Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис


Download 6.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/266
Sana17.08.2023
Hajmi6.22 Mb.
#1667691
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   266
Bog'liq
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021

Adabiyotlar
1. Tolipov U.K., Usmanboyeva M.Pedagogik texnologiyalarning tatbiqiy asoslari 
Tоshkent FAN 2006. 
2. Azizxodjaeva N.N. Pedagogik texnologiya va pedagogic mahorat Toshkent-2006. 
БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ТАРИХИЙ ШАХСЛАР ОБРАЗИ ОРҚАЛИ 
ВАТАНПАРВАРЛИК РУҨИНИ СИНГДИРИШ 
 
З.М.Амирқулова - Термиз давлат университети ўқитувчиси. 
М.А.Назарова - Педагогика факультети талабаси
Мустақиллик даври ўзбек адабиѐтида қатор асарлар юзага келди. Ижодкор 
ѐзувчиларга бадиий адабиѐт ранг-баранг жанрларда ижод қилиш имкониятларидан 
фойдаланиш ҳуқуқини берди. Тарихий шахслар ҳамма замонларда тарихда тарихий 
шахс сифатида муҳим ўрин эгаллайди. Унинг зиммасида халқ ва жамият тақдири ѐки 
юки ортилган бўлади. Шу сабаб ҳам баъзи ҳолатларда тарихга улуғ ва буюк ѐки 
тарихнинг зарварақларида тескари талқин эгаси бўлади. 
Муҳтарам Президентимиз Ш.М. Мирзиѐевнинг қуйидаги фикрларини таъкидлаб 
ўтсак: ―Энг муҳими фарзандларимизда ѐшлик чоғидан бошлаб китобга меҳр қўйиш 
мустақил фикр юритиш, мураккаб ҳаѐтий вазиятларда тоғри жавоб топпиш кўникмасини 
шакллантиришимиз, бунинг учун тегишли ташкили ишларни амалга оширишимиз 
даркор‖ [1;470]. 
Гўзал юртимиз бугунги ѐруғ кунларга эришиши халқимизнинг тинч ва осойишта 
яшашлари учун кўплаб аждодларимиз душманларга қарши мардонавор курашганлар, 
қаҳрамонликлар кўрсатганлар: Тўмарис, Широқ, Жалолиддин Мангуберди, Амир 
Темур, Алишер Навоий каби аждодларимизнинг кўрсатган жасоратлари шулар 
жумласидандир. Улар ўз қаҳрамонликлари билан халқимиз қалбида бир умрга ўчмас из 
қолдирганлар. Шундай улуғ аждодларимизнинг авлоди эканлимизни келгуси авлод 
онгига сингдириш, аждодларга муносиб авлод бўлишни, шунингдек, улуғ 
аждодларимизнинг кўрсатган қаҳромонликлари, бизга қолдирган маънавий бойликлари 
ва уларнинг мардлиги, жасурлиги, халқпарварлиги ва шу каби инсоний фазилатларидан 
ѐш авлод қалбида чексиз фахр-ифтихор туйғуларни уйғотиш мақсадида юртимизда ҳар 


337 
бир 
ватанпарвар 
аждодларимизга 
кўрсатилаѐтган 
ҳурмат, 
эҳтиром 
улуғ 
аждодларимизнинг қилган меҳнатларини зое кетмаслигига ва уларнинг номини 
абадийлаштиришга хизмат қилмоқда. Жумладан, улуғ аждодларимиз ҳаѐтидан ҳикоя 
қилувчи фильмлар яратилмоқда, улар кўрсатган жасоратларни мадҳ этувчи куй ва 
қўшиқлар янграмоқда, улар номини абадийлаштириш мақсадида кўча ва ҳиябонларга 
уларнинг номи берилмоқда ва юксак унвон ва кўкрак нишонларга ҳам халқпарвар 
аждодларимиз номи берилмоқда. 
Аввало, баркамол авлод тарбияси ўрта мактабдан, хусусан бошланғич синфлардан 
бошланади. Бунда ўқувчилар онгига ватанпарварлик, инсонпарварлик, меҳр-мурувват 
туйғуларини сингдириш зарур. Ватан - инсон туғилган муқаддас замин. Бу замин унинг 
калбида абадий қолади ва хеч қачон унутилмайди. Буюк мутаффаккир, етук педагог 
Абдулла Авлоний «Ватан» тушунчасига «Ҳар бир кишининг туғилиб ўсган шаҳар ва 
мамлакати шул кишининг ватани дейилур» дея таъриф беради. Бошланғич синфларда 
ўқитувчи ўқувчиларни ўзбек халқининг бой тарихий, маданий меъросидан баҳраманд 
этган ҳолда ватанпарварлик, қаҳрамонлик рухида тарбияламоғи лозим. 
Ўсиб келаѐтган ѐш авлодни аждодларга ҳурмат эҳтиром руҳида тарбиялаб вояга 
етказиш мақсадида бошланғич синф дарсликларида улуғ аждодларимиз ҳаѐти, кўрсатган 
жасоратлари ва қаҳрамонликларини мадҳ этувчи ҳикоялар талайгина. Жумладан, 
бошланғич 3-синф ўқиш дарслигида улуғ бобоколонимиз Жалолиддин Мунгуберди 
ҳаѐти ҳақидаги ҳикоя ўз ўрнига эга. Ушбу ҳикоя буюк ѐзувчи Миркарим Осим 
томонидан ѐзилган бўлиб, унда буюк аждодимиз ва Чингизхон ўртасидаги муросасиз 
жанглардан қисқача ҳикоя қилади. Ҳикоя давомида бу муросасиз жангларда гоҳ шаҳзода 
Жалолиддиннинг қўли баланд келса, гоҳ Чингизхон ғалаба қозонади. Ҳикояда ѐзувчи 
Жалолиддин Мангуберди тимсолида ҳар бир ўзбек йигитининг ватанпарварлигини, 
халқпарварлигини, жасурлигини, ор-номуслини гавдалантирган ва ҳатто ҳикоя сўнгида 
Чингизхон ҳам душмани ҳисобланган Жалолиддин жасурлигига қойил қолади ва 
лашкарларга ундан ўрнак олишлари кераклигини айтади, бу ҳикояни ўқиган ҳар бир 
ўқувчи қалбида аждодларга бўлган ифтихор туйғулари жўш уради, руҳида уларга бўлган 
ҳурмат-еҳтиром кучаяди [3]. Мана шундай ўз жасорати билан ҳатто душманни ҳам лол 
қолдира олган аждодлар ҳақидаги ҳикоялар ўқувчиларнинг ҳам маънавий ҳам 
маданиятига, дунѐқарашига ўз ижобий таъсирини кўрсатади. Албатта, бунда Миркарим 
Осим каби буюк ѐзувчиралимизнинг хизматлари беқиѐсдир. 
Мамлакатимизда мустақиллик - бу соҳада катта имкониятлар эшигини очиб берди. 
Натижада ўзбек адабиѐтида ҳам бир қатор тарихий шахслар мавзусида ѐзилган бадиий 
асарлар юзага келди. Мустақиллик шарофати туфайли ѐзувчиларимиз тарихий шахслар 
образини ўз услуб ва имкониятлари нуқтаи-назаридан қалам тебратиш ҳуқуқига эга 
бўлишди. 
Маълумки, инсоният тариҳида тарихий шахслар буюк ва даҳо шахс сифатида ўрин 
эгаллаб келади. Шунга яраша улар улуғ ва буюк ѐки салбий қаҳрамон сифатида 
тарихнинг зарварақларидан ўрин эгаллайди. Шунингдек, уларнинг ҳаѐти ва фаолиятини 
ўзида жам этган бадиий асарлар нодир ва ноѐблиги билан умрбоқийликка юз тутади. 
Қадим-қадимдан Шарк педагогикаси инсоннинг ижобий сифатларини камол 
топтирган ҳолда тарбиялашда комил инсон ―гулистон ѐхул ахлок‖ гача бўлган даврда 
дунѐ юзини кўрган барча манбаларда ўз аксини топтан Шарқ педагогикаси ѐрқин мисол 
бўла олади. Бошланғич синфлардан бошлаб халқ қаҳрамонларининг Ватан тинчлиги, 
юрт озодлиги йўлида олиб борган қаҳрамонликлари, кўрсатган жасоратлари ўкиш 
дарсликларида турли ҳикоялар асосида ўрганилади. 3-синф «Ўкиш» китобида 
«Жалолиддин Мангуберди» ва «Чўпон йигит Широк» афсоналари берилган. 


338 
Жалолиддин Мангуберди буюк саркарда, Хоразмшохнинг ўғли, миллий халқ қахрамони 
ҳисобланади. Албатта, бу хақида дарс аввалида ўқитувчи ўқувчиларга тушунча бериб 
ўтади. Шундан сўнг ҳикоя ўқувчиларга батафсил ўқиб берилади. Жумладан, ҳикояда 
вокеалар шундай тасвирланади: «Чингизхон ҳарбий куч билан Урганчни босиб 
ололмагач, ҳийла ишлатишга ўтди. Муғуллар Жайхуннинг тошқинидан сақлаб 
турадиган тўғонни очиб юбордилар. Шахарни сув босди. Бу вақтда шаҳзода 
Жалолиддин муғулларга қарши курашиш учун Эрон ва Афғонистонда қўшин тўплай 
бошлаган эди‖ [2;111-112]. Тарихдан маълумки, Жалолиддин Мангуберди ўз-ўзича 
нафақат ҳукмдор шаҳзода, балки идеал жамият учун зарур бўлган баркамол шахсдир. 
Наинки, ҳар қарич тупрокни муқаддас билган Жалолиддин шу заминдан ўз ҳаѐт-
мамотини айро кўрмайдиган барча элатдошларига ватанпарварлик туйғуси билан 
боқади. Унда ор-номус, миллий ғypyр, жўмардлик, Жалолиддиннинг ўз онасини, хотини 
ва болаларини ўз хоҳишлари билан дарѐга чўктириб юбориш лавҳасини келтиришимиз 
мумкин. Инсонийликни, ватанпарварликни белгиловчи бундай жиҳатлар, шунингдек 
―Чўпон йигит Широк‖ афсонасида хам улуғланади. 
Мазкур образларни ўрганиш оркали болаларда юксак даражадаги фидоийлик ва 
ватанпарварлик ҳислатлари шаклланади. Зеро, бу кирралар миллий этник 
кадриятларимизнинг ажралмас бир кисми сифатида ўкувчилар маьнавиятини ўстиришда 
ҳал килувчи омил бўлиб хизмат килиши муқаррар. 
Шундай қилиб, бошланғич синфларда ҳам бадиий асар матнини таҳлил қилишда, 
умуман, бадиий асарларни ўрганишда ўқувчи шахсига кучли таъсир қилувчи, уларнинг 
савиясига мос билимларнинг ўзлаштирилишини таъминловчи метод ва усуллардан, 
таҳлил турларидан мумкин. 
Ушбу ўринда ўқитувчи ўқувчиларга адабиѐт инсонларга маънавий озуқа 
улашишини, инсонлар эса ана шу озуқадан баҳраманд бўлган ҳолда хушҳулқ суратли, 
қалбан гўзал, фикран теран инсонлар бўлиб вояга етмоқликларини эслатиб ўтиши 
лозим.

Download 6.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling