Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётнинг инновацион ривожланиш омиллари
Download 144.25 Kb.
|
Бурибоев Эркинжонга макола
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўзлар
ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ОМИЛЛАРИ Бўрибоев Эркинжон Норбой ўғли PhD, доцент, Гулистон давлат университети e-mail.ru____________ Аннотация: мазкур мақолада республикамизда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш омиллари, хусусан инновацион омиллар ўрганилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиёт дастурини ҳаётга татбиқ қилиш орқали асосий натижаларга, яъни янги технологиялар яратишга халақит бераётган ҳуқуқий тўсиқларни янги норматив-хуқуқий база яратиш ёрдамида тўлиқ бартараф қилиш, рақамли иқтисодиёт инфратузилмасини яратиш ва ривожлантириш, шу жумладан, тармоқлар, маълумотларни қайта ишлаш марказлари, техник ва дастурий таъминотнинг замон талабларига мос равишда ривожланиши, таълим тизимининг ҳар томонлама ривожланишини ва янгиланиши таъминланиши, мамлакатдаги турли-туман компанияларнинг, фирмаларнинг, давлат корхоналарининг камда бизнеснинг ривожланишига пухта асос яратилиши ва рақамли иқтисодиёт соҳасида кўплаб ташкилотлар вужудга келишига эришишилиши таҳлил этилган. Таянч сўзлар: рақамли иқтисодиёт, инновация, стратегия, технология, электрон бизнес Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви ва трансмиллий компанияларнинг ривожланиши хамда рақамли технологияларнинг шиддат билан ривожланиши шароитларида рақамли иқтисодиётни мақсадга мувофик равишда ривожлантириш мухим ахамият касб этади. Шу ўринда Ўзбекистон Республикасининг Президента Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, "Иқтисодиётнинг барча сохаларини рақамли технологиялар асосида янгиланишини кузда тутадиган "Рақамли иқтисодиёт миллий концепцияси"ни ишлаб чикишимиз керак. Шу асосда "Рақамли Ўзбекистон-2030" дастурини хаётга тадбик этишимиз зарур. Рақамли иқтисодиёт ялпи ички махсулотни камида 30 фоизга ошириш, коррупцияни кескин камайтириш имконини беради. Нуфузли халқаро ташкилотлар утказган тахлиллар хам буни тасдикламокда. Шунинг учун хукуматга 2 ой муддатда рақамли иқтисодиётга ўтиш бўйича "йул харитаси"ни ишлаб чикиш топширилади. Бу борада ахборот хавфсизлигини таъминлашга алохида эътибор каратиш зарур" [1, 2б] . Мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда замонавий рақамли иқтисодиёт сохаси алохида ўринга эга. Кейинги йилларда мамлакатимиз ялпи ички махсулотида хизматлар сохасининг ва айникса, рақамли хизматларнинг улуши ошиб бораётганлигини кузатишимиз мумкин. Маълумки, Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш хамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича 2022 йил 28 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги ПФ-60-сон Фармони имзоланди. Мазкур Фармоннинг 2022-2026 йилларда 1-иловасида "Хизмат кўрсатиш сохасини жадал ривожлантириш, ялпи ички махсулотни шакллантиришда хизматларнинг ўрни ва улушини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг аввало, уларнинг замонавий юқори технологик турлари хисобига тубдан ўзгартириш" вазифаси белгилаб берилди. Демак, яқин келажакда хизматлар сохасининг, айникса, электрон тижорат сохасининг республикамиз иқтисодиётидаги улушини янада ошириш устувор вазифадир. Хизмат соҳаси хақида гап кетганида унинг мухим таркибий қисми хисобланган рақамли технологияларнинг тижорий фаолиятига хам катта эътибор каратиш даркор. Мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт фаолиятининг ривожланиши анча мураккаб ва қийин, кўплаб жихатлари бўйича эса суст хамда зиддиятли кечмоқда унинг назарий масалалари, хуқуқий-меъёрий хамда тизимли тартибга солишнинг бошқа имкониятлари етарли даражада амалиётда ишлатилмаяпти. Мамлакатимизда бозор иқтисодиёти муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши натижасида турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектлар тижорий фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларга профессионал рақамли электрон хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бугунги кунда долзарб масалалардан бири хисобланади. Хозирги кунда рақамли иқтисодиёт натижаларини баҳолаш ва унинг самарадорлигини ошириш масалаларига янгича, замонавий ёндашув услублари жуда хам зарур. Бу мавжуд назарий, ташкилий - хуқуқий асослари ва амалий муаммолар бўйича электрон тижорат фаолиятининг сифатини ошириш, хамда республикамизда рақамли иқтисодиётни замонавий даражада ташкил қилиш ва уни ривожлантириш борасида чуқур тадқиқотлар ўтказишни тақозо этмоқда. Кейинги йилларда мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш бўйича катта миқёсдаги ишлар амалга оширилмоқда. Худди шунинг учун кам давлат ва жамият тараққиётини янада жадаллаштириш мақсадида республикамиз раҳбарияти бир қанча муҳим қарорларни қабул қилди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йилнинг 25 январида мамлакат тақдири учун аҳамиятли бўлган энг муҳим устивор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида кам мамлакатимизда рақамли технологияларнинг ривожланиши бўйича қуйидаги вазифаларни кўрсатиб ўтди: "Мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида мен юртимизда 2020 йилга "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили", деб ном беришни таклиф этаман" [1, 4б] Аввало шуни айтиш керакки, рақамли иқтисодиёт ўзаро боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларининг занжиридан иборат бўлиб, унинг ажралмас элементи занжирлараро (инсонлараро, машиналараро, булутлар орқали, маълумот марказлариаро) рақамли технологиялар ёрдамида амалга ошириладиган маълумот алмашинишдир. Рақамли иқтисодиётда рақамли кўринишдаги маълумотлар барча ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ишлаб чиқаришнинг асосий элементи хисобланади ва бундай иқтисодиёт тизимига босқичма-босқич ўтиш мамлакатимизнинг глобал миқёсдаги рақобатбардошлилиги фуқароларнинг ҳаёт сифатини янада оширади, янги иш жойларини яратади, жадал иқтисодий ўсишга имкон яратади ва миллий мустақилликни таьминлайди. Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиёт дастурини ҳаётга татбиқ қилиш қуйидагиларга эришишга имкон беради , яъни: янги технологиялар яратишга халақит бераётган ҳуқуқий тўсиқларни янги норматив-хуқуқий база яратиш ёрдамида тўлиқ бартараф қилиш; рақамли иқтисодиёт инфратузилмасини яратиш ва ривожлантириш, шу жумладан, тармоқлар, маълумотларни қайта ишлаш марказлари, техник ва дастурий таъминотнинг замон талабларига мос равишда ривожланишига; таълим тизимининг ҳар томонлама ривожланишини ва янгиланиши таъминланишига; мамлакатдаги турли-туман компанияларнинг, фирмаларнинг, давлат корхоналарининг камда бизнеснинг ривожланишига пухта асос яратилишига; -рақамли иқтисодиёт соҳасида кўплаб ташкилотлар вужудга келишига ва бошқалар [2, 45 б] . Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш дастури куйидаги мақсадларини амалга ошириш учун хизмат қилиши керак, яъни: Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётнинг экотизимини яратиш; мамлакат рақамли иқтисодиёт тизимининг институтлари ва инфратузилмасини яратиш; республиканинг барча тармоқларини қамраб олувчи информацион жамият ташкил қилиш учун керакли бўлган барча чора-тадбирларни амалга ошириш; глобал миқёсда ва глобал бозорларда республикамизнинг рақобатбардошлилигини оширишга ва бошқалар [2, 51 б]. Рақамли иқтисодиёт сохасидаги мутахассисларга яхши маълумки, бундай турдаги замонавий иқтисодиёт ривожланишининг асосий ҳал қилувчи технологияларига қуйидагиларни киритиш мумкин: Катта ҳажмли маълумотлар билан ишлаш технологиялари - BIG DATA; Блокчейн технологиялари; Криптовалюталар ва ICO (Initial Coin Offering) технологиялари; 3D-технологиялар (аддитив технологиялар); Сунъий интеллект -Artificial Intellect - AI; Нейротехнологиялар; Квант технологиялари; Буюмлар интернети - Internet of Things - IoT); Робототехника ва сенсорика; Рақамли электрон платформалар; Булутли технологиялар - Cloud Technologies; Мобил технологиялар; Виртуал ва қўшимча реаллик технологиялари - Virtual Reality and Augmented Reality (VR, AR); Краудсорсинг ва краудфондинг технологиялари; Экотизимлар ташкил қилиш технологиялари. Энди глобал информацион тизимда мавжуд бўлган очиқ маълумотлар ва адабиётлардан фойдаланган холда бир қанча ривожланган мамлакатлар мисолида рақамли иқтисодиёт инфратузилмасини шакллантиришнинг асосий кўрсаткичлари ва унинг ўзига хос хусусиятлари билан танишиб чиқамиз [3, 132 б]: интернет пайдо бўлмасдан аввал мумкин бўлмаган янги турдаги хизматларнинг юзага келиши. 1990 йилдан хозирги даврга қадар интернет тармоғи ва информацион технологиялар имкониятларидан фойдаланишга асосланган бир қанча янги махсулотлар ва хизматлар бозорлари пайдо бўлди. Масалан, мессенжерлар, агрегаторлар, интернет қидирув тизимлари, интернет реклама, электрон соучинг, электрон таълим ва бошқалар. Янги турдаги хизматларнинг пайдо бўлишига яққол мисол электрон савдодир. 2017 йил маълумотларига кўра, электрон савдо чакана савдонинг Англияда 13,6% ини, Германияда 13,1% ини, Россияда 4,2% ини ва Хитойда 9,6% ини ташкил қилган. Хитойдаги интернет савдосининг 2016 йилдаги айланмаси эса 400 миллард доллар атрофида бўлганлиги қайд этилган. жамиятнинг ривожланиши электрон бизнес ривожланиши ва бошқарилиши учун янгидан-янги имкониятлар яратмоқда. Масалан, маълумотларни булутли усулда сақлаш ва уларни бошқариш хизматлари бизнес учун мисли кўрилмаган имкониятлар бермоқда. Энди фирма ва ташкилотлар иш юритиш учун офис майдонлари, дата-марказлар талаб қилмайдилар, информацион тизимлар яратишга эса катта миқдордаги инвестициялар жалб қилишнинг хожати қолмайди. электрон бизнес соҳасидаги компанияларнинг капитализацияси фойдаланувчилар сонига ва улар сонининг кўпайишига боғлиқ бўлиб қолади . Бу эса компанияларда сотувдан катта миқдорда даромад олинишига сабаб бўлади. Масалан, YouTube бир кунда 100 миллион суров олади, Facebook эса 2 миллиарддан кўп иштирокчилар мавжуд. Худди шу омил жуда катта фойдаланувчилар гурухини қамраб олиши, нафақат капитализацияни кўпайтиради, балки рекламада ҳам катта миқдордаги маблағ ишлаб олишга сабаб бўлади. Масалан, 2015 йилда Facebook рекламанинг ўзидан 26,9 миллиард доллардан ортиқ маблағ ишлаб олди. 2016 йил натижалари бўйича Facebook нинг йиллик даромади 27,6 миллиард долларни, соф фойдаси 10,2 миллиард долларни ташкил этган. Шундай қилиб, рақамли иқтисодиёт янги иқтисодий муҳит бўлиб, у бизнес учун янги ва жуда катта имкониятлар яратиб беради [4, 87 б]. рақамли иқтисодиёт шароитларида рақобат курашининг тузилиши ва характери ҳам буткул ўзгариб кетади. Аниқ ва равшан қилиб таъкидлаш мумкинки, рақамли иқтисодиёт ва электрон тижоратнинг янги технология лари таъсирида бизнес-моделлар ҳам батамом ўзгаради. Масалан, йўловчилар ташиш бозоридаги агрегатор-компаниялар (GettTaxi, Яндех.Тах кабилар) транспорт компанияларини иш фаолиятига кўпгина ўзгаришлар киритиб, уларни истеъмолчиларга анча яқинлаштиришга муваффақ бўлдилар. Озиқ-овқат етказиб бериш компаниялари ҳам сотувчиларни истеъмолчиларга яқинлаштириб, рақобатли бозорида катта муваффақиятларга эришдилар. Натижада анъанавий офф-лайн компаниялар ўз бизнесларини трансформация қилишга ёхуд онлайнга ўтишга мажбур бўладилар. Бу холат эса тадбиркорларга интернетда ўз бизнесларини ташкил қилишга ундайди. Хозирги даврда электрон тижорат каналларининг қандайлигига боғлиқ равишда АМАЗОН ёки ОЗОН сингари тўла онлайн компаниялар, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар, Bay, АВИТОлар ёхуд анъанавий офлине бизнесга ўз электрон тижорат каналларини жойлаштирган савдо тармоқлари, интернет дўконлар ва логистик компаниялар мавжуд. рақамли иқтисодиёт тезкор бизнес-аналитика тахлили асосида бизнес учун янги ғоялар қидириш ҳамда мижозлар билан тескари алоқани амалга ошириш имкониятини берди. Бу эса потенциал мижозларнинг инновацион кутишларига нисбатан реактив равишда таъсир қилиш имконини яратди. Бундай ишлар натижасида GoogleAnalitics ва Яндекс.Метрика каби бепул сервислар хосил бўлди. Рақамли иқтисодиёт инновацияларнинг хаётий цикли анча камайиши билан кам тавсифланади. Бу эса кўплаб янги смартфонлар моделларининг, компютерларнинг, мобил иловаларнинг, компъютер уйинларининг янги версиялари тезкорлик билан пайдо бўлишига туртки бўлади. Олимлар ва мутахассисларнинг фикрларича, транспортда ҳам янги инновацион транспорт тизимлари пайдо бўлиши кутилмоқда. Масалан, магнит-левитацион воситалар, вакуумли транспорт воситалари, Giperloop тизимлар ва бошқалар буларга яққол мисол бўлиши мумкин. Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бошқа мамлакатлар каби Ўзбекистон учун ҳам унинг дунё миқёсидаги рақобатбардошлигини белгилаб берадиган стратегик аҳамиятга молик масалалардан бири хисобланади. Шуни хам тан олиш керакки, Ўзбекистонга бугунги кунда мақбул келадиган тадбир қисқа даврда - биринчи навбатда, технологик ортда қолишдан қутулишдир. Хозирда эса мамлакатимизда зарур миқдордаги тўлақонли иқтисодиёт субъектлари йўқлиги туфайли етук ва тўлақонли рақамли иқтисодиётни ўз-ўзидан шакллантириш учун шарт-шароитлар йўқ. Бу эса давлатимизга рақамли иқтисодиёт ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, уни энг керакли соҳаларга йўналтириш ва бу жараённи имконият даражасида рағбатлантириш зарур демакдир. Миллий иқтисодиётимизнинг яна бир муҳим ажралиб турадиган жиҳати шундаки, ялпи иқтисодий даромаднинг асосий қисми давлат корпорациялари (ёки давлат иштироки улуши катта бўлган компаниялар) томонидан яратилади. Ишлаб чиқаришнинг кўплаб тармоқларида давлат иштирокидаги корхоналар бозорнинг 80%гача бўлган қисмини ташкил қилиши мумкин. Бундай шароитларда профилли вазирликлар ёки давлат корпорациялари рахбарлиги остида индустриал рақамли платформалар яратиш энг оқилона қадам хисобланади. Бундай платформалар рақамли иқтисодиётнинг тез ривожланиши ва унга мос келувчи технологиялар кенг тарқалиши учун зарур инфратузилма базасини яратади. Рақамли иқтисодиёт платформалари тузишда асосий эътиборни қуйидаги йўналишларга қаратиш зарур: телекоммуникациялар, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, солиқ ва солиққа тортиш, дори-дармонлар логистикаси,маълумотларни қайта ишлаш, туризм, ташқи иқтисодий фаолият, кучмас мулк савдоси ва ишлаб чиқариш. Айнан шу сохаларнинг ривожланиши инфратузилма ва технологик базис яратишга имкон беради. Сўнгра уларни бошқа сохаларга кўчирган холда Ўзбекистон етук рақамли иқтисодиётни максимал даражада тез ривожлантириши мумкин бўлади. Бундай ёндашув бугунги кунда республикамиз учун энг мақсадга мувофиқдек кўринади, лекин у ҳам камчиликлардан холи эмас, албатта. Аммо мос келувчи стратегия унга асосланиши лозим бўлган рақамли иқтисодиёт концепциясини шакллантириш учун тахмин қилинган йўл рискларини ҳам, рақамли иқтисодиёт рискларини ҳам хисобга олиши лозим. Шуни ҳам алоҳида таъкидлашни истардикки, ривожланган мамлакатлар рақамли иқтисодиётининг кўплаб дастурлари (АҚШ, Япония, Австрия, Австралия, Буюк Британия, Корея ва бошқалар) асосий эътиборни "рақамли тиббиёт" ва "ақлли шаҳар" ижтимоий йўналишларига қаратган. Бундай лойихаларни ривожлантириш йўналиши жиддий иқтисодий самарага эга эмас, аммо бу холат бир қатор далиллар билан асосланиши мумкин: биринчидан, ҳар қандай кенг кўламли ривожланиш дастури ғарб туридаги очиқ жамиятда омма томондан маъқулланиши ва қўллаб-қувватланиши лозим. Шу сабабли рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши бундай ижтимоий лойихалар белгиси остида боради; иккинчидан, йирик саноатларда рақамли технологиялар жорий қилиш эртами-кечми, ўз-ўзидан иқтисодий мақсадга мувофиқдик туфайли рўй беради. Ижтимоий лойиҳалар эса давлат томонидан қўллаб-қувватлашга эҳтиёж сезади; учинчидан, кўпчилик ривожланган мамлакатлар рақамли иқтисодиётни маълум бир кўринишда амалга оширишга имкон берадиган сезиларли технологик асосларга эга бўлади. Кенг кўламли ижтимоий лойихаларни амалга ошириш натижасида мутахассис бўлмаган кўп сонли фойдаланувчилардан тескари алоқага эга бўлинади, бу эса фойдаланувчи нуқтаи назаридан технологияларни такомиллаштириш ва уларни аҳолининг кенг қатламлари учун очиқ қилишга имкон беради; тўртинчидан, рақамли технологияларни саноатда жорий қилиш (масалан, ишлаб чиқаришда буюмлар интернети, 3D-принтерларни ишлаб чиқаришга кенг миқёсда жорий қилиш кабилар) анча тор доирадаги вазифаларни ҳал қилиши кўзда тутилган. "Рақамли тиббиёт" ва "ақлли шаҳар" ижтимоий лойихаларини амалга ошириш эса кўпроқ мураккаблик ва хилма-хилликни талаб қилади ҳамда бундай лойихалар кенг халқ оммаси томонидан тақдирланади. Барча замонавий технологиялар учун, айниқса, бошқарув тизими нуқтаи назаридан шундай кўринишдаги "ижтимоий стресс-тест" зарур. Юқорида айтиб ўтилган фикрлар ва ғоялар туфайли, ушбу ижтимоий йўналишларнинг ижтимоий муҳит учун муҳимлиги бизнингча, хаммага анча тушунарли бўлгандир. Адабиётлар рўйхати 1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. https://president.uz/uz/lists/vievv 2. Рақамли иқтисодиёт: янги Ўзбекистонни янги технологиялар, платформалар ва бизнес моделлари орқали ривожлантиришнинг янги босқичи. Халқаро ил-амал конф. тўплами, 26.02.20й. - Тошкент: Tadqiqot, 2020. - 141 б 3. Ма Хуатян Цифровая трансформация Китая.М.: Интеллект, 2019.-250 стр Download 144.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling