Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис


Download 6.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/266
Sana17.08.2023
Hajmi6.22 Mb.
#1667691
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   266
Bog'liq
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021

даврни бошлаб берди. 
 Шунинг билан бир қаторда, мазкур Қарорда Республика Маънавият ва 
маърифат марказига таълимнинг қуйи бўғинлари, шунингдек, олий таълим тизими ва 
бошқа тузилмалар кесимида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг 
мониторингини олиб бориш, айни йўналишда хорижий тажрибани ўрганиш, шунингдек, 
бугунги мафкуравий жараѐнларни илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш ва 
баҳолаш, аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича илмий асосланган тарбия 
технологиялари, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, маънавий тарбия ва ижтимоий-
гуманитар фанлар бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил 
этиш, уларнинг натижалари амалиѐтга татбиқ қилинишини мувофиқлаштириш 
вазифасини юкланганлиги, бу борада олий таълим муассасаларининг илмий тадқиқот 
ишларини олиб боришда марказ билан самарали ҳамкорлик қилиш лозимлигини 
кўрсатмоқда. 
Қарорда «Маънавият тарғиботчиси» таълим муассасаси негизида Марказ ҳузурида 
Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтини ташкил этиш белгиланганлиги, айни 
йўналишдаги фаолиятнинг ҳар томонлама илмий-назарий аспектда тадқиқ қилиш 
имконини беради. 
Таъкидлаш лозимки, ѐшлар тарбияси бўйича шу пайтгача кўпчилик олий таълим 
муаасасалари ва уларнинг филиалларида қийинчилик ва муаммо бўлиб келаѐтган яна 
битта масала мазкур Қарор асосида ўз ечимини топди. Яъни, давлат олий таълим 
муассасалари ва уларнинг филиалларида, талабалар сонидан қатъи назар, ѐшлар 
масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор (директор ўринбосари) 
лавозими жорий этилди. Айни ҳолат бугунги глобаллашув жараѐнида олий таълим 
тизимида ѐшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш ва
самарадорлигини таъминлашга хизмат қилиши, сўзсиз. 
Янги Қарорнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, 2021-2022-ўқув йилидан бошлаб, 
олий таълим тизимининг бакалавриат босқичида тегишли таълим йўналишлари ўқув 
режаларига «Маънавиятшунослик», магистратура босқичида «Касбий маънавият» 
фанлари киритилиши ҳамда магистратура таълим босқичида «PR-менежер» 
мутахассислиги бўйича кадрлар тайѐрланишининг белгиланганлиги маънавий-маърифий 
соҳада ҳам келгусида замонавий ахборот технологиялар асосида тарғибот юритувчи 
малакали кадрларни етишиб чиқишига имкон беради. 

Download 6.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling