Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис


Download 6.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/266
Sana17.08.2023
Hajmi6.22 Mb.
#1667691
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   266
Bog'liq
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021

Adabiyotlar
1. Xalq ta‘limi jurnali 2018-y 3-son T 55-bet. 
2. O‗qish kitobi 3-sinf ―o‗qituvchi‖ nashriyoti T-2019 y 34-b. 
3. 
www.google.uz
 qidiruv tizimi. 
ЎҚУВЧИЛАРГА ЭКОЛОГИК ТАРБИЯ БЕРИШ – ДАВР ТАЛАБИ 
 
 
Б.К.Хожанов - Нукус ДПИ
Бошланғич таълим кафедраси ассистент – ўқитувчи 
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐев 2017 — 2021-йилларда 
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
Ҳаракатлар стратегиясида
 
белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, республика 
ҳудудларидаги экологик муаммолар ечимига таълим тизимини жорий қилиш билан 
ҳисса қўшиш, ўсиб келаѐтган ѐш авлоднинг экологик саводхонлигини ошириш, экологик 


345 
онги ва экологик маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш, экологик таълим ва 
тарбия жараѐнини самарали ташкил этиш вазифаларини белгилаб берганлар [1]. 
Экологик таълим ва тарбиянинг туб маъноси – табиат ва жамият ўртасидаги 
доимий маъноси-табиат ва жамият ўртасидаги доимий бирлик ва уларни бир-бирига 
боғловчи табиий ҳамда ижтимоий қонунларни ўрганиш, ҳаѐтга татбиқ қилишдан 
иборатдир [2]. 
Инсонни ўраб турган табиий муҳит ва унинг бойликларини биладиган, ундан 
тежамкорлик билан фойдаланадиган, сақлайдиган, табиат бойлигига, гўзаллигига 
гўзаллик қўшадиган, ижтимоий ва табиий қонунларни биладиган билимдон шахсни 
етиштириш экологик тарбиянинг мақсади ҳисобланади. Шундай экан, ўқувчиларга 
экологик билим беришда мактаб раҳбарлари, ўқитувчилар зиммасига жуда ката 
маъсулият юклайди. 
Афсуски, умумий ўрта таълим мактабларида ўтилиши белгиланган ўқув фанлари 
қаторига экология алоҳида фан сифатида киритилмаган. V-XI синфларда ўтиладиган 
барча фанларни ўқитиш жараѐнида бериладиган мавзулар мазмунидан келиб чиққан 
ҳолда экологик билимлар берилади. 
Ўқитувчи ҳар бир дарс мавзусининг экологик мақсади, мазмуни, вазифалари ва 
истиқболларини кўра билиши, мавзунинг экологик мақсади таълим-тарбия жараѐнининг 
умумий манфаатларига мос бўлиши ва у билан узвий боғланганлигини аниқ тасаввур 
қилиши зарур [3] 
Экологик таълим-тарбия энг аввало дарс жараѐнида, сўнгра дарсдан ташқари ишлар 
жараѐнида: давра суҳбатлари, илмий-амалий анжуманлар, экологик ҳафталиклар, 
экологик кечалар, экспедиция ва экскурсиялар орқали амалга оширилади. 
Ўқитувчи дарсдан ташқари ишларда олиб бориладиган экологияга оид 
машғулотларнинг мазмуни, ҳажми, ташкилий шаклларини ишлаб чиқиш ва унинг 
самарадорлигини кўз олдига келтира олиши лозим. 
«Табиатшунослик», «Эколог» каби тўгаракларини ташкил этиш асосида 
ўқитувчиларнинг табиатга бўлган қизиқиши ошади, унга муносабати онгли равишда 
шаклланади ва бошқа ўтиладиган ўқув фанларига янада қизиқиши ортади. Экологик 
тарбия ҳақидаги фикрлар табиатни севиш, уни ардоқлашга бўлган хоҳиш-истак, 
маъсулиятни сезиш, муаммо ҳақидаги мустақил тафаккур, мушоҳада қилиш, ижобий 
хулосалар чиқаришдан, тасаввурларини кенгайтирувчи сайѐҳатлар, об-ҳаво ва табиатни 
кузатишдан, ўзи яшаѐтган муҳитни кўкаламзор қилиш, мевазорлаштириш, меҳнат 
кўникмаларини шакиллантиришдан, оромгоҳлар фаолиятини ривожлантиришдан 
бошланади. 
Дарсдан ташқари ишлар ўқувчиларда ҳамкорлик, дўстлик, меҳнатсеварлик, касб-
ҳунарга қизиқиш ҳислатларини тарбиялайди. Ўқувчиларни табиат ва инсон ҳаѐтига оид 
бўлган қизиқарли фактлар, тушунчалар, кўникмалар билан қуроллантиради. Энг муҳими 
ўқувчиларнинг экологик билимлари оширади, унга бўлган қизиқишлари ортади. 
Дарсдан ташқари ишларни ташкил этиши усулларидан табиатда олиб бориладиган 
ишлар: кузатиш, сайр-саѐҳат, экологик адабиѐтлар билан ишлаш, маърузалар, 
рефератлар, газеталар, стендлар тайѐрлаш кабилар амалиѐтда кенг тарқалган. 
Шунингдек, экологик тарбияда ўйинлардан фойдаланиш: кечалар, олимпиадалар, 
викториналар, турли хил ўйинлар уюштиришга катта эътибор қаратиш лозим деб 
ҳисоблаймиз [5]. 
Ўқувчиларга экологик тарбия беришда психологик ўйин ва машқларнинг аҳамияти 
ҳам катта. Масалан, «Дарахт 2» машқи. Бу машқ инсоннинг ички дунѐсини нормал, яъни 


346 
меъѐрий ҳолатга олиб келади, асаб-психологик жараѐнларини мувозанатлаштиради, 
ички жароҳатланиш холатларидан холос этади. 
Бу машқни сиз, дарсдан ташқари машғулотларда олиб боришингиз мумкин. 
Ўқитувчи ўқувчиларга: «Сиз ўзингизни «Дарахт», деб тасаввур қилинг, ўзингиз ѐқтирган 
дарахтни танлашингиз мумкин. Кўпроқ-шу дарахтни ўзингизга ўхшата олишингиз ва шу 
дарахт ўрнида ўзингизни қўйиб кўра олишингиз керак»,-деб машқни бошлайди. 
Ундан эса, «Энди, сиз ўзингизни шу дарахт ўрнида хис қилинг; у дарахтнинг 
чиройли ва бақувват илдизи; шамолда енгил хилпираѐтган шохлари, шилдираѐтган 
барглари, ѐмғирдан кейинги булут орасидан чиқиб келаѐтган қуѐшнинг иссиқ нурларини 
таралиб туриши, дарахтнинг илдизларини жуда мустаҳкамлигини, дарахт илдизлари 
доимий тарзда яхши озуқаланаѐтганлигини ва ерга мустаҳкам ўрнашиб олганлигини ҳис 
қила олинг». 
Тасаввур қилинг; сиз ҳозир шу дарахтга айлангансиз. Энг муҳими шуки. Сиз ундан 
яхши озуқа ва қувват олмақдасиз. Сизнинг илдизларингиз ердан жуда катта куч олмоқда. 
Ер-бу ҳаѐт мазмунидир. 
Илдиз-бу меъѐрлашувдир. Ҳаѐтнинг доимийлашувидир. Инсоннинг реаллик билан 
бўлган ўзаро алоқаси шу дарахтнинг ўзига ўхшайди»,-дейди. Бу машқ давомида 
ўқувчилар нафақат, асаб-психологик жараѐнларини мувозанатлаштиради, ички 
жараҳатланиш ҳолатларидан холос этади, шу билан бирга маънавий руҳлантиради. 
Табиатга нисбатан меҳр-муҳаббат хиссини ўйғатиб, уни авайлаб-асрашга даъват этади. 
Шу маънода ўқувчиларда табиатга нисбатан онгли муносабатни шакллантира олсак 
ва шу билан бирга ватанга муҳаббат, яқинларига нисбатан ҳурмат-иззат, ҳар бир 
нарсадан оқилона фойдаланиш барча мавжудотга нисбатан нафосат ва ғамхўрликни ҳам 
тарбиялаш имконига эга бўламиз. 

Download 6.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling