Ўзбекистонда уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини самарали бошқаришнинг иқтисодий моҳияти


Download 55.54 Kb.
bet4/7
Sana21.04.2023
Hajmi55.54 Kb.
#1368877
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Т Хасанов Ўзбекистонда уй жой коммунал хўжалиги соҳасини самарали (2)

Мавзуга оид адабиётлар шарҳи. Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини самарали бошқаришнинг иқтисодий моҳияти ва аҳамиятининг назарий ва амалий жиҳатлари қатор олим ва амалиётчилар томонидан ўрганиб келинмоқда. Жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари олимларидан В.В.Бузыревнинг “Уй-жой соҳаси иқтисодиёти” [3], Д.М.Жуковнинг “Шаҳар уй-жой коммунал хўжалиги иқтисодиёти ва ташкил этиш” [4] номли монографияларида соҳа бошқарувининг ташкилиш-услубий ёндашувлари ва аҳамияти ёритилган бўлса, Л.Н.Чернышевнинг “Россияда уй-жой коммунал ислоҳотлари: молиявий-иқтисодий ўзига хослиги” [5], Д.А.Геращенконинг “Мурманск шаҳрида уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини ривожлантиришнинг асосий тенденциялари” [6] каби илмий мақолаларда соҳадаги ислоҳотларнинг амалий аҳамиятлари таҳлил қилинган.
Маҳаллий олимлардан эса В.У.Ёдгоров, Д.Я.Бутуновнинг “Уй-жой коммунал хўжалиги ва иқтисодиёти” дарслиги [7], Р.И.Нуримбетов, Л.А.Носироваларнинг “Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини ривожлантириш мауммолари” [8], Н.Қ.Жўраеванинг «Уй-жой коммунал соҳаси фаолиятини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш» мавзусидаги авторефератида [9] мамлакатимизда соҳа фаолиятининг ривожлантиришнинг ташкилий-услубий ва амалий жиҳатларини ёритилган.
Ўзининг мазмунига кўра, “уй-жой коммунал хўжалигини бошқариш” мамлакат ҳудудларида уй-жой коммунал хўжалиги объектларини бошқариш тизимининг субъекти сифатида маҳаллий ҳокимиятларнинг доимий ва мақсадли фаолияти ҳисобланади. Шу билан бирга, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ташкилотлар (уй-жой коммунал хўжалиги ташкилотларини бошқариш фаолияти), жараёнлар (уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш жараёнларини бошқариш), ходимлар (уй-жой коммунал хизматлари соҳаси кадрлар сиёсати) бошқарув объекти сифатида, маҳаллий ҳокимият органи вакиллари эса (тегишли раҳбарлар) субъект сифатида муносабатга киришадилар. Уларнинг умумий ва йўналтирувчи мақсади ва вазифалари уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини бошқариш турлари ва хизматларнинг хилма-хиллиги таъминлаш, фаолият жараёнлари, уларда иштирокчиларни йўналтириш ва фаолиятни мувофиқлаштиришдан иборат [10].

Download 55.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling