Ўзбекистонда Соғлиқни Сақлаш Тизимини Ислоҳ Қилиш: Халқаро Ҳамжамиятнинг Роли Қандай?
Малакали Тиббиёт Ходимларининг Жиддий
Download 1.94 Mb. Pdf ko'rish
|
UZB-UZB-report-4.12
Малакали Тиббиёт Ходимларининг Жиддий
Етишмаслиги Марказий Осиёдаги кўплаб мамлакатлар сингари, Ўзбекистон ҳам шифокорлар, мутахассислар ва ҳамшираларнинг жиддий танқислигига дуч келмоқда. 2010 йилдан бери ҳар 10 минг аҳолига тўғри келадиган шифокорлар сони 18 фоизга камайди, бу эса ўз навбатида баъзи вилоятларда қийинчиликларга олиб келди, шу жумладан умумий амалиёт шифокорлари ва акушерлари, кардиолог, қулоқ, бурун ва томоқ мутахассиси, травматолог ва бошқалар каби мутахассислар озчиликни ташкил қилган касалхоналарда. Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 8 мамлакат бўйлаб қўшимча равишда 3000 та умумий амалиёт шифокорларини ва 10000 мутахассисларни, шу жумладан педиатрлар, терапевтлар, анестезиологлар, акушер- гинекологлар, психиатрлар, рентгенологлар, жарроҳлар ва стоматологларни жалб қилиш керак. Шунингдек, бир неча минг ҳамшира жалб қилиниши керак, шу жумладан фақат Тошкент шаҳри учун камида 2000 та. Сурхондарё, Қашқадарё ва Жиззах каби баъзи вилоятларда вазият янада оғирроқ бўлиб, уларда 10000 аҳолига 16-17 нафар тиббиёт ходими тўғри келади, бу мамлакат бўйича ўртача 20,5 ни ташкил қилади. Таққослаш учун, Барқарор Ривожланиш Мақсадлари (БРМ) тиббиёт ходимларига бўлган эҳтиёжни ифодаловчи минимал кўрсаткич сифатида ҳар 1000 аҳолига 4,45 врачлар, ҳамширалар ва акушерлар тўғри келишини аниқланди. Қийин иш шароитлари ва кам иш ҳақи ходимларнинг етишмаслигига ўз хиссасини қўшди. Баъзи жамоат ташкилотлари – тиббиёт ходимларига нисбатан муносабат уларнинг Ўзбекистон меҳнат қонунчилигига мувофиқ ҳуқуқларини бузилишига олиб келмоқда деб хабар қилмоқдалар. Шифокорлар учун ўртача иш ҳақи 100-150 АҚШ долларни ва бошқа тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 60-70 АҚШ долларини ташкил этиб, тиббиёт ходимларининг иш ҳақи мамлакат ўртача иш ҳақидан (235 АҚШ долларни) сезиларли даражада паст бўлиб қолмоқда ва муносиб турмуш даражасини таъминлаш учун етарли эмас. Бундан ташқари, коррупция хам тўсиқ бўлиб келмоқда. Кўплаб иш изловчилар ишга жойлашишлари учун бир неча юз доллар миқдоридаги порани тўлашга қодир эмас ёки беришни хоҳламайдилар. Ишга қабул қилиш жараёнларидаги коррупция потенциал номзодларни қўрқитади ва саралаш жараёнини керакли кўникмаларга эмас, балки молиявий маблағларга эга бўлган номзодлар фойдасига ўзгартиради. Бу мияли ходимларни кетишига олиб келди. Масалан, Тошкент шаҳридаги давлатга қарашли Республика Шошилинч Тиббий Ёрдам илмий марказида 2017 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда 242 малакали шифокорлар хусусий клиникаларда ёки чет элларда ишлаш учун кетишган. Кўпчилиги Қозоғистон ва Россияга кўчиб кетишди, у ерда оғир шароитлар ва кам иш ҳақига қарамай, шифокорлар иш ва иш ҳақини Ўзбекистондагига қараганда яхши деб билишади. Download 1.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling