Ўзбекистонда коррупцияга оид қонунлар қарорлар режаси


Download 399.49 Kb.
bet8/13
Sana18.10.2023
Hajmi399.49 Kb.
#1708835
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
10 мавзу Коррупцияга қарши кураш механизмлари

Биринчидан, етарли бўлмаган очиқлик ва маълумотнинг йўқлиги. Давлат идораларининг ёпиқлиги сабабли оммавий ахборот воситалари ҳам ўз вазифаларини тўлиқ бажара олмайдилар.
Иккинчидан, фуқаролик жамияти иштирокининг етишмаслиги. Ҳукумат идораси, ҳаттоки бизнинг агентлигимиз ҳеч қачон фуқаролик жамияти иштирокисиз коррупсияга қарши самарали кураша олмайди. Бунинг учун эса кучли фуқаролик жамияти зарур.
Учинчидан,жазосиз қолиш ҳисси. Албатта, қонунчилигимизда порахўрлик учун жазо чоралари кўзда тутилган. Аммо маълум вақт ўтгач, биз пора олганларни яна давлат органларида, қайсидир ташкилотларда кўрамиз. Одамлар бундай жиддий қонунбузарлик ҳам қораланмайди ва ҳатто қаердадир кечирилади дэган фикрга бориши мумкин. Кимдир, дэмак, менга ҳам мумкин дэб ўйлайди, агар қўлга тушсам ҳам, икки ёки уч йил ўтириб чиқаман ва давом этаман дэган хаёлга боради. Бу ҳам муҳим омил »5.
Глобаллашув шароитида мамлакатимизда коррупсияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишнинг энг самарали йўналишларидан бирини тактик ва стратегик усул ва воситалар ташкил қилади.
Ўзбекистонда коррупсияга қарши курашиш стратегияси. Коррупсияга қарши курашиш стратегияси дэб мамлакатимизда мавжуд бўлган моддий ва маънавий ресурслардан самарали фойдаланиш орқали коррупсияни батамом йўқ қилиш учун ўзоқ муддатга мўлжалланган вазифаларни бэлгилаб олиш ва уни бажаришга қаратилган тадбирларни илмий-амалий жиҳатдан ташкил қилиш санъатига айтилади.
Коррупцияга қарши курашиш стратегиясинининг самарадорлигини ошириш ва уларни илмий-амалий жиҳатдан янада такомиллаштириб боришнинг асосий йўналишларига қуйидагиларни киритиш мумкин.
1. Коррупсияга қарши курашнинг самарадорлигига эришишнинг яқин ва узоқ муддатга мўлжалланган модэли ишлаб чиқилиш. Унда коррупсияга қарши курашишнинг аниқ ҳуқуқий механизми, самарали институционал тузилмаси, молиявий ва меҳнат ресурслари билан доимий таъминлаб турилиши, мунтазам мониторинг фаолияти ҳамда холис ва шаффоф баҳолаш тизими аниқ қонунчиликда мустаҳкамланиши;қонунчиликда коррупсияга қарши курашиш бўйича ҳуқуқий ва иқтисодий ҳамда ижтимоий элементлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва бир-бирига таъсир қилиш механизмини ишлаб чиқиш ва йўлга қўйиш. Бу стратегик жиҳатдан олиб қараганда коррупсияга қарши курашиш бўйича яхлит комплекс тизимнинг узвий ишлашини жамиятда йўлга қўйишнинг самарадорлигини таъминлайди.
2. Коррупцияга қарши курашиш стратегиясида иннавацион ёндашувни самарали қўллаш. Бунда давлат органларининг фуқаролик жамиятининг барча институтлари билан ҳамжиҳат фаол ҳаракатини таъминлаш, шунингдэк, коррупсияга қарши курашишда миллий тузилмаларнинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигини янада кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор бэриш. Бу Ўзбэкистонда коррупсияга қарши курашиш соҳасида интеграцияга эришишга тўсқинлик қилаётган омиллардан бири – жиноят ва жиноят прсессуал қонунчилигини коорупсияга қарши курашиш бўйича моддаларини мукамал ишлаб чиқиш ҳамда коррупсияни келтириб чиқараётган ҳолатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва коррупсияни олдини олишга қаратилган дастурлар, чор-тадбирларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ қилишда аниқ статистика ҳамда далилларга асосланган маълумотга таянган ҳолда иш олиб боришни таъминлашга хизмат қилади.
3. Коррупсияга қарши курашишни жамиятнинг ижтимоий соҳаларида хусусан, тадбиркорлик, таълим, соғлиқни сақлаш жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида янада кучайтириш учун коррупсия билан боғлиқ айрим хатти-ҳаракатларни барҳам бэришга қаратилган дастурлар ижросини барча соҳаларда таъминлаш ҳамда халқаро тажрибани ўрганиш асосида халқаро ҳужжатларда назарда тутилган стандартларни қонунчиликда мустаҳкамлаб бориш. Бу эса мамлакатимизда коррупсияга қарши курашда яхши натижаларга эришиш имкониятини яратади.
4. Коррупсияга қарши курашиш бўйича давлат дастурини ижросини жамиятда таъминланиши ва бу борада тизимли мониторинг қилиш бўйича самарали ҳуқуқий механизмнинг ислоҳотлар талаблари даражасида ишлаб чиқиш. Бу давлат хизматчиларининг коррупсияга қарши курашиш қоидаларига риоя қилиш даражасининг талаб даражасидан пастлигини ошкор қилиш, давлат органлари фаолияти очиқлиги тамойилининг амалда таъминланиши, коррупсияни олдини олишга қаратилган қонунчилик нормаларини халқаро ҳуқуқ талаблари асосида такомиллаштириш натижасида жамиятда ижтимоий адолатни ўрнатишга хизмат қилади.
5. Коррупсияга қарши курашишнинг замонавий тендэнсияларидан келиб чиққан ҳолда амалда реал ишлайдиган стратегияни ишлаб чиқиш. Бу фуқароларнинг коррупсияга қарши курашишни ташкил этиш масаласига нисбатан дахлдорлик ҳиссини,масъулиятини оширишга,улар томонидан бу иллатга қарши қилинаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишга ишончли далил бўлишига имкон яратиб бэради.
6. Коррупсияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш ишларини ташкил этишда жамият аъзолари бўлган фуқароларимизни фаол иштирокини кучайтириш. Бу фуқароларнинг коррупсияга тегишли бўлган маълумотларни ўрганиш имкониятини яратиш, янги технологиялардан фойдаланган ҳолда коррупсия ҳолатлари ҳақида ахборот бэриш, коррупсияга оид муаммоларни ҳал қилиш ва бартараф этишда жамоатчилик назоратини таъминлашнинг изчил тизимини яратиш ва ҳаётга тадбиқ қилишнинг оптимал тактик вариантларини ишлаб чиқишга хизмат қилади.
7. Коррупсияга қарши курашишда ҳар бир соҳанинг хусусиятларидан келиб чиқиб ёндашиш. Бу коррупсия ҳолатларининг олдини олишга қаратилган янги инновацион усулларини ишлаб чиқиш ва қўллаш, коррупсия ҳолатларини экспертизадан ўтказиш, мониторинг қилиш ва адолатли баҳолашга қаратилган чора-тадбирларнип ишлаб чиқиш жамиятни қонуний ривожланишини таъминлашга хизмат қилади6.
Ўзбэкистон давлатининг коррупсияга қарши курашдаги стратегик аҳамиятга молик бўлган давлат сиёсатининг асосий йўналишлари этиб:
«аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупсиянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чэк қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон бэрувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принсипини таъминлаш»7 бэлгиланган.
Бу стратегик аҳамиятга эга бўлган устувор йўналишлар дунё давлатларида жамият ривожига ғов бўлаётган коррупсия хавфига қарши курашишни таъминлашга қаратилган бир қатор халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар:
• Америка давлатлари ташкилоти томонидан 1996 йил 29 март куни қабул қилинган “Коррупсияга қарши курашиш бўйича Америка конвенсияси” ;
• Эвропа иттифоқи Кенгаши томонидан 1997 йил 21 ноябрда европа ҳамжамиятининг мансабдор шахсларига ёки евро иттифоқига аъзо давлатларнинг мансабдор шахсларига дахл қилган коррупсияга қарши курашиш бўйича Конвенсияси;
• Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти томонидан 1997 йил 21 ноябрда қабул қилинган Халқаро тижорат амалиётларида хорижий мансабдор шахсларга пора бэришга қарши курашиш бўйича Конвенсияси ;
• Эвропа Кенгаши Вазирлар қўмитаси томонидан 1999 йил 27 январ-да қабул қилинган “Коррупсия учун жиноий жавобгарлик тўғрисида”ги Конвенсияси ;
• Эвропа Кенгаши Вазирлар қўмитаси томонидан 1999 йил 4 ноябрда қабул қилинган “Коррупсия учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги тўғрисида”ги Конвенсияси;
• 2003 йил 12 июлдаги Африка Иттифоқининг “Коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тўғрисида”ги Конвенсияси;
• БМТнинг “Трансмиллий уюшган жиноятчиликка ҳамда коррупсияга қарши кураш” Конвенсияси;
• МДҲ доирасида эса унга аъзо давлатлар томонидан 2003 йил 15 ноябрдаги қарорга мувофиқ, “Коррупсияга қарши сиёсатнинг қонунчилик асослари тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги ҳам коррупсияни жамият ривожланишига қарши қаратилган иллат сифатида унинг қанчалик хатарли эканлигини кўрсатади.
 Давлат мансабдор шахсларининг халқаро ахлоқий кодэкси (Нъю-Ёрк, 1996 йил 12 дэкабръ);
 Коррупсия бўйича жиноий жавобгарлик конвенсияси (Страсбург, 1999 йил 27 январъ);
 Коррупсия бўйича фуқаровий-ҳуқуқий жавобгарлик конвенсияси (Страсбург, 1999 йил 4 ноябръ) ва мазкур Конвенсияга қўшимча протокол (Страсбург, 2003 йил 15 май);
 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупсияга қарши конвенсияси (2003 йил 31 октябръ) ва бошқалар қабул қилинган қарорларига мос равишда ишлаб чиқилган.
Шу билан бир қаторда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб “9 дэкабръ – Бутунжаҳон коррупсияга қарши курашиш куни” сифатида нишонланмоқда. Ушбу кунда БМТнинг “Коррупсияга қарши конвенсия”ни тан олган, аъзоси ҳисобланган давлатларда турли тадбирлар ва аксиялар уюштирилади, плакат ва варақалар чоп этилади, шунингдэк оммавий ахборот воситаларида коррупсияга қарши курашиш масаласидаги ахборотлар фаоллашади.
Ўзбэкистоннинг 2008 йили БМТнинг Коррупсияга қарши конвенсиясига, 2010 йили Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупсияга қарши кураш бўйича Истанбул ҳаракат режасига қўшилиши – коррупсияга қарши курашнинг ҳуқуқий асосларини яратишда муҳим қадам бўлди.
Шу тариқа,халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ва миллий қонунчилик асосида, мамлакатимизда коррупсияга қарши курашиш соҳасида ташкилий-ҳуқуқий механизмлар яратилди.

Download 399.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling