Ўзбекистонда камбағаллик даражаси. Камбағалликни камайтириш учун нима қилиш керак?


Download 17.93 Kb.
bet4/10
Sana06.04.2023
Hajmi17.93 Kb.
#1335022
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Маъруза 4

Субъектив камбағаллик чегараси. Aйтишимиз мумкинки, камбағаллик нафақат мутлақ ёки нисбий стандарт, балки идрок ҳамдир. Бундай ҳолда, уй хўжалигига: «Сиз қандай харажатларнинг қандай даражасини мутлақ минимал деб ҳисоблайсиз?» деб сўралади ва бу уларнинг ҳақиқий харажатлари даражаси билан таққосланади. Шундай қилиб, амалдаги харажатлари эълон қилинган субъектив минимумдан паст чиққанлар улушига камбағаллик даражаси деб қаралади. Aммо, бу ерда камбағаллик даражаси, кўп ҳолларда, саволнинг қандай берилишига боғлиқ.
Ўзбeкистондаги камбағаллик ҳақида маълумот (улар кимлар, қаерда ва қандай ҳаёт кeчирадилар?)
Ўзбекистонда камбағалликни ўлчашда фақат дастлабки иккита усул қўлланилади. Озиқланишга асосланган усулнинг натижалари камбағаллик даражасини 11,4% эканлигини кўрсатади. Иккинчи ёндашув натижаларига асосланиб эса кунига 5,5 доллар чегарани олганда кам таъминланганлик даражаси 36,6% ва 3,6 доллар деб олганда - 9,6%ни ташкил этади. Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, камбағалликнинг юқори даражаси Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Aндижон вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида кузатилмоқда.
Сўнгги йилларда камбағаллик даражасини ўрганиш учун фойдаланилиши мумкин бўлган омма учун очиқ маълумотлар базасини яратишда сезиларли ютуқларга эришилди. Улар бизга камбағалликни тавсифлаш, унинг омиллари, шунингдек, аниқ дастурлар ва сиёсий ислоҳотларнинг камбағалликка таъсири тўғрисидаги кўплаб фаразларни синаб кўриш имконини беради. Масалан, камбағал бўлган ва бўлмаган одамлар ёки уй хўжаликларининг хусусиятларини таққослаб, камбағалликнинг сабабини аниқлаш ва унга қарши курашнинг аниқ параметрларини белгилаш мумкин. Бунда маълумот қуйидаги йўналишларда таҳлил қилиниши мумкин:

  • Оила аъзоларининг хусусиятлари: ёши, жинси, миллати, маълумоти ва соғлик даражаси.


  • Download 17.93 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling