1-жадвал
Ўзбекистонда уй-жой хўжалиги соҳасига киритилган инвестициялар ва амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот [5]
Соҳалар
|
Йиллар
|
2016
|
2017
|
2018
|
2019
|
2020
|
Уй-жой хўжалигига киритилган инвестициялар (млн. сўм)
|
9 394 178,7
|
11 068 802,4
|
19 537 131,4
|
20 309 570
|
23 200 800
|
Сув қувури тармоқларининг фойдаланишга топширилиши (км)
|
2 494,9
|
2 471,4
|
3 835,6
|
4 879,2
|
5640
|
Газ тармоқларининг фойдаланишга топширилиши (км)
|
312,4
|
305,2
|
174,4
|
180,3
|
190,7
|
Манба: Статистик маълумотлар асосида муаллиф томонидан тайёрланган
Шунингдек, 2021-2030 йиллар давомида 130 минг км паст кучланишли электр тармоқларини ҳамда 40 мингдан ортиқ трансформатор пунктларини реконструкция ва модернизация қилиш режалаштирилган. Бунинг натижасида республикадаги 5 377 та маҳаллаларда 2 миллиондан ортиқ аҳоли ва 13 мингга яқин улгуржи истеъмолчиларнинг электр таъминоти яхшиланади. Республика бўйича қарийб 15 000 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 4 000дан ортиқ трансформатор пунктларида реконструкция қилинади [13].
Хулоса. Юқоридагиларга асосланган ҳолда шундай хулоса қилиш мумкинки, уй-жой коммунал хўжалиги – бу маълум бир ҳудуд билан чекланган, бу соҳани махсус ташкил этиш ва бошқаришни белгилайдиган ўзига хос хусусиятларга эга бўлган мураккаб, кўп функцияли иқтисодий тизим ҳисобланади. Мазкур соҳани самарали бошқариш хусусиятларини янада чуқурроқ ўрганиш учун унинг самарали ишлашига тўсқинлик қиладиган амалдаги ҳолат ва долзарб муаммоларни тизимли равишда ўрганиш, сабабларини таҳлил қилиш ва оптимал ечимларни ишлаб чиқиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |