Ўзбекистонда Соғлиқни Сақлаш Тизимини Ислоҳ Қилиш: Халқаро Ҳамжамиятнинг Роли Қандай?


Тиббий Тайёргарликдаги Қийинчиликлар


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/12
Sana20.01.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1103381
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
UZB-UZB-report-4.12

Тиббий Тайёргарликдаги Қийинчиликлар 
Тиббий таълим сифати - Ўзбекистондаги яна бир жиддий муаммо. Кўпгина шифохоналар 
малакасини яқинда олган ва тажрибасиз шифокорлар билан таъминланган, уларнинг 
баъзилари терапия ёки замонавий дори воситаларидан фойдаланиш бўйича малакаси 
паст. Муаммони Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги тан олди, ва ўз навбатида у болалар 
ўлимининг юқори кўрсаткичларини ва она ва бола соғлиғидаги қийинчиликларни 
малакасиз тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилаётган ёрдамнинг пастлиги билан 
изоҳлади.
Амалдаги ҳукумат кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш чораларини кўрмоқда. 
2019 йилдан бошлаб тиббиёт олий ўқув юртларида клиник психология, биотиббиёт 
муҳандислиги ва замонавий дори воситаларини бошқариш бўйича сертификатлаш 
каби мутахассисликлар етишмаслигини қоплаш учун янги фанлар очилмоқда. Бундан 
ташқари, Каримов даврида талабалар ва тиббиёт мутахассислари учун чет элга саёҳат 


9
қилиш, шу жумладан 2010 йилда қабул қилинган қонун билан тақиқланган бўлса, 2019 
йил 18 сентябрда ҳукумат Ўзбекистонлик тиббиёт ходимларининг чет элда малакасини 
оширишни молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилди. 2017 йилдан буён Россияда 
600 дан ортиқ Ўзбекистонлик мутахассислар малака оширди. Шунингдек, вилоятларда 
шифокорлар етишмаслигини бартараф этиш учун бир неча аниқ чоралар кўрилди. 
2018 йилда Сурхондарё вилоятида шифокорлар етишмаслигини қоплашга ҳисса 
қўшиш учун Термиз шаҳрида Тошкент Тиббиёт Академиясининг филиали очилди. 
2019/2020 ўқув йили учун 4500 га яқин номзод тиббиёт олий ўқув юртларига истиқомат 
қилиш ҳудудлари асосида қабул қилинди; улар битирганларидан сўнг яшаб турган 
худудларида ишлаш шарти билан давлат грантларини олмоқдалар. 
Бироқ, ушбу давлат ташаббусларига қарамай, тиббиёт ходимларининг малакаси 
ва салоҳиятини ривожлантириш бўйича муҳим муаммолар мавжуд. Тиббий ўқув 
марказларида янги ўқув материаллари ва инновацион усуллар етишмаяпти. Оз 
миқдордаги тиббий дарсликлар ўзбек тилига таржима қилинган ва рус тилини билиш 
пасайган, айниқса вилоятларда ва инглиз тили умуман ўқитилмайдиган жойларда, бу 
ҳам ўқитиш, ҳам узлуксиз таълим учун катта тўсиқдир. Натижада тиббиёт ходимларининг 
озгина қисми рус ёки инглиз тилларида онлайн таълим олишлари мумкин. Бундан 
ташқари, тизимли коррупция ҳатто таълим олиш жараёнини ҳам сусайтирмоқда. 
2019 йилда 34000 нафар Ўзбекистон олий ўқув юртларидаги коррупция масалалари 
бўйича ўтказилган сўровномасида иштирокчилар Тошкент Тиббиёт Академиясини 
мамлакатдаги энг коррупциялашганлар орасида 4-ўринни эгаллайди деб топишган. 
Тиббиёт университетларидаги шаффоф бўлмаган синов тизими ва танлов мезонлари 
моддий жиҳатдан таъминланган номзодларга ён бериш орқали малакали кадрларнинг 
ўсишига тўсқинлик қилади ва шу билан тиббий муассасаларда кўрсатиладиган 
хизматларнинг сифатини пасайишига олиб келади. Ва ниҳоят, тиббиёт факултети 
талабалари, бошқа кўплаб ўқув даргоҳларда бўлгани каби, ҳар йили дарс вақтини 
қисқартирадиган пахта теримида иштирок этишга мажбур бўлмоқдалар.



Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling