Ўзбекистонда Соғлиқни Сақлаш Тизимини Ислоҳ Қилиш: Халқаро Ҳамжамиятнинг Роли Қандай?
Фуқаролик Жамияти Ролини Ошириш?
Download 1.94 Mb. Pdf ko'rish
|
UZB-UZB-report-4.12
13
Фуқаролик Жамияти Ролини Ошириш? Ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ниятини синаш йўли бу унинг авторитар услубдаги чоралар доирасидан чиқиб, маҳаллий манфаатдор томонлар, шу жумладан соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари, беморлар ва фуқаролик жамияти ташкилотлари (Фуқаролик жамиятлари) билан ҳақиқий тенг ҳуқуқли мулоқотни очишга тайёр ёки тайёр эмаслигини билишдир. Ушбу иштирокчилар муҳим бўлиб, маҳаллий, ҳудудий ёки миллий маъмурият ходимларининг етарлича ахборотга эга эмаслик эҳтимоли бўлган муаммоларни аниқлашда ва специфик муаммолар ва эҳтиёжларни ҳал қилишда, очиб беришда долзарб калит вазифасини ўтайдилар. Сиёсий ҳокимият учун бу маҳаллий манфаатдор томонларга ва фуқаролик жамиятларига кўпроқ эркинлик, автономия бериш ва қарорларни қабул қилиш жараёнида уларнинг фикрларини инобатга олишни англатади. Собиқ Президент Каримов соғлиқни сақлаш тизимини тартибга солишни деярли фақат ҳукуматнинг ваколатига айлантирди ва натижада шерик эмас, балки кўпроқ режимнинг хавфсизлигига таҳдид солувчиси сифати кўрган фуқаролик жамияти билан мулоқот ва ҳамкорликни сезиларли даражада чеклади. Бунинг натижасида мамлакатдаги фуқаролик ташкилотларига нисбатан муҳим қонуний чекловлар ва босим ўтказилди, шу жумладан уларнинг кўплари ёпилди, бошқалари «гонгоизация қилинди» (қаердаки улар маъмурият томонидан молиялаштирилган ва назорат қилинган) ва кўплаб халқаро нодавлат ташкилотлар чиқариб юборилди. Шу нуқтаи назардан, кўплаб соғлиқни сақлаш ходимлари мустақилликдан сўнг амалга оширилган ислоҳотлар асосий маҳаллий манфаатдор томонлар билан маслаҳатлашмасдан чиқарилган буйруқлар асосида амалга оширилганидан хавотирда. Умуман олганда, Президент Мирзиёйев инкор қилиб бўлмайдиган сиёсий ўзгаришларни бошлаб берди. У Каримов давридаги бир неча таниқли сиёсий маҳбуслар ва диссидент журналистларни озод этишни буюрди, оммавий ахборот воситаларида ахборотларни очиқроқ тарзда, шу жумладан, Каримов даврида ҳатто деярли имконсиз бўлган танқидий фикрларни тарқалишига имкон берди. Бироқ, умид қилинган тўлиқ демократизациялаштирилиш ҳали олдинда. 2017 йилдан бери ўтказилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар, шу жумладан тиббиёт соҳасидаги ислохотлар ҳам, янги сиёсий ҳокимият бошқарувда сиёсий либераллаштириш йўлини танлашга тайёрлигидан кўра, кўпроқ авторитаризмнинг модернизацияси ёки модерацияси деб аталмиш авторитаризмни сақлаб қолган ҳолда, унга ишлов беришга ва уйғунлаштиришга қаратилган бошқарувни ихтиёр қилганлигини кўрсатади. Шундай қилиб, сиёсат шундан иборатки, иқтисодий ривожланиш дастурларини илгари суриш ва халқ фаровонлигини ижтимоий жиҳатдан яхшилашга қаратилган бўлиб, шу йўл билан ҳали ҳануз демократик бўлмаган тизим кўринишини юмшатиш, одамларни эркинликларга бўлган кўпроқ интилишларини жиловда ушлаб туриш, улардан чалғитиш ва хақиқий демократик ислоҳотларни кейинга суриш бўлиб, мақсад олиб борилаётган режим сиёсатини сақлаб қолишдир. Ушбу сценарий сиёсий ривожланишнинг чекланган доираси билан белгиланган бўлиб, 2019 йилдаги парламент сайловлари бўйича ЁХҲТнинг ҳулосасига кўра “ҳали ҳақиқий рақобат шаклланмаган ва сайлов куни процедураларига тўлиқ риоя қилинмаган” ва мамлакатда ҳақиқий сиёсий мухолифат партияларининг йўқлиги қайд этилган. 14 Шунга қарамай 2017 йилда бошланган баъзи ислоҳотлар ва инвестициялар аҳоли фаровонлиги учун ривожланиш истиқболларини очди. Президент Мирзиёйевнинг ислоҳотлари маълум даражада фуқаролар фаоллигини тиклади. Ўзбекистонлик шифокорлар Ўзбекистондаги тиббий янгиликлар, тиббий экспертизанинг турли йўналишларини ўз ичига олган электрон китоблар, тиббий фактлар ва клиник ҳолатларни муҳокама қиладиган ижтимоий медиа платформасини яратишга муваффақ бўлишди. Бир қарашда, фуқаролик жамиятлари учун бир нечта ижобий чоралар кўрилди: рўйхатдан ўтиш жараёни баъзи бир фуқаролик жамиятлари учун онлайн режими билан соддалаштирилди; рўйхатдан ўтиш тўловлари камайтирилди (have); ва эндиликда фуқаролик жамиятлари тадбирларни ўтказиш учун ҳукумат томонидан рухсат олишлари шарт эмас, гарчи улар бу ҳақда олдиндан хабардор қилишлари керак бўлсада. Расмий статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 9000 дан ортиқ Фуқаролик Жамиятлари рўйхатга олинган, шу жумладан 211 соғлиқни сақлашга оид фуқаролик ташкилотлари. Шунга қарамай, ушбу рақамлардан ташқари, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва автоном ташаббусларни ривожлантириш контексти жуда чекланган бўлиб қолмоқда. Ҳукумат томонидан хабар берилган кўп сонлик фуқаролик жамияти ташкилотларинининг сони орттирилган бўлиши мумкин, чунки бу кўрсатгич улар таркибидага, мамлакатнинг турли ҳудудларида фаолият юритадиган барча сиёсий партиялар бўлинмалари, касаба уюшмалари ва фуқаролик жамияти минтақавий ташкилотларни ўз ичига олади. Масалан, Ўзбекистон Ногиронлар Жамиятининг 150 га яқин филиаллари мавжуд бўлиб, улар алоҳида фуқаролик жамиятлари деб ҳисобланади. Давлат, етти ойдан ўн ойгача давом этиши мумкин бўлган рўйхатдан ўтиш жараёни орқали (таққосланганда, бирор бир компанияни рўйхатдан ўтказиш учун бир соатдан кам вақт кетади) ва жиддий бюрократик талаблар орқали фуқаролик жамиятлари устидан ўз назоратини сақлаб қолмоқда ва бу назорат давлат тарафидан бошқариладиган ГОНГО тузилмаларидан ташқари барча мустақил фуқаролик жамиятларига таълуқлидир. Бундан ташқари, рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, фуқаролик жамият ташкилотлари расмий ва норасмий тўсиқларга дуч келмоқдалар, чунки молиялаштириш қатъий назорат остида бўлиб, чет элдан 450 АҚШ долларидан кўпроқ сармоя қабул қиладиган ҳар қандай фуқаролик жамияти Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланиши керак, бу эса катта сармоялар талаб қилувчи соғлиқни сақлаш каби соҳаларда фуқаролик жамияти автономиясини сезиларли даражада чеклайди. Бундан ташқари, маҳаллий мустақил фуқаролик жамияти фаоллари ўз фаолиятлари учун маҳаллий милиция ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан таъқиб қилинмоқда. Соғлиқни сақлаш соҳаси маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар учун фаолият юритишда қийин ва нозик мавзу бўлиб қолмоқда. Масалан, хайрия ёрдамини тиббий асбоб-ускуна шаклида тарқатишни истаган айрим гуруҳлар рўйхатдан ўта олмаганликлари хақида маҳаллий манбалар хабар берадилар. Бундан ташқари, COVID-19 инқирози эришилган янги очиқлик чегара доираларини ошкора кўрсатиб қўйди. Ўзбекистонда жиноят кодексига COVID-19 ёки бошқа юқумли касалликлар хақида ёлғон маълумот тарқатишни тақиқловчи янги чора-тадбирлар киритилган бўлиб, уларга катта миқдордаги жарималар ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш киради. Ушбу чора-тадбирлар соғлиқни сақлаш секторида фаолият юритувчи Фуқаролик жамиятлари учун аниқ таҳдидни келтириб чиқаради, чунки улар сиёсий 15 ҳокимият тарафидан соғлиқни сақлаш тизимини бошқаришда жуда нозик ёки танқидий деб ҳисобланиши мумкин бўлган маълумотларни тарқатиши мумкин. Масалан, ва энг муҳими, ҳали Ўзбекистонда даволанилмайдиган касалликларга дуч келган беморларга қандай ёрдам кўрсатилаётгани ва улар учун қандай ижтимоий ва хайрия дастурлари мавжудлиги хақида оммавий очиқ маълумот мавжуд эмас. Умуман олганда, тиббиётга таълуқли маълумотлар асосан расмий манбалар орқали билдирилиб, бу маълумотлар фуқаролик жамиятлари учун, улар соғлиқни сақлаш соҳасини таҳлил қилиши, ва керакли маълумотлар олиш учун етарли эмас ва чеклангандир. Бундан ташқари, ЖССТ томонидан белгиланган ва ҳукумат тарафидан бажарилиши керак бўлган халқаро мажбуриятларни бахолашда фуқаролик жамияти иштироки етишмайди. Бироқ, мамлакат авторитаризмига ва фуқаролик жамиятига нисбатан чекловларга қарамай, халқаро ҳамжамият минглаб одамларнинг кундалик ҳаётига таъсир кўрсатадиган тиббиёт тизимини такомиллаштириш ва шу сабабли мамлакат тараққиётига ёрдам беришда муҳим рол ўйнайди. Download 1.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling