Ўзбекистонда камбағаллик даражаси. Камбағалликни камайтириш учун нима қилиш керак?


Download 17.93 Kb.
bet10/10
Sana06.04.2023
Hajmi17.93 Kb.
#1335022
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Маъруза 4

Уй-жой қурилиши. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шаҳарларда арзон уй-жой қурилиши бўйича республика дастурини қабул қилиш ва ипотека кредитлаш тизимини ривожлантириш лозимжумладан:

  • режалаштириш ва ишлаб чиқиш жараёнида маъмурий харажатларни камайтириш;

  • уй-жой нархини пасайтириш;

  • ер нархини пасайтириш;

  • қурилиш саноатига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш;

  • ипотека кредитлаш ва жамоавий кассалар имкониятларини ошириш;

  • фоиз ставкалари ва сотиб олинган уй-жой қийматига дастлабки бадалнинг улушини камайтириш;

  • фуқаролар томонидан жамғарма бадаллари босқичида шакллантирилган уй-жой учун маблағларни мақсадли йиғиш механизмини яратиш.

Уй-жой коммунал хўжалигини модернизация қилиш дастурини қабул қилиш:

Aхборот сиёсати. Қишлоқ аҳолисининг хабардорлигини ошириш учун янги ҳаракатни яратиш: гигиена қоидаларига риоя қилиш ва антисанитар шароитда ўстирилган маҳсулотлардан фойдаланмаслик ва қайта ишланган ва микроозиқавий моддаларга бой озиқ-овқат маҳсулотларини (сув, болалар учун озиқ-овқат ва бошқалар) сотиб олиш орқали даволаниш учун катта пулни тежаш мумкинлигини кенг тарғиб қилиш. Масалан, Чилида сут кукуни микроелементлар, хусусан, темир билан бойитилган, бу камқонликни тарқалишини уч йил ичида 80 фоизга камайтирган. Ихтисослашган тренинглар уюштириш орқали одамнинг даромадини ошириш йўлларини ўргатиш, шу билан бирга овқатланишни яхшилашга (микроелементлар билан маҳсулотни бойитиш) ва биофортификация инвестицияларни рағбатлантиришга даъват этиш ўз самарали натижасини бериши лозим.
Download 17.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling