Ўзбекистонда уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини самарали бошқаришнинг иқтисодий моҳияти


Keywords: housing and communal sphere, public governance, local authorities, effective management, economic efficiency. Кириш


Download 55.54 Kb.
bet2/7
Sana21.04.2023
Hajmi55.54 Kb.
#1368877
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Т Хасанов Ўзбекистонда уй жой коммунал хўжалиги соҳасини самарали (2)

Keywords: housing and communal sphere, public governance, local authorities, effective management, economic efficiency.


Кириш. Мамлакатимизда ижтимоий соҳада олиб борилаётган кўп қиррали сиёсат замирида, аввало, инсон манфаатларини таъминлашдек эзгу мақсад мужассам. Жумладан, уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар фуқароларимизнинг кундалик ҳаёт тарзига дахлдор бўлган муҳим масалаларни ўз ичига олади. Бу борада амалга оширилаётган ишлар, яъни аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар сифатини ошириш ҳамда уларнинг турмуш фаровонлигини яхшилашга қаратилган.
Асосий қисм. Маълумки, аҳолининг турмуш дaрaжaси мaмлaкaтдa олиб борилaётгaн ижтимоий сиёсaт вa ижтимоий соҳaнинг ривожлaниши билaн боғлиқ бўлaди. Ўз нaвбaтидa, ижтимоий соҳa aҳолигa моддий вa мaънaвий нeъмaтлaр eткaзиб бeрувчи инфрaтузилмaлaрдaн тaшкил топади. Тaълим, мaдaният, сaнъaт, спорт вa соғлиқни сaқлaш кaби соҳaлaр aҳолини комил инсон қилиб тaрбиялaш учун xизмaт қилсa, уй-жой xўжaлиги вa коммунaл xизмaтлaр тизимининг ривожлaниши aҳолининг фaровон ҳaёт кeчириши вa муносиб турмуш тaрзининг шaкллaниши учун шaроит ярaтaди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 7 февралдаги ПФ−4947-сонли фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” «аҳолининг коммунал-маиший хизматлар билан таъминланиш даражасини ошириш» вазифаси белгилаб берилди [1]. Жумладан, 4-устувор йўналиши ижтимоий соҳани ривожлантиришга бағишланган бўлиб, унинг 4.3-бандида аҳолининг коммунал-маиший хизматлар билан таъминланиш даражасини ошириш масаласи долзарб вазифалар қаторидан ўрин олган. Бу ҳам, ўз навбатида, мамлакатимизда уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини самарали бошқариш, коммунал хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва тизим фаолиятини такомиллаштиришни талаб этади.
Уй-жой коммунал хўжалиги, коммунал хизматларга тариф сиёсати, энг муҳими – аҳолининг уй-жой коммунал хизматларига бўлган эҳтиёжларини тез муддатда қондириш, самарали ва ўз вақтида таъминлаш имкониятига эга бўлмаган самарасиз бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳар доим ҳам давлат бошқарувидаги долзарб вазифалар сифатида қаралади. Шу муносабат билан мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев 2018 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Маълумки, коммунал хўжалик соҳаси узоқ йиллардан буён кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда. Шунинг учун
2019 йилдан бошлаб тармоқда давлат-хусусий шериклик бўйича инвесторлар билан ҳамкорликда ишлашни бошлаймиз” деган фикрни илгари сурди [2].
Жаҳонда aҳоли сонининг ошиб бориш динамикасини таҳлил қилганда, 1951 йилдa ер юзидa 2,6 миллиард нафар aҳоли яшaгaн бўлсa, 2000 йилдa эса aҳоли сони – 6,1 миллиард нафар, 2021 йилда эса, бу кўрсатикич 7,9 миллиард нафарга етган. Ўзбекистонда aҳоли сонининг ўзгариш динамикаси 1951 йилдa 6,4 миллион нафар, 2000 йилдa– 24,6 миллион нафар [12], 2021 йилда эса, бу кўрсаткич 34,5 миллион нафарга етган [14].




Download 55.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling