Ўзбекистонда Соғлиқни Сақлаш Тизимини Ислоҳ Қилиш: Халқаро Ҳамжамиятнинг Роли Қандай?
Download 1.94 Mb. Pdf ko'rish
|
UZB-UZB-report-4.12
Каримов Даврида Соғлиқни Сақлаш
Тизимининг Сезиларли Даражада Заифлашиши Собиқ Президент Каримов режими даврида мамлакат соғлиқни сақлаш тизимининг аҳволи ёмон эди: соғлиқни сақлаш соҳасига сармоялар сезиларли даражада камайган эди, 1995 йилда ЯИМнинг 6.8 фоизидан 2005 йилда 5.12 фоизгача ва кейинчалик бироз тикланиб, 2012 йилда 5.6 фоизга ва 2016 йилда 5.9 фоизга етди. Бу Совет Иттифоқи даврида Ўзбекистонга мерос бўлиб ўтган тизимнинг жиддий бузилишига олиб келди, чунки кўплаб камчиликларига қарамай, у аҳолини универсал бепул тиббий хизмат билан ҳамда шифохоналар ва кўплаб юқумли касалликларни назорат қилиш каби тиббий инфратузилманинг муҳим тармоғи билан таминлар эди. Мустақилликдан бери соғлиқни сақлаш соҳасидаги кам инвеститсиялар тиббиёт тузилмаларининг, шунингдек, тиббий мутахассислар мақомининг сезиларли даражада ёмонлашувига олиб келди, буни ойликларнинг пастлиги ва тобора қийинлашиб бораётган меҳнат шароитлари кўрсатди. Аҳоли учун мустақилликдан кейинги тиббиёт тизими жуда қийин бўлиб чиқди: ҳали ҳам бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлса-да, аксарият одамлар етарлича жихозланмаган ва яхши малакали ходимлар етишмайдиган, эскирган иншоотларда умумий даволаниш ёки дори-дармонларга тўлашга мажбур бўлдилар. Мамлакатда ОИТС, тиф, дизентерия, вабо ва сил каби юқумли касалликлар кўпайди; Ўзбекистонда сил касаллиги Россияда (100 000 да 54) ва Европа Иттифоқига (100 000 да <10) нисбатан анча юқори (100 000 га 70). Маҳаллий манбалардан олинган норасмий хабарларда ОИТС ва гепатитнинг қон қуйиш орқали, шу жумладан беморларнинг қариндошлари ёки дўстларининг текширилмаган қонидан фойдаланиш орқали тарқалмоқда. Мустақилликдан кейин мамлакатнинг бир қатор асосий соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари ҳам пасайиб кетди. Соғлиқни сақлашнинг яхши кўринган кўрсаткичлари ва Каримов назорати остида бўлган давлат томонидан назорат қилинадиган оммавий ахборот воситалари томонидан илгари сурилган соғлиқни сақлаш тизимидаги яхшиланишлар тиббиёт ходимлари, маҳаллий аҳоли ва халқаро ҳамжамият томонидан шубҳа остига олинди. Расмий статистик маълумотларга кўра, 2012 йилда эркаклар ва аёлларнинг умр кўриш давомийлиги эркаклар учун 70,7 ёшни, аёллар учун 75,5 ёшни ташкил этган бўлса, Жаҳон банки хабарига биноан эса бу кўрсаткичлар эркаклар учун 64,8 ва аёллар учун 71,5 ёшни ташкил этади. Каримов режимидан қолган мерос ҳали ҳам оғир. Президент Мирзиёев ҳукумати томонидан эълон қилинган рақамлар соғлиқни сақлашнинг бир нечта ташвишли кўрсаткичларини кўрсатмоқда: 2018 йилда 1000 та янги туғилган чақалоқларга 19 та ўлим (Қозоғистонда 9 та, Россия Федерациясида 6 та ёки АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари 5 та кўрсатгичларига қараганда анча юқори); 2018 йилда 1000 тирик туғилган чақалоққа беш ёшгача бўлганлар орасида 21 ўлим (таққослаш учун Қозоғистонда 10 та, Россияда 6 та ва Европа Иттифоқи 4 мамлакатларида 5 та) ёки 100 000 тирик туғилишга 29 та оналар ўлими (таққослаш учун Қозоғистонда 10 та, 2017 йилда Россияда 17 та), бу собиқ СССР мамлакатларидаги энг юқори кўрсаткичлардан бири. Низолар ҳам соғлиқни сақлаш тизимини қийнаб қўйди: 2000-йилларнинг иккинчи ярмида стерилизация қилинмаган тиббий асбоб-ускуналарни қайта ишлатиш орқали ОИТС юқтирган юзлаб болалар тўғрисидаги хабарлар; аҳолини назорат қилишнинг норасмий сиёсати доирасида аёлларни мажбурий стерилизация қилиш тўғрисидаги ҳисоботлар. Каримов ҳукумати тиббиёт соҳаси тўғрисидаги маълумотларни қаттиқ назорат остига олган ва ҳатто 2010 йилда шифокорларнинг чет элга чиқишини тақиқловчи қонун қабул қилди ва бу уларнинг овозини ўчиришга уриниш эди. Download 1.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling