Ўзбекистонда Соғлиқни Сақлаш Тизимини Ислоҳ Қилиш: Халқаро Ҳамжамиятнинг Роли Қандай?
Заифлашиб Бораётган Соғлиқни Сақлаш
Download 1.94 Mb. Pdf ko'rish
|
UZB-UZB-report-4.12
Заифлашиб Бораётган Соғлиқни Сақлаш
Тизимини Ислоҳ Қилиш Президент лавозимига киришиши билан Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришни 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни Ривожлантириш Стратегиясининг асосий мақсадларидан бирига айлантирди. Ушбу янги умумий стратегия орқали ҳукумат кўплаб соҳалардаги ислоҳотлар, жумладан, бирламчи тиббий- санитария ёрдами, шошилинч тиббий ёрдам ва аҳолининг заиф қатламларига тиббий ёрдам кўрсатиш каби соҳаларни ислоҳ қилиш орқали соғлиқни сақлаш хизматларининг қулайлиги ва сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш кўрсаткичларини кўтариш мажбуриятини олди. 5 Ушбу мақсадлар кўплаб дастурлар ва қонунчилик ҳужжатлари билан расмийлаштирилди, хусусан, Президентнинг 2018 йил декабр ойида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» ги фармони, шунингдек «2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш Консепсияси» ва «2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш Консепсиясини амалга ошириш дастури» ни тасдиқлади. Ушбу фармонлар, контсепциялар ва дастурларда тиббиёт соҳасининг бир қатор йўналишларига, шу жумладан тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар кўзда тутилган; тиббиёт ходимларининг жавобгарлигини ошириш; янги тиббий технологиялардан фойдаланишни ривожлантириш; профилактик скрининг дастурларини амалга ошириш; генетик ва ихтисослаштирилган тиббий хизматларни ривожлантириш, айниқса аёллар ва болалар учун; ва оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини жорий этиш. Фармацевтика соҳасида ҳукумат нархларни камайтириш ва дори воситалари ва ускуналар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни мақсад қилган. Тиббий малака ошириш дастурларини модернизация қилиш ва тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун узлуксиз таълим, шунингдек тиббий муассасаларда маъмурий кадрлар тайёрлашни халқаро стандартларга мувофиқ равишда амалга ошириш орқали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ва ниҳоят, ҳукумат соғлиқни сақлаш тизимининг кам маблағ билан таъминланиш муаммосини хусусийлаштириш ва 2021 йил 1 январдан бошлаб мажбурий тиббий суғуртани босқичма-босқич жорий этиш йўли билан ҳал қилишни мақсад қилган. Ушбу янги дастурлар ва стратегиялар билан бир қаторда, ҳукумат мамлакатнинг энг долзарб эҳтиёжларини қондириш учун бир нечта аниқ ташаббусларни бошлади. Масалан, айниқса катта шаҳарлардан ташқарида оилавий тиббиёт етишмовчилигига, Осиё тараққиёт банки ва бошқалар томонидан жиҳозланган 793 та қишлоқ оилавий поликлиникаларини очиш орқали жавоб қайтарди. Муайян муаммоларга жавоб бериш учун бошқа ташаббуслар ҳам бошланди. Бачадон бўйни саратони Ўзбекистондаги барча ёшдаги аёллар орасида энг кўп учрайдиган саратон касаллиги бўйича иккинчи ўринда туриши сабабли, мамлакат қизларни инсон папилломавирусига (ОПВ) қарши эмлашни бошлади. Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида Президентнинг «2018-2022 йилларда болаларда туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш бўйича давлат дастури тўғрисида» ги фармони болаларда генетик синдромни эрта ташхислаш имкониятларини кучайтиришни, шунингдек, ёш болаларни ирсий касалликларга қарши оммавий текширувдан ўтказишни назарда тутади. Шунингдек, ҳукумат телетиббиётни ривожлантириш ташаббуси билан 2018 йилда мамлакатдаги барча тиббиёт муассасалари амалга ошириши шарт бўлган Ягона Телетиббиёт Тармоғини (ЯТТ) ишга туширди. ЯТТ телетиббиёт технологиясини ишлаб чиқишга ва шифокорларнинг узоқ жойлардаги беморлар билан мулоқот қилишларига имкон яратишга мўлжалланган. Президент Мирзиёев кенг жамоатчилик орасида машҳур бўлган соғлиқни сақлашнинг хусусий секторини ривожлантиришни қўллаб қувватлади. Ўзбекистон аҳолисининг деярли ярми хусусий тиббиёт муассасаларини зарур деб ҳисоблайди; давлат тиббиётини афзал кўрганларнинг 30 фоиз ахолига нисбатан учдан биридан кўпроғи хусусий тиббиётни соғлиқни сақлашнинг энг ишончли маънбаи деб билади; ва 32 фоизи уларнинг танлови касалликнинг оғирлигига боғлиқ 6 деб ҳисоблайди. Бошқача қилиб айтганда, кўпчилик давлат муассасаларига унчалик катта бўлмаган муолажалар учун мурожаат қилишади, аммо соғлиқ билан боғлиқ жиддий муаммоларни ҳал қилиш учун хусусий тиббиётга мурожаат қилишни афзал кўришади. Ҳукумат хусусий секторни рағбатлантириш бўйича бир қатор тадбирларни бошлади. Масалан, 2017 йил апрелида Президент Мирзиёев фармон имзолади, унга кўра хусусий клиникаларда амалиётга рухсат берилган мутахассисликлар сони 50 дан 129 гача оширилди. Бундан ташқари, хусусий тиббиёт ташкилотлари 2022 йил 1 январгача солиқлардан ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилинади, бу ўз навбатида сўнгги икки йил ичида 1650 янги хусусий тиббиёт муассасаларининг очилишига ҳисса қўшди. Ва ниҳоят, Каримов даври билан таққослаганда, сезиларли ўзгариш - Президент Мирзиёев ҳукуматининг баъзи нозик мавзуларни муҳокама қилиш учун очиқлиги, бу ҳақда «Буюк Келажак» нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан нашр этилган «2035 йилгача бўлган Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш стратегияси» далолат беради, қайсики гўдаклар ўлими даражаси каби муаммолар илгари етарлича баҳоланмаганлигини ва Каримов даврида статистикада шаффофликнинг йўқлиги ҳақидаги юпқа танқидларни ўз ичига олганлигини тан олади. Бундан ташқари, COVID-19 инқирозига жавобан Ўзбекистон ҳукуматининг нисбатан тезкор реакцияси, шу жумладан касаллик ҳақида жамоат саломатлиги тўғрисидаги хабарларни тарқатиш, шошилинч тиббий ёрдам линиясини яратиш ва вақтинча касалхона муассасаларини қуриш, Евроосиёдаги Тожикистон ва Туркманистон, ёки унданда узоқга кетсак Белоруссия ва бошқалар каби авторитар тузумларнинг инкорларидан сезиларли даражада фарқ қилди. Download 1.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling