Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожланиш тенденциялари ва хуқУҚий- норматив асослари рақамли иқтисодиёт ва иқтисодий ўсиш


Download 1.22 Mb.
bet8/35
Sana28.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1070775
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35
Bog'liq
ракамли иктисод

2.1-расм. Глобал тенденциялар бизнес учун янги имкониятларни шакллантиради


2-расм. Бизнес учун 8 та энг илғор технологиялар
Асосий глобал тенденция деб,
унинг доирасида бизнесга энг катта таъсир кўрсатадиган
8 та технология кўриб чиқиладиган технологик жараён тан олинади

Кўрсаткичлар

РФ

Бошқа мамлакатлар

Технологик тараққиёт

67 %

77 %

Жаҳон иқтисодий кучлари жойлашувида ўзгаришлар

63 %

58 %

Демографик ўзгаришлар

47 %

61 %

Ресурс етишмаслиги ва иқлим ўзгариш

36 %

43 %

Урбанизация

36 %

46 %


3-расм. Рақамли иқтисодиёт учун илғор технологиялар
2. Катта маълумотлар (Big data) ва аналитика,
маълумотлар базасини ташкил этиш

Катта маълумотлар (Big Dаtа) инсон идрок қиладиган натижалар олиш мақсадида структураланган ва структураланмаган (жумладан, мустақил манбалардан олинган) маълумотлар қайта ишлаш учун мўлжалланган усуллар, воситалар ва ёндашувлар йиғиндисидир. Катта маълумотлар катта ҳажм билан, хилма-хиллик ва янгиланиш тезлиги билан тавсифланади, бу ахборот билан ишлаш стандарт усуллари ва воситаларини етарли даражада самарасиз қилиб қўяди. Шундай қилиб, катта маълумотлар технологияси катта ҳажмдаги ахборот асосида қарор қабул қилиш воситасидир.
Катта маълумотлар бошланғич маълумотлар катта танламаси мавжуд бўлган жойларда пайдо бўлади. Уларнинг асосида макродаражадаги ҳодисаларни таҳлил ва башорат қилиш, ижтимоий хулқ-атвор моделларини ўрганиш, шунингдек, илмий экспериментлар статистика маълумотлари ва трендларни аниқлаш мумкин.
Тижорат лойиҳалари учун ҳам, давлат лойиҳалари учун ҳам катта маълумотлар соҳасида муаммо бу маълумотларни якуний ҳисобда қўллаш бўйича вазифаларнинг бошланғич қисми ҳисобланади.
Таҳлил алгоритмидаги сўнгги трендларни биладиган ва келгуси ҳисоб-китоблар тезлигини баҳолай оладиганлар эмас, балки ушбу технологияларни қўллаш асосида узоқ муддатли ва асосланган молиявий модель ярата оладиганлар бугунги кунда катта маълумотлар соҳасида экспертлар ҳисобланади.
Нимага фақат маҳаллий ускуналарда 5G миллий тармоғини яратиш мақсадини қўймаслик керак экан?
Ахборот технологияларининг ушбу йўналиши 2010 йилдан фаол ривожлана бошлади. Ҳозирги кунга келиб, катта маълумотларни қайта ишлашга имкон берадиган кўп сонли усуллар ва комплексли дастурий маҳсулотлар мавжуд, чунончи IBM, Оrаcle, Мicrosoft, Hewlett-Pаckаrd, EМC, Аpаche Softwаre Foundаtion (HADOOP) ва ҳ.к.
Катта маълумотлар билан ишлаш усуллари улар учун зарур бўлган ахборот манбалари бўлиб қуйидагилар хизмат қилиши мумкин:
 интернетда фойдаланувчилар хулқ-атвори логлари;
 автомобиллардан транспорт компаниясига GPS-сигналлар;
 банкнинг барча мижозлари транзакциялари ҳақида ахборот;
 йирик чакана тармоқдаги барча харидлар ҳақида ахборот;
 кўп сонли шаҳар IP-видеокамераларидан олинган ахборот;
 саноат интернети технологиялари билан жиҳозланган катта ишлаб чиқариш датчикларидан ахборот ва ҳ.к.
Маълумотлар тўпламлари сони шиддат билан ўсмоқда, демак, уларни қайта ишлаш технологияларига талаб ҳам ортмоқда.
Big Data (катта маълумотлар) тўпланган улкан маълумотлар массивларини англатади. Катта маълумотларни қайта ишлаш тизимларига эҳтиёж пайдо бўлади. Давлат органларининг бундай аналитик тизимларга қўядиган асосий шарти – маълумотларнинг график кўринишида акс эттирилиши ва ундан очиқ манбаларда фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги. Қуйидаги расмда Big Dataни қайта ишлаш тизимининг хусусиятларини кўриб чиқинг.

 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling