Ўзбекистонда Соғлиқни Сақлаш Тизимини Ислоҳ Қилиш: Халқаро Ҳамжамиятнинг Роли Қандай?


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/12
Sana20.01.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1103381
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
UZB-UZB-report-4.12



Ўзбекистонда Соғлиқни Сақлаш 
Тизимини Ислоҳ Қилиш: Халқаро 
Ҳамжамиятнинг Роли Қандай?
Себастьян Перуз 
Марказий Осие буйича IERES дастури, Джорж Вашингтон Университети, 
инсон хукуклари буйича Халкаро хамкорлик (IPNR) аьзоси


2
Ўзбекистонни дунёдаги энг авторитар давлатлардан бирига айлантирган Ислом 
Каримов раҳбарлигидаги чорак асрлик беғубор ҳокимиятдан сўнг, 2016 йилда Шавкат 
Мирзиёев президентлиги остида янги ҳукумат келиши умид учқунини ёндирди. 
Президент Мирзиёев йирик иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни эълон қилди 
ва инсон ҳуқуқлари ҳолатини, чекланган даражада бўлса ҳам, яхшилайдиган баъзи 
сиёсий ўзгаришларни бошлади. Мирзиёев томонидан эълон қилинган устувор 
соҳалардан бири, етарли сармоялар, эскирган тиббий инфратузилма, малакали 
тиббиёт кадрларининг кескин етишмовчилиги, коррупция, сил каби юқумли 
касалликларнинг қайта тикланиши, дизентерия ва гепатитнинг авж олиши туфайли 
ўзидан олдин ўтган издоши даврида таназзулга учраган соғлиқни сақлаш тизими эди. 
2017 йилдан 2019 йилгача бутун тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш мақсадида соғлиқни 
сақлашга оид 160 дан кам бўлмаган қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинди. Буларнинг 
жумласига малакали тиббий ходимлар билан таъминланган, замонавийлаштирилган 
ёки янги тиббиёт инфратузилмасида кўрсатиладиган арзон тиббий ёрдам ва дори-
дармонлардан яхшироқ фойдаланиш имкониятини таъминлашга қаратилган 
қонунчилик кирарди. Муҳими, собиқ Президент Каримов даврида сиёсий ҳокимият ва 
маҳаллий манфаатдор томонлар, шу жумладан тиббиёт мутахассислари ва беморлар 
ўртасида суҳбат ўтказишга йўл қўйилмаган қатағон йилларидан сўнг, Президент 
Мирзиёев даврида фуқаролик жамияти, айниқса, онлайн равишда, мамлакат соғлиқни 
сақлаш тизимини реал такомиллаштириш учун зарур бўлган фикр ва баҳоларни ифода 
эта олди. 
Бироқ, ислоҳотларнинг айрим соҳаларида эришилган ютуқларга қарамай, маҳаллий 
ҳисоботларда тиббиёт соҳасининг аксарияти ёмон аҳволда эканлиги, хусусий тиббий 
хизматлардан фойдаланишга қодир эмас оилаларга бепул тиббий хизматлардан 
фойдаланиш имконияти чекланганлиги ва расман бепул бўлган тиббий хизматлар 
учун ҳақ олаётган тиббиёт ходимлари орасида коррупциянинг давом этаётганлиги 
тўғрисида фикрга келинмоқда. Яқиндаги COVID-19 пандемияси соғлиқни сақлаш 
тизимидаги асосий заиф томонларни очиб берди. 2020 йил июл ойида 8000 та 
кўрсаткичли фаол ҳолатларнинг нисбатан паст бўлишига қарамай, тиббиёт соҳасидаги 
расмий вакиллар соғлиқни сақлаш тизими тўла қувват билан ишлай бошлагани ва 
инқирозга бардош бера олмаслиги мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирдилар. Маҳаллий 
ҳисоботлар ва ижтимоий тармоқлар шуни кўрсатадики, Ўзбекистоннинг кўплаб оддий 
фуқаролари ҳукуматнинг баёнотлари ва ташаббуслари амалга оширилишини ва 
Президент Мирзиёевнинг юқори поғонадан пастга қаратилган қарорлар доирасидан 
ташқарига чиқиб, маҳаллий манфаатдор томонлар билан ҳақиқий мулоқотга 
киришишга тайёрлигини шубҳа остига оладилар. 
Кучли ва самарали соғлиқни сақлаш тизимининг етишмаслиги Ўзбекистоннинг 
умумий ривожланишига ва ўз фуқаролари учун энг юқори даражадаги соғлиқни 
сақлаш стандартларига эришиш учун уринишларига жиддий тўсқинлик қилади, бу 
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг фикрига кўра «ирқи, дини, сиёсий қарашлари, 
иқтисодий ва ижтимоий мавқеъидан қатъий назар ҳар бир инсоннинг асосий 
ҳуқуқларидан биридир”. Соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни ҳал қилиш учун 
зарур бўлган туб ислоҳотларни амалга ошириш - ҳокимият ва маҳаллий манфаатдор 
томонларнинг вазифаси бўлса-да, халқаро донорлар, бугунги кунда мавжуд бўлган 
камтарона сармоявий имкониятлар билан ҳам ҳақиқий ижобий ўзгаришларни амалга 
оширишлари мумкин. Авторитар тузумларга ёрдам беришнинг мураккаблигига 


3
қарамай, пухта танланган ташаббуслар кўмак бериши ва маҳаллий аҳоли ҳаётига 
тўғридан-тўғри ва ижобий таъсир кўрсатиши мумкин, шу жумладан мақсадли, кичик 
кўмак дастурлари ва маҳаллий фуқаролик жамияти салоҳиятини ошириш орқали. 
Масалан, мустақил касаба уюшмалари ҳукумат ислоҳотларини илгари суриши ва энг 
муҳими, мутахассис сифатида тиббиёт ходимларининг манфаатларини ҳимоя қилиши 
мумкин.

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling