Ўзбекистонда Соғлиқни Сақлаш Тизимини Ислоҳ Қилиш: Халқаро Ҳамжамиятнинг Роли Қандай?


Ҳозирга Қадар Ислоҳотларнинг Таъсири


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/12
Sana20.01.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1103381
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
UZB-UZB-report-4.12

Ҳозирга Қадар Ислоҳотларнинг Таъсири 
Стратегиялар, ислоҳотлар ва ташаббусларнинг бугунги кунгача бўлган ижобий таъсири 
шу пайтгача суст намоён бўлмоқда ва баъзи тиббиёт ходимлари ва беморларнинг 
кундалик кечирмалари давлатнинг ваъдаларидан кескин фарқ қилади. Совет тузуми 
даврида қурилган кўплаб иншоотлар ҳали янгиланмаган, масалан, мамлакатнинг энг 
йирик шаҳарларидан бири бўлган Наманганда шаҳар ва Уйчин туманининг 20 минг 
аҳолисига хизмат кўрсатадиган поликлиника уч қаватнинг биттасида жойлашган
чунки қолган иккитаси вайронага айланиб қолган ва улардан воз кечишга мажбур 
бўлинган.
Дастлабки ишончли маълумотлардан кўриниб турибдики, кўплаб шифохоналарда 
ётоқ жойлари кам бўлиб, вожияли вазиятларга олиб келмоқда, масалан, Кашкадарё 
туманидаги касалхонада, оғир касалликларга чалинган (қон кетиш ва сувсизланиш) 
бир неча аёл касалхонанинг коридаорларида даволанишга мажбур бўлдилар. Баъзи 
бошқа тиббиёт муассасаларида беморлар патологиясига қараб эмас, балки ётоқ 
жойлар мавжудлигига қараб бўлимларга ётқизилмоқдалар. Касалхоналарда электр 
энергияси мунтазам равишда узилиб турадиган ва генераторлар етишмайдиган 
Қорақалпоғистондаги каби (лекин биргина у эмас) қишлоқларда ёки изоляция қилинган 
ҳудудларда вазият янада оғирроқ бўлиб, беморларнинг ҳаёти хавф остида қолмоқда.
Ушбу ўта оғир ҳолатлардан ташқари, касалхоналар ва тиббиёт марказларда катта ва кенг 
тарқалган муаммо бу замонавий тиббий асбоб-ускуналарнинг етишмаслиги. Кўпгина 


7
шифокорларнинг жиҳозлари фақат қон босими мониторлари ва стетоскоплардан 
иборат. Баъзи касалхоналар лабораториялари (масалан, Наманганда) фақат 30-40 фоиз 
зарур жиҳозлар билан таъминланган ва Совет Иттифоқи давридаги эскирган ускуналар 
билан ишлашга мажбурдир. Совет Иттифоқи даврида қурилган баъзи касалхоналар, 
шу жумладан Бухоро сингари йирик шаҳарлардаги касалхоналарда зарур рентген, 
ЭКГ ёки ултратовуш ускуналари мавжуд эмас ва шунинг учун ҳам энг оддий тиббий 
хизматларни тақдим эта олмайди. Бу эса, бундай текширувларга муҳтож беморларни 
узоқ масофаларга бошқа давлат шифохоналарга ёки хусусий шифохоналарга боришга 
мажбур қилади ва шу билан камдаромад аҳолига кўтараолмайдиган харажатларни 
келтириб чиқаради. Ўзбекистон ҳукумати, бошқа сабаблар билан биргаликда, бюджет 
маблағлари етишмаслиги ва ҳукумат салоҳиятининг етишмаслиги сабабли ускуналарга 
сармоялар ажратилиши пастлигича қолаётганини тан олади. Натижада, 2035 йилги 
стратегияда эътироф этилганидек, барча фуқаролар керакли муолажалардан 
фойдалана олмаяптилар, касалликларнинг олдини олиш самарали эмас бўлиб, баъзи 
одамлар эса ҳаёт учун хавфли бўлган фавқулодда ҳолатлардагина тиббий ёрдам 
олишмоқда.

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling