Ўзбекистонда Соғлиқни Сақлаш Тизимини Ислоҳ Қилиш: Халқаро Ҳамжамиятнинг Роли Қандай?


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/12
Sana20.01.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1103381
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
UZB-UZB-report-4.12

16
Тавсиялар
Қуйидаги тавсиялар рўйхати тўлиқ эмас. Бундан ташқари, уларнинг баъзилари янги 
эмас, лекин улар киритилганлигининг сабаби улар ушбу соҳада самарадорлигига 
қарамай, улардан тўлиқ фойдаланилмаган. Барча тавсиялар мунозарали бўлиб, 
уларнинг самарали бажарилиши манфаатдор томонларнинг уларни маҳаллий 
шароитларга мослаштириш қобилиятига боғлиқ бўлади. Бироқ, халқаро ҳамжамият 
фаолроқ ва бошқача тарзда иштирок этиши керак деган асосга асосланиб, ҳамма 
мамлакатдаги ресурсларнинг етишмаслиги ва сиёсий тизимининг авторитар 
табиатидан қаттиқ аъзият чекган аҳолини кўпроқ қўллаб-қувватлаш учун 
имкониятларни очишга интилмоқда.
A. УМУМИЙ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
1. Фуқаролик жамияти ташкилотларининг ривожланишини қўллаб-қувватлаш. 
Фуқаролик жамият ташкилотлари жойларда тиббий шароитларини ва уларнинг 
ечимларини кўрсатувчи муҳим кўприк вазифасини ўтовчи омил бўлиб, уларнинг 
овозлари самарали ислоҳотлар сиёсатини ишлаб чиқишда ҳал қилувчи аҳамиятга 
эгадир, аммо уларнинг фаолияти асосан чекланган ҳолда қолмоқда. Чет эллик 
хайрихоҳ иштирокчилар Фуқаролик жамиятларининг кўпроқ мустақилликка 
эришишга қаратилган кейинги ислоҳотларини рағбатлантиришда, шунингдек 
Ўзбекистон ҳукуматининг халқаро мажбуриятларига риоя қилишини талаб 
қилишда кўмак беришлари мумкин. Чет эллик хайрихоҳ иштирокчилар Фуқаролик 
жамиятларининг олиб бораётган фаолиятлари хақида очиқ ва ошкора шаклда, 
умумий манфаатларга эга бўлган бошқа ташкилотлар билан алоқаларни 
ривожлантиришда ҳам ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин. Ва ниҳоят, кичик, 
кўринмас ва одатда ташқи муҳиддан ажралиб қолган Фуқаролик жамиятларини кенг 
оммага танитиш, ёйиш ҳам улар учун ҳимоя воситасининг бир кўриниши бўлиб 
ҳизмат қиладики, авторитар ҳукуматлар учун, одатда ўз мамлакатлари ташқарисида 
таниқли бўлган ва чет эллар билан алоқалари бўлган Фуқаролик жамиятларини 
оғзини юмиш қийинроқ кечади. 
2. Ўзбекистон ичидаги маълумотларни тўплашга ва маълумотларга эришишга 
қаратилган фаолиятни кўллаб кувватлаш ва рағбатлантириш. Ўзбекистондаги 
тиббиёт ходимлари, беморлар ва уларнинг оила аъзоларидан маълумот тўплаш 
ва тарқатиш цензурани четлаб ўтишда ва келажакдаги ўзгаришлардан хабардор 
қилишда жуда муҳим ўрин тутади. Буни фуқаролик жамиятлари ва журналистларга 
маълумот тўплаш ва тарқатишда кўмак бериш орқали амалга ошириш мумкин. 
Масалан, Жанубий Африкада «Health-e» дастури ишлаб чиқилган бўлиб, бу дастур 
қизиқувчан ва тиришқоқ журналистлар ўзларининг материалларини тайёрлашига, 
ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга, ва бунинг учун мустақил равишта техник 
билимларини ўзлаштиришга рағбатлантириш учун ишлаб чиқилган. Журналистлар 
тиббиёт ходимлари ва шунингдек, камдан-кам ҳолатларда оммавий ахборот 
ва ижтимоий тармоқлар орқали ёритиладиган одамлар ҳақидаги воқеаларни 
ўрганадилар. Ўзбекистонда сўз эркинлиги чекланганига қарамай, кўплаб 
журналистлар ёки фуқаролар муқобил маълумотларни тарқатишга уринишда 
давом этмоқдалар ва эҳтимол ижтимоий тармоқларда ижтимоий муаммолар ҳақида 
маълумот алмашиш ва тарқатиш бўйича билимларни ўзлаштиришни ҳохлаган 
бўлардилар.


17
3. Сиёсий ҳокимият ва маҳаллий манфаатдор томонлар ўртасидаги мулоқотни 
қўллаб-қувватлаш. Ҳукумат вакиллари, тиббиёт ходимлари ва аҳоли ўртасидаги 
алоқаларни яхшилаш жуда муҳимдир. Амалдаги ҳукумат, нисбатан авторитаризмга 
ва фуқаролик жамияти устидан назорат қилишни давом эттиришига қарамай, 
мулоқот учун кўпроқ очиқдир ва бу очиқлик халқаро ҳамжамият учун имкониятдир. 
Чет эллик ҳайрихохлар ва айниқса дипломатлар ҳукумат ичкарисидаги ва 
ташқарисидаги кўплаб бошқа ҳайрихоҳ тарафлар билан ўзаро мунтазам алоқалари 
орқали ислоҳотлар бўйича мулоқотларни кучайтиришга ҳисса қўшишлари мумкин 
ва бу асосан маҳаллий манфаатдор томонлар билан маслаҳатлашиш ва уларнинг 
берган маълумотларига таянган холда бўлиши керак. 
4. Халқаро даражада Ўзбекистондаги тиббиёт соҳасининг ҳолати тўғрисида 
хабардорликни ошириш. Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги вазият 
дипломатик доиралар ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ишлайдиган халқаро 
ташкилотлардан ташқарида маълум эмас. Чет эллик иштирокчилар ўзларининг 
ҳиссаларини маҳаллий фуқаролик ташкилотлари ва журналистлардан йиғилган 
маълумотларни тарқатишлари ва мамлакатда кўпроқ ёрдам ва мажбуриятларни 
жалб қилиш учун эътиборни Ўзбекистондаги вазиятга жалб қилишлари мумкин.
5. Донорлар ўртасида ташаббусларни мувофиқлаштириш. Мамлакат қайта очилгач, 
турли давлатлар ва халқаро ташкилотлар тиббиёт соҳасида қайта ишладилар. 
Бундай катта эҳтиёжларга эга бўлган секторда такрорланишнинг олдини олиш 
муҳимдир. Донорларни мувофиқлаштириш, шунингдек, маҳаллий манфаатдорлар 
билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги тиббиёт соҳасини ривожлантиришга янада 
самарали ёрдам бериш учун халқаро иштирокчилар ўртасидаги ҳамкорликни 
ривожлантириш учун имкониятдир. 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling