фавқулотдаги бирор ишни бажариб бериш учун корхона маъмурияти билан тузиладиган жамоа шартномасидир. Бу шартнома иккала томон имзо қўйган кундан бошлаб кучга киради.
Биринчи шартнома томонларнинг мажбурияти, иш муддати, хажми ва иш ҳақки кўрсатилган холда ёзма тарзда тузилади.
Иккинчи шартнома эса, курилиш ташкилотининг бўлимларида бир йил давомида қилинадиган жами курилиш ишларини ва мехнат мухофазаси бўйича бажарилиши зарур бўлган тадбирларни ҳамда ишчи ва хизматчидарни ижтимоий турмуш шароитларини яхшилаш борасидаги вазифаларини аниклаган холда лойиха тузилиб, уни жамоанинг умумий йиғилишида, касаба уюшмасининг иштирокида мухокама килинади ва тасдикданади.
Бундай жамоа шартномасида ташкилотнинг маъмурияти ва ишчи-хизматчиларнинг олдига аниқ ва бажарилиши шарт бўлган вазифалар белгиланган бўлади.
Бу вазифалар йил давомида мехнат унумдорлигини ошириш режаларини тўла бажариш, янги замонавий курилиш техникаси ва тартиботларини жорий қилиш, мехнат интизомини мустахкамлаш, мехнат хавфсизлигини таъминлаш ва бошқариш, ишчи ва хизматчидарни турмуш шароитини яхшилаш ва бошқа тадбирлардан иборат бўлади
Жамоа шартномасида мехнат хавфсизлиги масалалари алохида бўлимда ёритилган бўлиб, унда мехнат санитарияси ва мухофазаси, хамда техника хавфсизлигига оид тадбирларнинг турлари, уларга килинадиган сарф- харажатнинг микдорлари, хамда уларни бажарилишини назорат қилувчи масъул шахсларни номлари аник, кўрсатилган бўлади. Шартномадаги мажбуриятларни ўз вақтида бажарилишини ташкилот маъмурияти ва унинг касаба уюшмаси, хамда юқори ташкилот томонидан назорат килиб турилади.
Мехнат шартномаси - бу мехнаткашларнинг давлат ёки шахсий корхоналар маъмурияти ўртасидаги ёзма шаклида келишилган ахднома демакдир. Бу ахдномага биноан мехнаткашлар ўз касбу ҳунарлари бўйича, мехнат интизомига риоя қилган ҳолда, иш режаларини тўла бажаришга мажбурдирлар, ташкилот маъмурияти эса ишчиларга ўз вақтида маошларини тўлашга, хамда мехнат конунчилигида, жамоа шартномасида ва томонларни келищувида кўрсатилганидек хавфсиз меҳнат шароитини яратиб беришга мажбурдирлар.
Мехнат шартномалари муддати бўйича қуйидаги уч кўринишда тузилади:
1.Вақти чегараланмаган; 2. Муайян - беш йилгача бўлган муддатга: 3. Муайян ишни бажариш учун кетадиган -3 ойгача вақтга тузилиши мумкин.
Мехнат қонунчилигида ишчи ва хизматчиларни сабабсиз, огохлантирмасдан бошқа доимий ишга ўтказилиши, ишдан бўшатилиши қатьий таъқиқланади, шу билан бирга уларнинг ҳақ ва хуқуқлари ташкилот маъмурияти томонидан мехнат қонунлари асосида ҳимояланган бўлиши шарт.
Ўзбекистон Мехнат қонунлари мажмуасининг 148-моддасида мехнат интизоми бобида ишчи ва хизматчиларни ўз ишларини ҳалол бажаришлари, меҳнат интизомига риоя қилишлари, иш унумдорлигини оширишлари, мехнат мухофазаси талабларига, хавфсизлик қоидаларига ва мехнат гигиенаси талабларига қаттиқ риоя қилишлари лозим дейилган [1].
Ташкилот ва муассасаларда мехнат интизоми ва иш шароитини тўғри ташкил қилиш, халоллик ва адолат йўлида тарбиялаш усули билан ва шунингдек халол мехнати учун адолат юзасидан рағбатлантириш оркали таъминланади дейилган, шу конунинг 149-моддасида. Мехнат интизомини бузувчиларга нисбатан муросасиз бўлиш ва лозим бўлганда интизомий жазо ёки жамоа таъсири кўрсатиш чоралари қўлланилади.
Мехнат интизомини бузганларга нисбатан ташкилот маъмурияти куйидаги интизомий жазо чораларини қўллаши мумкин: 1. Х,айфсан эълон килиш; 2. Ўртача ойлик иш ҳаққининг 20 фойизидан кўп бўлмаган микдорда жарима солиш; 3. Ҳатто ищдан бўшатиб юбориш. (Мехнат қонунлари комусининг 41-моддаси 3,4,7 ва 8 бандларига мувофик).
Иш вактини маълум меъёрга солиш давлатнинг мутасадди ташкилотлари томонидан, касаба уюшмасининг инспекциялари иштирокида амалга оширилади. Мамлакат бўйлаб 40 соатлик иш хафтаси жорий қилинди. Баъзи сохада ишчи ва хизматчиларни беш кунлик иш хафтасига ўтказилди. Бунинг натижасида ишчиларимиз мехнатдан бўшаган бир кун хисобига ўзларини моддий ва турмуш шароитларини яхшилаш, билимларини ошириш ва қолаверса саломатликларини тиклаш имконига эга бўлдилар. Бундан ташқари мехнаткашларга ҳар йили камида 15 иш кунига тенг ва ундан ошик, муддат билан меҳнат таътили берилади. Хомиладор аёлларга меҳнат қонунига асосан давлат ижтимоий таъминот ҳисобидан тўлиқ иш ҳаққи сақланган ҳолда 126 кунлик таътил берилади. Агар бола ногирон ёки икки ва ундан ортиқ эгизаклар туғилган бўлса, яна 14 кун қўшиб берилади. Бола икки ёшга тўлгунча онасига парвариш учун давлат ижтимоий суғуртаси ҳисобидан нафақа тўлаш шарти билан қисман ҳақ тўланадиган таътил ҳам берилади.
Мехнат қонунлари кодексида ўсмирлар меҳнатини муҳофаза қилиш масаласида алоҳида эътибор берилган бўлиб, ёши 16 га тўлмаган болаларни доимий ишга кабул килиимайди дейилган. Фақат айрим ҳолларда, ташкилот касаба уюшмасининг розилиги билан 15-16- ёшда бўлган (касбга ўргатувчи билим юртининг ўқувчилари) ўсмирлар ишга қабул қилиш мумкин дейилган. Бу ёшдаги ўсмирлар учун бир хафталик иш вакти 24 соатдан, 16-18 ёшдагилар учун 36 соатдан ошмаслиги ва уларга катта ёшдаги ишчиларга тегишли барча имтиёзлардан фойдаланиш хуқуқлари қонун асосида кафолатланган. Ўсмирларни хохишига асосланиб йилнинг уларга маъкул вақтида бир ой (30 кун) дам олиш таътили берилади. Ўсмирлар корхона касаба уюшмаси рухсатисиз қушимча (келишилган ишдан ташқари) ишларни бажаришга жалб этиш тақиқланган. Уларни 18 ёшга тулгунга қадар хар йили медицина кўригидан ўтказиб турилиши ва соғлигига қараб ишга қўйилиши тайинланган. Хотин-қизлар ва ўсмирлар мехнатидан оғир ишларни бажарищда, уларни саломатлигига зарарли бўлган иш шароитида ва шунингдек ер ости хамда тунги ишларда фойдаланиш маън этилади. Оғир юк кўтарищлари тақиқланади. Мехнаткашларга бир йиллик мехнатлари нихоясида уларни хохишларига қараб энг камида 15 иш кунига тенг муддат билан мехнат таътили берилади (МК, 134-моддаси). Шунингдек 136 ва 137 - моддаларида кўрсатилганидек, иш шароитини зарарли эканлиги, кўп йиллик иш тажрибасига эгалиги, иш вақти меъёрланмаганлиги аниқланган мехнат ходимларига қўшимча мехнат таътили 3,6,12,18 кунгача қўшиб берилади.
Шундай қилиб Ўзбекистонда ишчи ва хизматчиларнинг ишлаётган сохаларига қараб 18,24,30 (ўсмирларга хам) ва 48 иш кунига тенг микдорда илмий-педагогик ходимларга мехнат таътили берилади.
Download 23.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling