Ўзбекистонинг инвестиция сиёсати Содиқов Авазбек Мадаминович


Download 139.35 Kb.
bet2/6
Sana16.06.2023
Hajmi139.35 Kb.
#1511136
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ozbekistonning investitsiya siyosati

Инвестиция турлари

Инвестициялар – фойда (даромад) олиш ва ижобий ижтимоий самарага эришиш мақсадида тадбиркорлик объектлари ва бошқа фаолият турларига киритиладиган пул маблағлари, мақсадли банк қўйилмалари, пайлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар, технологиялар, машиналар, ускуналар, лицензиялар, шу жумладан товар белгиси, кредитлар, бошқа ҳар қандай мулк ёки мулкий ҳуқуқ, интеллектуал бойликлардир.

Инвестиция турлари

Молиявий инвестициялар – маблағларни молиявий активларга киритишдир. Улар акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларга маблағ киритишни ўзида мужассам этади. Молиявий инвестицияларнинг мақсадли ишлатилиши аниқ бир йўналишга эга эмас. Улар капитал қўйилмаларнинг қўшимча манбаи ҳам, қимматли қоғозлар бозорида биржа ўйинларининг предмети ҳам бўлиши мумкин

Инвестиция турлари

Узоқ муддатли молиявий қўйилмалар шаклидаги инвестициялар деганда давлат қимматли қоғозлари (облигациялар ва бошқа қарз мажбуриятлари), бошқа корхоналарнинг қимматли қоғозлари ва Низом капиталига киритилган маблағлар, шунингдек, мамлакат ичкарисида ва хорижда корхоналарга тақдим этилган қарз маблағлари тушунилади

Инвестиция турлари

Реал инвестициялар деганда барча турдаги моддий ва номоддий активларни сотиб олишга киритилган маблағлар тушунилади. Моддий инвестициялар асосий капитал элементларини барпо этиш ва сотиб олишга сарфланади. Одатда, улар инвестиция лойиҳаси доирасида амалга оширилади. Номоддий инвестициялар номоддий неъматлар яратиш билан боғлиқ бўлиб, унда капитал маблағлар кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари, янги маҳсулотларнинг саноат намунасини яратишга киритилади.

Инвестиция турлари

Инвестициялаш жараёнида иштирок этиш характерига кўра инвестициялар бевосита ва билвосита инвестицияларга бўлинади. Бевосита инвестицияларда инвестор инвестициялаш объектини танлаш ва маблағлар киритишда бевосита иштирок этади. Билвосита инвестициялар инвестицион ёки бошқа молиявий воситачилар орқали амалга оширилади. Улар бўш маблағларни тўплайдилар ва инвесторлар манфаатларини ҳисобга олиб, маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлайдилар. Кўп ҳолларда билвосита инвестициялар андеррайтинг шаклида амалга оширилади.


Download 139.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling