Ўзбекистонга Ҳиндистон фармацевтика маҳсулотларининг кириб келиш сабаблари ва уларнинг болалар соғлиғига салбий таъсирининг оқибатлари тўғрисида


Download 24.43 Kb.
bet2/3
Sana07.02.2023
Hajmi24.43 Kb.
#1175461
1   2   3
Bog'liq
Dok-1 Maks2

Маълумот учун: Ўзбекистонда “Dok-1 Max” дори воситаси қадоқдаги йўриқномасига кўра, шифокор рецептисиз 2 ёшдан бошлаб қабул қилинади.
Кейинчалик, ушбу хат тўғрисидаги хабарлар ОАВ да эълон қилингач, соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий муносабат билдириб, дори препаратини Ўзбекистонда реализация қилувчи “Quramax Medical” МЧЖнинг савдо ҳамкорларига ушбу дори билан савдо қилишни тўҳтатиш тўғрисида хабар юборган.
Олиб борилган тиббий таҳлил натижаларига кўра, болалар бевақт ўлимига “Dok-1 Max”дори воситасининг таркибидаги диэтилен гликол моддасининг меъёридан ортиқ ишлатилгани сабаб бўлган.
Telegram мессенжерининг айрим каналлари (Файзбоғ.уз, кун.уз, қалампир.уз) да 2022 йилнинг 30 декабр санасига қадар маҳаллий аҳоли ва блоггерларнинг катта қисми билдирган фикрларига кўра, Ўзбекистонда дори воситалари билан боғлиқ ўлим ҳолатининг юзага келганлигига, аввало, доричилик тамоғи аҳолини даволашдан кўра, юқори мансабдорларнинг бизнесига айланганлиги, дориларни ўзбошимчалик билан шифокор рецептисиз қабул қилиш миллатга хос анъанага айланганлиги,
Ўзбекистонда тиббий суғурта тизимининг жорий қилинмаганлиги, Ўзбекистонда дорилар сифати назорати тизимидаги масъулларнинг совуққонлиги, Соғлиқни сақлаш тизимига тиббиёт соҳасига алоқаси бўлмаган шахснинг раҳбар бўлганлиги, аксарият аҳолининг оригинал аммо, қиммат бўлган хорижий дориларни сотиб олишга қурби етмаслигини сабаб қилишган.
daryo.uz интернет нашрининг маълум қилишича, 2022 йилнинг 4 январ санасига қадар 20 нафар бола “Dok-1 Max” препарати сабабли бевақт вафот эгандан сўнг, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири топшириғи билан
“Dok-1 Max” препаратини ишлаб чиқарувчи Ҳиндистоннинг “Marion Biotech” компанияси ва унинг Ўзбекистондаги ҳамкори “Quramax Medical” МЧЖнинг сотувдаги барча дори воситалари савдоси тўҳтатилган ҳамда Ўзбекистон божхона омборларида сақланаётган “Dok-1 Max” сиропининг заҳирадаги
60 минг қутиси қатъий назоратга олинган.
Шуни таъкидлаш лозимки, жаҳонда ва Ўзбекистонда ҳинд дори воситалари билан содир бўлган салбий ҳолатлардан қуйидаги умумий жиҳатларни санаш мумукин:

  • барча ўлим ҳолатларига шамоллаш ва иситмага қарши ҳар ҳил турдаги фарм компанияларнинг ҳар хил номдага ва айнан Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган дори воситалари сабаб бўлган;

  • барча дори воситалари Европа ёки АҚШда ишлаб чиқарилган оригинал, аммо, қиммат бўлган дориларнинг Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган генерик арзон варианти ҳисобланади;

  • барча дори воситаларида болалар истеъмол рағбатини ошириш учун дори таъмини ширинлаштирадиган ёки рангини ўзгартирадиган
    Download 24.43 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling