Ўзбекистонда Соғлиқни Сақлаш Тизимини Ислоҳ Қилиш: Халқаро Ҳамжамиятнинг Роли Қандай?


Халқаро Ҳамжамият Томонидан Зарур


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/12
Sana20.01.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1103381
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
UZB-UZB-report-4.12

Халқаро Ҳамжамият Томонидан Зарур 
Бўлган Янада Кўпроқ Ҳаракатлар
Ўзбекистон ҳукумати маҳаллий манфаатдор томонлар, шу жумладан тиббиёт 
ходимлари ва беморлар билан ҳамкорликда соғлиқни сақлаш тизими олдида турган 
муаммоларга жавоб бериши керак. Халқаро ҳамжамият Ўзбекистондаги соғлиқни 
сақлаш билан боғлиқ вазиятнинг жиддийлигини тушуниши ва ушбу вазиятни яхшироқ 
ҳал қилиш учун маҳаллий манфаатдор томонлар билан ҳамкорлик қилиш учун кўпроқ 
имкониятлар очиши жуда муҳимдир.
Ривожланиш бўйича олимларнинг сўнгги ўттиз йил ичида олиб борган кўплаб 
тадқиқотлар ва баҳолашлари шуни кўрсатадики, одатда умумий ислоҳотларни ўз ичига 
олган кенг кўламли ёрдам режаларидан воз кечиш яхшироқдир. Баъзи ривожланиш 
амалиётчилари катта нарсаларни ваъда қиладиган «катта туртки” ни, кўпинча маҳаллий 
билим ва маҳаллий муаммолар хақида маълумотга эга бўлмаган режалаштирувчилар 
ихтиро қилишган. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги муаммолар, Ўзбекистондаги бошқа 
кўплаб муаммолар сингари, сиёсий, ижтимоий, тарихий, институционал ва технологик 
омилларнинг мураккаб чалкашлиги бўлиб, улар ўз ёндашувларини махаллий 
қўллаган тақдирда ечимлари янада самаралироқ бўлиши мумкин. Ташқаридан «катта 
туртки» ни тарғиб қилишдан кўра, камтарона миқёсдаги ва арзонроқ лойиҳалар 
орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам бериш аниқ ижобий 
натижаларни бериши самарали кўринади. Ушбу ёндашув, шунингдек, маҳаллий 
манфаатдор томонлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантиришга имкон 
беради ва шу билан бирга уларга маҳаллий тиббиёт инфратузилмаси ва соғлиқни 
сақлаш тизимига нисбатан ўз муаммолари ва умидларини баҳам кўришга ёрдам 
беради. Бундан ташқари, камтарона лойиҳалар корпоратив ижтимоий жавобгарлик 
дастурлари орқали фуқаролик жамиятлари ёки тадбиркаор ва компаниялар каби 
кўплаб иштирокчиларни жалб қилишга имкон очади. Ва ниҳоят, Ўзбекистонда миллий 
дастурларни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган маблағларнинг йўналтирилишини 
кузатиб бориш мушкул бўлса-да, маҳаллийлаштирилган ёрдам ҳукуматнинг ушбу 
муаммоларга қарши курашиш ҳаракатларига қарамай, коррупция жиддий муаммо 
бўлиб қолаётган мамлакатда юқори даражадаги йиртқич элита томонидан ресурсларни 
ўзлаштириш хавфини камайтиради.



Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling