Абу Райҳон Беруний 973-1048 Абу Райҳон Беруний 973-1048 - Биз ўрганаётган давр IХ-ХII аср фан ва маданиятининг равнақини Абу Райҳон Берунийсиз тасаввур қилиш мумкин эмас.Беруний Хоразмда яшаган вақтда ҳали жуда ёш бўлишига қарамай, Кат шаҳрида муҳим астрономик кузатишлар ўтказган. Бу кузатишлар учун ўзи асбоблар ихтиро қилган. Беруний 22 ёшида ўзи туғилиб ўсган ватанни ташлаб кетишга мажбур бўлади ва аввал Райга, кейин Журжонга келади. Бу ерда машҳур табиб, астроном, файласуф Абу Сахл Исо ал-Масихий билан танишади ва ундан таълим олади. Беруний ўзининг машҳур асарларидан бири бўлмиш “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарини Журжонда ёза бошлаган.
-
Беруний 1030 йилда “Ҳиндистон” номи билан машҳур бўлган энг йирик асарини ёзади. Бу асар жуда катта аҳамиятига эга бўлган асар бўлиб, бу ҳақда жуда кўп ғарб ва шарқ олимлари ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирганлар. Берунийнинг бу асари устида 20 йил иш олиб борган Э.Захау унинг арабча танқидий тексти билан ингилизча таржимасини 1888 йилда Лондонда нашр эттиради. - Беруний 1030 йилда “Ҳиндистон” номи билан машҳур бўлган энг йирик асарини ёзади. Бу асар жуда катта аҳамиятига эга бўлган асар бўлиб, бу ҳақда жуда кўп ғарб ва шарқ олимлари ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирганлар. Берунийнинг бу асари устида 20 йил иш олиб борган Э.Захау унинг арабча танқидий тексти билан ингилизча таржимасини 1888 йилда Лондонда нашр эттиради.
- Абу Райҳон Беруний хоразм тилидан ташқари араб, сўғдий, форс, сурёний юнон, ҳинд ва қадимги яҳудий тилларини билган. Қомусий билимлар соҳиби Беруний ўз замонасининг ҳамма фанларини, биринчи навбатда астрономия, физика, математика, геодезия, геология, минералогия фанларини пухта эгаллаган.
Абу Али ибн Сино (980-1037) Абу Али ибн Сино (980-1037) - Ўрта Осиё илм-фани ва маданияти тарихида қомусий билимлар соҳиби Абу Али ибн Сино нинг ўрни беқиёсдир. У Бухоро яқинидаги Афшона (ҳозирги Пешку ноҳиясида)қишлоғида молия амалдори оиласида туғилган. Ибн Синонинг “Ал-Қонун фит Тиб” (“Тиб қонунлари”) асари олти аср мобанида (XI асрдан XVII асрнинг ўрталаригача) Европа медицинасида қўлланма бўлиб келди. У 30 мартадан кўпроқ нашр этилди. Ўрта асрларда “Қонун” Шарқдагина эмас, балки Ғарб мамлакатларининг дорилфунунларида ҳам талаба учун медицинадан ягона қўлланма эди. У табиатшунос, файласуф, астраном, математик, музикашунос, ҳуқуқшунос, ахлоқшунос, филолог, ёзувчи ва шоир эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |