Ўзбекистонда камбағаллик даражаси. Камбағалликни камайтириш учун нима қилиш керак?


Озиқланишга асосланган камбағаллик даражаси


Download 17.93 Kb.
bet3/10
Sana06.04.2023
Hajmi17.93 Kb.
#1335022
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Маъруза 4

Озиқланишга асосланган камбағаллик даражаси. Қашшоқлик маълум кўринишларни олади ва очлик ана шундай кўринишлардан биридир. Бундай ҳолда, фаровонлик аҳоли жон бошига кунлик килокалориялар истеъмоли билан ўлчанади ва ушбу категориядаги одамлар учун кунлик энергия сарфи миқдори билан таққосланади. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти кунига энергия сарфи чегарасини ўртача 1800 килокалория қилиб белгилашни тавсия этади. Бу кўрсаткич ёшга, жинсга ва инсон фаолият даражасига қараб ўзгариши мумкин. Озиқ моддалар етишмовчилигининг бошқа шакллари, масалан, оқсиллар ёки «яширин очлик» деб номланган баъзи микроэлементлар учун ҳам чегара белгиланиши мумкин. Бундай ҳолатда ҳам тавсия этилган минимал даражадан келиб чиқиб камбағалликнинг умумий даражасини белгилаш мумкин.
Халқаро камбағаллик чегараси. Ушбу чегара Жаҳон банки томонидан халқаро таққослаш учун ишлатилади. Ўта қашшоқлик чегараси сотиб олиш қобилияти паритети бўйича кунига 1 доллар миқдорида белгиланади, камбағаллик чегараси эса кунига 2 доллар миқдорида белгиланади. Сўнгги пайтларда ушбу камбағаллик чегаралари тегишли равишда 1,25 ва 2,5 долларга кўтарилган. Ҳозирги вақтда дунёдаги энг камбағал 15 мамлакат ушбу камбағаллик чизиғиларидан фойдаланади. Бироқ, ҳозирги вақтда, турли мамлакатларнинг ўзига хос хусусиятлари ва ривожланиш босқичларини ҳисобга олган ҳолда, камбағалликнинг бошқа чегаралари ҳам қўлланилади. Хусусан, даромади ўртача кўрсаткичдан паст бўлган давлатлар учун кам таъминланганлик даражаси кунига 3,2 доллар, даромади ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган давлатлар учун эса кунига 5,5 долларни қўллаш тавсия этилади.
Нисбий камбағаллик чегараси. Қашшоқлик нафақат мутлақ, балки нисбий тушунчадир. Одамлар ўз истеъмол даражасини тегишли назорат гуруҳидаги бошқа одамлар билан таққослаганда ўзларининг ҳолатини субъектив равишда ёмон баҳолашлари мумкин. Бу нисбий маҳрумлик тушунчаси туфайли одамлар ўз мамлакатлари ёки жамоаларидаги ўртача кўрсаткичга нисбатан шахсий даромадлари ёки истеъмоллар даражаларига аҳамият беришади. Нисбатан камбағаллик чегарасини оддий ижтимоий-иқтисодий фаолиятда муносиб иштирок этиш учун зарур бўлган ижтимоий интеграция харажатлари сифатида ҳам изоҳлаш мумкин. Нисбий камбағаллик чегарасини қўллаш Европа мамлакатларида кенг тарқалган. Бу ҳолда кам таъминланганлар сифатида мамлакатда энг кам истеъмол қилувчи 25% одам тушунилади.

Download 17.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling