Ўзбекистонда уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини самарали бошқаришнинг иқтисодий моҳияти
-расм. Жаҳонда ва Ўзбекистонда аҳоли сонининг ўзгариш динамикаси
Download 55.54 Kb.
|
Т Хасанов Ўзбекистонда уй жой коммунал хўжалиги соҳасини самарали (2)
1-расм. Жаҳонда ва Ўзбекистонда аҳоли сонининг ўзгариш динамикаси
Манба: Статистик маълумотлар асосида муаллиф томонидан тайёрланган Табиийки, aҳоли сонининг кўпайиб бориши уларнинг яшaши учун шaрт-шaроитни яxшилaниши, турмуш дaрaжaсининг юксaлиб бориши вa соғлом фaрзaнд тaрбияси учун қулaй имкониятни ярaтиб бeришдa уй-жой коммунaл xўжaлиги соҳaси муҳим ўрин эгаллайди. Уй-жой коммунaл xўжaлиги – бу мурaккaб ижтимоий-иқтисодий тизим бўлиб, у aҳоли ҳaётий эҳтиёжлaрини қондирaди. Уй-жой коммунaл xўжaлиги соҳaсидa иқтисодиётнинг турли тaрмоқлaригa тeгишли бўлгaн корxонa вa тaшкилотлaр томонидaн aҳоли турмушидa гaз, сув, иссиқлик энергияси кaби зaрур бўлгaн рeсурслaр eткaзиб бeрилиши билaн биргa, улaрдa кaттa миқдордaги мeҳнaтгa лaёқaтли aҳолини иш ўринлaри билaн тaъминлaйди. Уй-жой коммунал хўжалигини ислоҳ қилиш, шу жумладан, уй-жой коммунал хизматларига ҳақ тўлаш сиёсати, ижтимоий кафолатлар тизими, шунингдек уй-жой фондини, инфратузилма объектларини бошқариш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари умумий ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Ривожланган бозор муносабатларига эга давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, уй-жой коммунал хизматларининг барқарор ишлаши давлат ва жамиятнинг монополистлар фаолиятига таъсири, шунингдек уй-жой қуриш ва шаҳарсозликни ривожлантириш бўйича давлат дастурларининг самарадорлиги ва рақобат муҳитининг тўлиқ таъминланиши учун ижобий характер касб этади. Ушбу мамлакатларда давлат уй-жой коммунал хўжалигини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда жамиятнинг, ҳокимият ва бизнеснинг барча даражаларининг корпоратив манфаати шаклланиши учун бизнес учун узоқ муддатли “ўйин қоидаларини” белгилайди. Таъкидлаш жоизки, постсовет мамлакатларидаги каби, Ўзбекистонда ҳам уй-жой коммунал хўжалиги тизимини ривожлантириш муаммолари уй-жой фондининг юқори даражадаги эскириш даражаси, муҳандислик инфратузилмаси объектларининг оғир аҳволи ва кўрсатилаётган хизматлар сифатининг пастлиги, шунингдек уй-жой коммунал хизматининг муаммолари нафақат ушбу соҳада ишлайдиган ёки у билан алоқада бўлган мутахассислар, балки кенг жамоатчилик эътиборидан четда эмаслиги билан характерланади. Уй-жой коммунал хўжалиги ижтимоий ҳаётнинг ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий соҳаларининг муҳим элементи, кўп тармоқли ишлаб чиқариш ва техник мажмуадир. Соҳада самарали бошқарув тизимини шакллантиришнинг бошланғич нуқтаси уй-жой коммунал хизматларнинг мамлакатнинг иқтисодий тизимларидаги ўрни, унинг тузилиши ва миллий иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари билан алоқаларини аниқлаш ва баҳолашдан иборат. Аввало, мазкур соҳа фуқароларнинг фаровон ҳаётини таъминлашдаги энг муҳим таркибий қисм бўлиб, у мамлакатнинг барча аҳоли қатламини қамраб олади ва шунинг учун иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари орасида алоҳида мавқега эга. Ўз навбатида, уй-жой коммунал хизматларнинг истеъмолчиларга барқарор, ишончли ва сифатли кўрсатилиши учун турли даражадаги ҳокимият, хўжалик юритувчи субъектлар ва назорат қилувчи органларнинг биргаликда масъул ҳисобланадилар. Download 55.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling