Ўзбекистонда камбағаллик даражаси. Камбағалликни камайтириш учун нима қилиш керак?


Download 17.93 Kb.
bet9/10
Sana06.04.2023
Hajmi17.93 Kb.
#1335022
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Маъруза 4

Иқтисодиётни рақамлаштириш. Aхборот технологияларини кенг жорий қилиш: таълим ва тиббий хизматларни мобил телефонлар орқали тақдим этиш тизимини яратиш, смартфонлар учун ўз-ўзини ривожлантириш учун барча керакли дарсликлар ёки дастурлар жамланган маълумотлар, интеллектуал ўйинлар тизимини жорий этиш.
Инновацион потенциални ривожлантириш, ижодкорликни рағбатлантиришда қуйидагиларни инобатга олиш:

  • илмий-тадқиқот ишларига сарфланадиган харажатларни кўпайтириш;

  • юқори технологияли ишлаб чиқаришни ривожлантиришни рағбатлантириш;

  • нашр этилган илмий нашрлар қаторини кенгайтириш;

  • эксперт-маслаҳат тузилмаларини ривожлантириш;

  • Aҳоли томонидан зарур буюмлар ва хизматларни топишда сарф-харажатлар ва вақт харажатларини камайтириш;

  • нисбатан қиммат уй-рўзғор буюмларини сотиб олишга қодир бўлмаган ва вақтинча фойдаланилмаётган мулк имкониятларини ошириш мақсадида ижарага бериш хизматларини жорий этиш;

  • нарсаларни алмашиш ва хизматларни таклиф қилиш учун махсус Интернет-сайтлар синфини жойлаштириш бўйича миллий дастурни ишлаб чиқиш.

Инвестиция сиёсати. Мигрантларга уларнинг жамғармаларини самарали инвестиция қилишга ёрдам бериш учун алоҳида дастурлар ишлаб чиқиш.
Минтақавий сиёсат. Ҳар бир минтақада ўзига хос камбағаллик профиллари мавжуд бўлиб, уни ўрганиш учун аниқ чоралар ишлаб чиқишни талаб қилади. Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси (кам таъминланганлик даражаси юқори бўлган минтақа) учун чора-тадбирлар дастурини айнан кам даромадли кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш лозим. Бунда Қорақалпоғистон учун хавф омиллари ҳисобланган минтақанинг паст иқтисодий ривожланиши, 16 ёшгача бўлган аҳолининг улуши катталиги, ишсизлик даражасининг нисбатан юқорилиги, даромадларнинг беқарорлиги каби муаммолардан келиб чиқиб иш тутиш чораларнинг самарадорлигини ошириши мумкин.

Download 17.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling